Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Натрий гидрокарбонати
Препаратнинг савдо номи:
Натрия гидрокарбонат
Фармакалогик гуруҳи:
Тузли эритма (сув-электролит баланси ва кислота-ишқор ҳолатини регулятори).
Дори шакли:
Инфузия учун эритма.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Тузли эритма (сув-электролит баланси ва кислота-ишқор ҳолатини регулятори).
Ўрганилмаган.
Турли ҳил касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз, жумладан: турли этиологияли интоксикациялар, жумладан дори-дармонлар (барбитуратлар, салицилатлар) таъсиридаги интоксикациялар;операциядан кейинги даврни оғир кечиши;катта куйишлар;шок;диабетик кома;қандли диабет;юрак тўхташи билан боғлиқ реанимацион чораларни кўришда;юқумли касалликлар;қуйи нафас йўлларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида (ўпканинг сурункали обструктив касаллигини оғир кечиши);узоқ муддатли диарея;тўхтатиб бўлмайдиган қусиш;ўткир оғир қон кетишлар; жигар ва буйракни оғир шикастланиши;узоқ муддатли иситма ҳолатлари;янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипокцияси;наркоз вақтида ва операциядан кейинги даврда қўлланилади.
Қўлланилишига мутлоқ кўрсатма: қоннинг пҲ 7,2 дан пасайиши.
Катталарга вена ичига (в/и) томчилаб ёки ректал томчилаб юбориш буюрилади; 1 ёшдан катта болаларга в/и томчилаб, 1,5 ммол/кг тезликда, қоннинг пҲ, кислота-ишқор ва сув-электролит баланси кўрсаткичларини назорати остида буюрилади.
Ацидозни яққол намоён бўлиш даражасига қараб, препарат суюлтирилмаган ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатда суюлтирилган ҳолда қўлланади.
Катталарга в/и тахминан минутига 60 томчи тезликда юборилади, суткада 2 марта 200 мл гача дозада ёки томчили хўқна кўринишида 50-100 мл миқдорида юборилади.
Янги туғилган чақалоқларга в/и 1 кг тана вазнига 1-2 мл дозада, бошқа болалар гуруҳига – 1 кг тана вазнига 5-7 мл дозада юборилади.
Метаболик ацидозни мувофиқлаштиришда, дозалаш, кислота ва ишқорлар мувозанатини бузилиш даражасига қараб белгиланади.
Доза қондаги газларнинг кўрсаткичларига қараб, қуйдаги формула ёрдамида ҳисобланади: 0,5 молярли буферланган 4,2% ли натрий гидрокарбонати ҳажми (мл) = ишқорлар танқислиги (БE) х беморнинг тана вазни х 0,3 х 2 (0,3 омили умумий суюқликка нисбатан ҳужайрадан ташқаридаги суюқлик қисмига жавоб беради).
Препаратнинг максимал дозаси катталар учун – суткада 300 мл, болалар учун тана вазнига 100 мл дан 200 мл гачани ташкил этади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, артериал гипертензия.
Марказий нерв тизими томонидан: тетания, безовталик, бош оғриғи.
Меъда-ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқ.
Бошқалар: гипокалиемия, гипернатриемия.
препаратга ўта юқори сезувчанлик;метаболик ёки респиратор алкалоз;гипокалиемия;гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас.
Лаборатор текширишлар назорати остида қўлланилади: кислота-ишқор ва электролит мувозанати ҳолатини назорат қилиш лозим.
Юрак ёки буйракнинг ёндош касалликлари бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин.
Ацидозни хаддан ташқари тез мувофиқлаштирилган ҳолларда, шу жумладан ўпка вельветяцияси бузилиши оқибатида CО2 (карбонат ангидриди) ни тез ажралиб чиқиши церебрал ацидозни кучайтириши мумкин.
Сийдикни ишқорийланиши мумкинлиги ва фосфат тузларини ҳосил бўлиш ҳавфини ошиши туфайли, мунтазам қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Қисқа вақт қўлланганида кислота-ишқор ҳолатининг ишқорий томонга силжиши клиник симптомлар билан кечмайди, бироқ сурункали буйрак етишмовчилигида ҳолатни сезиларли оғирлаштириши мумкин.
Яра касаллиги билан кўпинча бирга кечувчи қусиш (хлор ионларини йўқотилиши) алкалозни яққол намоён бўлишини кучайтириши мумкин.
Препарати бўлган флаконни ҳар гал юборишдан олдин, унда қаттиқ заррачалар мавжудлиги ва рангини ўзгаришларини аниқлаш юзасидан визуал кўрикдан ўтказиш лозим.
Флакон фақат бутун бўлса ва эритма тиниқ бўлганидагина ишлатилсин.
Хомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда алкалоз, гипернатриемия ва гиперосмия, тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин.
Алкалознинг клиник белгилари: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, безовталик, бош оғриғи.
Даволаш: препаратни дарҳол бекор қилиш, зарурат бўлганида натрий хлоридининг изотоник ёки 5% ли глюкоза эритмаси юборилади.
Тетанияни ривожланиш ҳавфи бўлса, катталарга в/и 1-3 г калций глюконати юборилади.
Рецепт бўйича
4% ли инфузия учун эритма 100, 250, 500 мл дан флаконларда.