Натрия аденозинтрифосфатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% аденозинтрифосфат кислотасига қайта ҳисоблаганда 10 мг аденозин-5′-трифосфор кислотасининг динатрийли тузи; ёрдамчи моддалар: 2 М натрий гидроксидеритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

трипҳосаденине

Препаратнинг савдо номи:

Натрия аденозинтрифосфат

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Кардиологик препарат.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Кардиологик препарат.

S01ЕV10.

Парентерал юборилганидан кейин аъзоларнинг хужайраларига киради, у ерда қисқартирувчи оқсил актомиозин билан ўзаро таъсир қилиб, АТФ мушаклар томонидан механик ишни амалга ошириш учун, шунингдек синтетик (оқсил, мочевина синтези) жараёнлари учун зарур бўлган энергияни ажралиб чиқиши билан, аденозиндифосфат кислотаси ва анорганик фосфатга парчаланади. Кейинчалик парчаланиш маҳсулотлари АТФ синтезига киришади. Антиаритмик самараси вена ичига юборилганидан сўнг 20-40 секунддан кейин бошланади.

Мушак дистрофияси ва атрофиясини мажмуавий даволашда, қоринча устки тахикардияларининг пароксизмларини бартараф этиш учун, периферик қон томирларнинг спазмида (Рейно касаллиги, облитерацияловчи тромбангиит) қўлланади. Тўр парданинг пигментли дегенерациясининг периферик, аралаш ва марказий шаклларида буюрилади.

Мушак ичига ёки вена ичига буюрилади. Мушак дистрофиясини, периферик қон айланишининг бузилишларини даволаш учун биринчи 2-3 кунлари 1 мл дан суткада 1 марта, кейинги кунлари – 1 мл дан суткада 2 марта ёки 2 мл дан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 30-40 кун. Зарурати бўлганида даволаш курси 1-2 ойдан кейин такрорланади. Тўр парданинг наслий пигментли дегенерациясида мушак ичига 5 мл дан суткада 2 марта, 6-8 соатлик интервал билан ҳар куни, 15 кун давомида буюрилади. Қоринчалар усти тахиаритмияларини бартараф қилиш учун мушак ичига 1-2 мл 5-10 секунд давомида юборилади (самара 20-40 секунддан кейин кузатилади). Зарурати бўлганида 2-3 минутдан кейин худди шу дозада такроран юборилади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қисқа муддатли ҳушдан кетиш, бошда сиқилиш ҳисси, фобиялар. Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ноаниқлиги. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғизда металл таъми, овқат ҳазм қилиш йўллари моторикасини кучайиши (вена ичига юборилганда). Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, кўкрак қафасида дискомфорт ҳисси, тахикардия ёки брадикардия, артериал гипотензия, АВ-ўтказувчанликни бузилиши (атриовентрикуляр блокада), аритмия, асистолия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: қўлларда, белда, бўйинда оғриқ. Сийдик чиқариш тизими томонидан: диурезни кучайиши. Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: юз гиперемияси, қичишиш, тери тошмаси. Юбориш жойида бузилишлар: ўзгаришлар ва санчишни ҳис қилиш. Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, аллергик дерматит, эшакеми, анафилактик шок, Квинке шиши. Умумий бузилишлар: кўп терлаш, гипертермия, қизиб кетиш ҳисси.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик; кардиоген шок ва шокнинг бошқа турлари; юрак етишмовчилигининг декомпенсация босқичи, ҚТ интервалини узайиши синдроми; ўткир миокард инфаркти, геморрагик импульс, брадиаритмияларнинг оғир шакллари, ИИ-ИИИ даражали блокада, бронх-ўпка тизимининг обструктив касалликлари; бронхиал астманинг оғир шакллари; артериал гипотензия; гиперкалиемия, гипермагниемия. Юқори дозаларда юрак гликозидлари билан бир вақтда юбориш мумкин эмас

Калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемия, магний препаратлари билан бир вақтда қўлланганида – гипермагниемия хавфи ошади. Препарат бета-адреноблокаторлар, нитратларнинг антиангинал таъсирини кучайтириши мумкин. Дипиридамол билан бир вақтда қўлланганида дипиридамолнинг таъсири, хусусан қон томирларни кенгайтирувчи самараси кучаяди. Пурин ҳосилалари (кофеин ва теофиллин) билан бир вақтда қўлланганида бироз антагонизм кузатилади. Юқори дозаларда юрак гликозидлари билан бир вақтда юбориш мумкин эмас, чунки юрак-қон томир тизими томонидан ножўя реакциялар хавфи кучаяди. Ксантинол никотинат билан бир вақтда қўлланганида натрий аденозинтрифосфатининг самараси пасаяди. Карбамазепин аденозиннинг самарасини кучайтириши, блокада ривожланишига олиб келиши мумкин.

Препаратни вена ичига юбориш фақат стационар шароитларида тиббий кузатув остида ва юрак фаолиятининг назоратида ўтказилади. Препаратни вена ичига юборишни аста-секин ўтказиш, шундан сўнг артериал босимни ўлчаш лозим. Яққол брадикардияда, синус тугунининг кучсизлиги синдромида, И даражали атриовентрикуляр блокадада, артериал гипотензияга мойилликда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ вақт қўллаганда қонда калий ва магний даражасини назорат қилиш керак. Бронхоспазмларга мойиллик бўлганда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Таркибига кофеин кирувчи маҳсулотларни (кофе, чой, колали ичимликлар) истеъмол қилишни чеклаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Оригинал ўрамида, +2°С дан +8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ИИ-ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, асистолия, бронхоспазм, аритмиялар, қоринчали бузилишлар; синусли брадикардия ва тахикардияни пайдо бўлиши; бош айланиши, артериал гипотензия, қисқа муддатга ҳушдан кетиш. Узоқ вақт юборилганда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Даволаш. Препарат бекор қилинади, кардиотоник воситалар қўлланади. Даволаш симптоматик. Аденозиннинг рақобатли антагонистлари бўлиб ксантинлар (эуфиллин, теофиллин) ҳисобланади.

1 мл дан ампулада; 10 ампуладан қутида. 1 мл дан ампулада; 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида. 1 мл дан ампулада; 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.

1 йил.