Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: натрий тиосулфати – 300 г; ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инекция учун сув – 1 л гача.
Тасир этувчи модда(ХПН):
натрий тиосулфат
Препаратнинг савдо номи:
Натрий тиосулфат
Фармакалогик гуруҳи:
Заҳарланишда ва интоксикацияда қўлланадиган восита.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз суюқлик.
Заҳарланишда ва интоксикацияда қўлланадиган восита.
V03AV06
Вена ичига юборилганида ҳужайрадан ташқаридаги суюқликка тез тушади, ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври – 0,65 соатни ташкил қилади.
Мишяк, симоб, қўрғошин бирикмалари, синил кислотаси ва унинг тузлари, ёд, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда қўлланади.
Мишяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан, ёд, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда 1,5-3 г (30% ли эритманинг 5-10 мл) дозада вена ичига болюс равишда буюрилади.
Синил кислотаси ва унинг тузлари билан заҳарланишда 15 г (30% ли эритманинг 50 мл) дозада юборилади.
Препарат бутун токсик давр давомида (заҳарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлганидан бошлаб, токсин организмдан тўлиқ чиқиб кетгунича) буюрилади.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни хиралашишиши.
Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар, артралгия, иситма.
Тери томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулез тошмалар), эшакеми, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни коллапсга қадар тушиб кетиши, ҳушни йўқотиш.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Бошқалар: юбориш жойида реакциялар, умумий ҳолсизлик, диурезни кучайиши.
Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Метаболизми роданирование босқичи орқали кечувчи дори воситалари билан бирга қўлланиши, бу препаратнинг фармакологик самараларини сусайишига олиб келади.
Ёдидлар, бромидларни сақловчи дори воситалари натрий тиосулфати билан бирга қўлланганда ўзининг фармакологик хусусиятларини намоён эта олмайди.
Номутаносиблиги.
Нитрит ва нитрат эритмалари билан номутаносиб.
Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Артериал гипертензияси, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлар токсикози бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки пациентнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.
Цианидлар билан заҳарланганда аввал метгемоглобинни ҳосил қилувчи моддалар – антициан ёки амилнитритни қўллаш, сўнгра эса натрий тиосулфатини вена ичига юборишга ўтиш керак.
Қўллашдан олдин ампуланинг ичидаги моддани кўрикдан ўтказиш лозим.
Чўкма бўлса препаратни ишлатмаслик керак.
Инекциялар учун февральли 5 микронли игналарни ишлатиш, вена ичига инфузиялар учун эса – 0,22 микронли чизиқли февральларни ишлатиш лозим.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар.
Натрий тиосулфати, маълумки, асосан буйрак орқали чиқарилади, ва шу боисдан препаратга токсик реакцияларнинг хавфи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентлар.
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини сусайиш эҳтимоли юқорироқ, шунинг учун дозани танлашда эҳтиёткорликга риоя қилиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилади.
Болалар.
Клиник маълумотларни йўқлиги туфайли препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.
Клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришдан ёки диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.