Препарат қўлланганида ножўя таъсирлар юзага келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, седация, диплопия, неврозлик, депрессия, қўзғалиш, йиғлоқилик, эйфория, адоват, уйқучанлик, қўрқинчли тушлар кўриш, галлюцинациялар, қулоқни шанғиллаши, онгни хиралашиши, дисфория, парестезия, нереалликни ҳис қилиш, нутқни бузилиши, кайфиятни ўзгариши; тиришишлар, мушаклар ригидлиги, титроқ, ихтиёрсиз мушак қисқаришлари.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, брадикардия, тахикардия.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, санчиқ, қабзият, диспепсия, аччиқ таъмни ҳис этиш, анорекция; меъда ичак йўлларини таъсирланиш симптомлари; ўт чиқариш йўлларининг спазми, ичакнинг яллиғланиш касалликларида — паралитик ичак тутилиши ва токсик мегаколон (қабзият, метеоризм, тошнота, гастралгия, қусиш).
Нафас тизими томонидан: нафасни сусайиши, нафаснинг минутлик ҳажмини камайиши, ҳансираш, астма хуружлари.
Тери томонидан: тери намлигини юқорилиги, қичишиш, эшакеми, қизиб кетиш ҳисси; склераларни сарғайиши ва терини сарғайиши; юборилган жойдаги ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ.
Аллергик реакциялар: шок, респиратор дистресс-синдром, Квинке шиши, юзни шиши, аксириш, бронхоспазм, ўпка шиши, тери тошмалари, кучли терлаш.
Бошқалар: қизиб кетиш ҳисси, кўришни хиралашиши, диурезни камайиши, сийишга тез тез чиқиш, сийдик чиқариш йўлларининг спазми, гепатотокциклик (сийдик рангини тўқлашиши, ахлатни оқариши), дорига қарамлик, бекор қилиш синдроми (қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, ринорея, кўзни ёшланиши, ҳолсизлик, ваҳима ҳисси, тана ҳароратини кўтарилиши).