Умумий Препарат таъсир қилувчи модданинг пастроқ концентрациясида камров вақт оралиғи даврида қўлланганда, нохуш самараларини минималлаштириш мумкин.
Наклофен дуони тизимли НЯҚП, циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини хам қўшиб бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки синергик самаралари ёки қўшимча ножўя реакциялар пайдо бўлиши хақида далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмас.
Наклофен дуони кекса пациентларга асосий кўрсатмалар бўйича эхтиёткорлик билан буюриш керак.
Кекса кучсизланган пациентларни ёки тана вазни паст бўлган пациентларни даволаш учун энг паст самарали доза тавсия этилади.
Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни, диклофенакни хам қўшиб, қабул қилишда, аллергик, шу жумладан анафилактик ва анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин, улар препаратнинг таъсири бошлангунича пайдо бўлиши мумкин.
Диклофенак фармакодинамик хусусиятлари туфайли, бошқа НЯҚП каби, инфекция белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Меъда-ичак самаралари НЯҚП, диклофенакни хам қўшиб, қабул қилганда меъда-ичак қон кетишлар (қонли қусиш, мелена), яралар ёки баъзида ўлим билан якунланувчи перфорация аниқланган, улар даволашни давридан қатъий назар кузатилган ва симптомларни намоён бўлиши ва анамнезда жиддий меъда-ичак бузилишлари билан бирга кечган/бирга кечмаган.
Одатда, жиддийроқ бузилишлар кекса пациентларда кузатилган.
Агар диклофенак қабул қилаётган пациентларда ичакдан қон кетиши пайдо бўлса, препаратни бекор қилиш керак.
Барча НЯҚП, диклофенакни хам қўшиб, буюришда, синчиков тиббий кузатув керак.
Меъда-ичак бузилишларнинг симптомлари, МИЙ ярали касалликлари, анамнезида қон кетишлар ёки перфорациялар бўлган пациентларга диклофенакни эхтиёткорлик билан буюриш керак.
МИЙ қон кетишлар, яралар ёки перфорациялар пайдо бўлишини хавфи, НЯҚП (диклофенакни хам қўшиб) қабул қилганда, анамнезида қон кетишлар ёки перфорациялар билан асоратланган яра касаллиги бўлган пациентларда ошади.
Кекса пациентларда НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар, ўлим билан якунланувчи МИЙ қон кетишлар перфорациялар тез-тезлиги юқори.МИЙ токциклик хавфини пасайтириш учун анамнезида яра касаллиги (қон кетишлар ёки перфорациялар билан асоратланган) пациентларда ва кекса пациентларда, даволашни препаратнинг энг кам самарали дозаси билан бошлаш керак.
Бу пациентларда, шунингдек паст дозаларда ацетилсалицил кислота (ацетилсалицил кислота препаратлари/аспирин МИЙ бузилишлар хавфини оширади) сақловчи дори воситаларини қабул қилаётган пациентларда, химоя агентлар (масалан, мизопростол ёки протон помпасининг ингибиторлари) билан мажмуавий даволаш буюриш масаласини кўриш керак.
Пациентлар, айниқса кексалар, шифокорга хар қандай қориндаги одатдаги бўлмаган симптомларнинг кўринишлар хақида хабар беришлари керак.
Тизимли кортикостероидлар, антикоагулянтлар (масалан, варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (ССРИс) ёки антитромбоцитар воситалар (ацетилсалицил кислота каби) каби қон кетишлар ва яралар пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин бўлган дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларга, Наклофен дуони эхтиёткорлик билан буюриш керак.
Ярали колит ёки Крон касаллиги бўлган пациентларни синчиклаб тиббий кузатиш керак, чунки уларнинг холати ёмонлашиши мумкин.
Жигарга оид самаралар Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни синчиклаб тиббий кузатиш керак, чунки уларнинг холати ёмонлашиши мумкин.
Бошқа НЯҚП каби диклофенак, жигар ферментлари даражасини оширади.
Диклофенак билан давомли даволашда эхтиёткорлик чораси сифатида, жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.
Агар жигар тестлари жигар фаолиятини ёмонлашишидан далолат берса ёки жигар касаллигини белгилари ва симптомлари ривожланса, ёки хар қандай бошқа кўринишлар (эозинофилия, тошма) кузатилса, Наклофен дуо билан даволашни бекор қилиш керак.
Диклофенак билан даволашда продромал симптомларнинг кўринишларисиз гепатит ривожланиши мумкин.
Порфирияси бўлган пациентларга диклофенакни эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки диклофенакни қабул қилиш хуружни қўзғатиши мумкин.
Буйракга оид самаралар НЯҚП билан даволашда, диклофенакни хам қўшиб, пациентларда суюқликни тутилиши ва шишлар аниқланган.
Буйрак ва юрак фаолиятини бузилишлари, гипертензияси бўлган пациентларга, кекса одамларга, шунингдек бир вақтда диуретикларни ёки жигар фаолиятига таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилаётган пациентларга ёки хужайрадан ташқари хажм ахамиятли камайган (масалан, катта хирургик аралашувларгача ёки кейин) пациентларга диклофенакни алохида эхтиёткорлик билан буюриш керак.
Диклофенак буюрилганда эхтиёткорлик чораси сифатида жигар фаолиятининг мониторингини амалга ошириш тавчия этилади.
Терига оид самаралар Кам холларда НЯҚП қўлланганда, Наклофен дуони хам қўшиб, жиддий тери реакциялари аниқланган, айримлари ўлим билан якунланган, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролизни хам қўшиб.
Пациентлар даволашни бошида энг катта хавфга дучор бўладилар: кўпчилик холларда кўрсатилган ножўя реакциялар даволашнинг биринчи ойида пайдо бўлган.
Тери ва шиллиқ қаватларда тошмаларнинг биринчи кўринишлари, шунингдек ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганда, Наклофен дуо билан даволашни тўхтатиш керак.
Тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари Тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқиманинг касалликлари бўлган пациентларда, асептик менингит пайдо бўлишини хавфи юқори бўлади.
Юрак-томир ва цереброваскуляр самаралари Гипертензия ва/ёки енгилдан то ўртачагача димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга шифокорнинг синчков кузатуви керак, чунки НЯҚП қабул қилишда, диклофенакни хам қўшиб, суюқликни тутилиши ёки шиш аниқланган.
Клиник ва эпидемиологик текширишлар диклофенак давомли ва юқори дозаларда (суткада 150 мг) қўлланганда, артериал тромбоз (масалан, миокард инфаркти ёки импульс) павдо бўлиши хавфини бироз оширишидан далолат беради.
Юрак-томир асораталар ривожланишини хавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларга препаратни давомли буюриш олдидан синчков тахлил ўтказилиши керак.
Юрак-томир асоратлар пайдо бўлишини хавфи диклофенакнинг дозаси ва даволашнинг давомийлигини ошиши билан ошади.
Ножўя самаралар пайдо бўлиши эхтимолини пасайтириш учун, шу жумладан юрак-томир асоратлар ривожланишини хавф омиллари бўлган пациентларда, кекса ёшли шахсларда, симптомларни камайтириш учун зарур бўлган энг кам самарали дозани энг кам давр давомида буюриш тавсия этилади.
Даволашни ўзлаштирилиши ва симптомларни енгиллашишига қараб, препаратнинг буюрилаётган дозасини қайта кўриш керак.
Гематологик самаралари