МЕНАКТРА бўғма анатоксини билан конъюгирланган полисахарид менингококк вакцинаси (А, C, Й ва W 135 серогуруҳлар).рецепт билан

Таркиби:

Бир доза (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: А гуруҳи полисахариди Неиссериа менингитидес*                           4 мкг; С гуруҳи полисахариди Неиссериа менингитидес*                           4 мкг; Й гуруҳи полисахариди Неиссериа менингитидес*                           4 мкг; W-135 гуруҳи полисахариди Неиссериа менингитидес*                   4 мкг; Ёрдамчи моддалар: Бўғма анатоксини                                                                           48 мкг; Натрий хлориди                                                                             4,35 мг.

Препаратнинг савдо номи:

МЕНАКТРА бўғма анатоксини билан конъюгирланган полисахарид менингококк вакцинаси (А, C, Й ва W-135 серогуруҳлар).

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма 0,5 мл/доза.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Менактра вакцинаси Неиссериа менингитидес А, С, Й ва W-135 серогуруҳ менингококклари чақирган инвазив менингококк инфекцияларни олдини олиш учун 2 ёшдан 55 ёшгача бўлган шахсларни фаол иммунизация қилиш учун қўлланади. Менактра вакцинаси бошқа микроорганизмлар чақирган менингитлар ёки Н. менингитидес В серогуруҳи менингококклари чақирган инвазив менингококк инфекцияларни олдини олиш учун қўлланмайди. Менактра вакцинаси менингококк инфекцияларни даволаш учун қўлланмайди. Менактра вакцинаси бўғмани олдини олиш учун қўлланмайди. Менактра вакцинаси вакцинация қилинаётган аҳолининг 100% ҳимоя қилишга кафолат бера олмайди.

Менактра 0,5мл га тенг бир марталик дозада мушак ичига делтасимон мушак соҳасига юборилади. Вакцинани вена ичига, тери остига ёки тери ичига юбориш мумкин эмас. Бустер дозани юборишнинг зарурати, шунингдек бирламчи дозага нисбатан уни юбориш вақти ҳозирги кунда аниқланмаган. Қўллашдан олдин парентерал препаратлар кўрик назоратидан ўтказилиши керак. Агар имконият бўлса, контейнернинг бутунлигини текшириш, суюқликда қаттиқ аралашмалар борлигини ўрганиш, унинг рангига эътибор бериш лозим.

2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда энг кўп кузатиладиган ножўя реакциялари, юборилган жойда оғриқ, тўқимани зичлашиши, диарея, уйқучанлик ва анорекция ҳисобланади; 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларда юборилган жойда оғриқ, бош оғриғи ва юқори толиқиш энг кўп кузатилган; катталарда маҳаллий ножўя реакциялари кўпроқ кузатилади. Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик/сохта анафилактик реакция; ҳансираш, нафасни қийинлашиши, юқори нафас йўлларини шиши, эшакеми, эритема, қичишиш, артериал қон босимини пасайиши каби юқори сезувчанлик реакцияларидир. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Гиен-Барре синдроми, синокаротид хушни йўқотилиши, прозопоплегия, кўндаланг миелит, ўткир тарқалган энцефаломиелит. Мушак-суяк ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: миалгия.

Менактра вакцинасини қўллашга қарши кўрсатма бўлиб, унинг ҳар қандай компонентига, шу жумладан бўғма анатоксинига юқори сезувчанлик, шунингдек ўхшаш компонентлар сақловчи илгари юборилган вакцинага жавобан ҳаёт учун хавфли реакция ҳисобланади. Вакцинани қўллашга қарши кўрсатма бўлиб, анамнезида Гиен-Барре синдроми ҳисобланади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Вакцинани қўллашга қарши кўрсатма бўлиб, қуруқ табиий латексга юқори сезувчанлик ҳисобланади (Махсус кўрсатмалар бўлишига қаранг).

Қоқшол ва бўғмани олдини олиш учун вакциналар. Менактра вакцинаси ва катталарда қўллаш учун адсорбирланган бўғма-қоқшолга қарши анатоксини (Тд, Санофи Пастер Инк., Свифтуетер, Пенсилванияда ишлаб чиқарилган) билан бир вақтда қўллаш 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 1021 нафар кўнгиллиларда ўтказилган икки томонлама яширин рандолизацияланган назоратли клиник текширишларда баҳоланади. Менактра ва Тд вакцинасини бир вақтда юборилганида С, Й ва W-135 серогуруҳ менингококкларга нисбатан СБА антителалар титрининг 4 марта ёки ундан аҳамиятли ўсиши бўлган иштирокчиларнинг фоизи, Тд вакцина юборилганидан сўнг 1 ойдан кейин Менактра вакцинаси юборилганига қараганда юқори бўлди. Олинган маълумотларнинг клиник аҳамияти тўлиқ баҳоланмаган. Менингококк вакцинаси билан бирга иммунизация қилиш натижасида қақшол ва бўғмани олдини олиш учун қилинган вакцина компонентларига нисбатан иммун жавобнинг пасайиши аниқланмаган (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг). Тйпҳим Ви® суббирлик полисахарид қорин тифи вакцинаси Менактра ва Тйпҳим Ви вакциналарини бир вақтда юбориш (саёҳатчиларнинг алоҳида категориясига тавсия қилинади) 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 945 нафар кўнгиллиларда ўтказилган икки томонлама яширин рандолизацияланган назоратли клиник текширувларда баҳоланган. Менактра ва Тйпҳим Ви вакциналари панель юборилганида иммун жавоби, фақат Менактра вакцинаси ёки фақат Тйпҳим вакцинаси алоҳида юборилганида олинган иммун жавоб билан мутаносиб бўлган (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Менактра вакцинасини юбориш ва Гиен-Барре синдромини пайдо бўлиши орасида вақтинчалик алоқа аниқланган. Вакцинанинг ножўя самараларини постмаркетинг текширишларнинг натижаларига мувофиқ, менактра вакцинаси юборилганидан сўнг Гиен-Барре синдромини ривожланиши ҳоллари сонининг бироз ошиши аниқланган. Бироқ, хавфли вазиятлар ҳақидаги спонтан хабарларнинг тизимига хос бўлган чекланишлар туфайли, бу маълумотлар аслида хавфнинг ўсишини таъкидлаш мумкин эмас ва бу маълумотларга эҳтиёткорлик билан қараш керак. Анамнезида Гиен-Барре синдроми бўлган шахсларга Менактра вакцинасини қўллаш тавсия қилинмайди. Флаконни беркитадиган тиқин таркибига юқори сезувчанлиги бўлган одамларда аллергик реакцияларни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган қуруқ табиий латекс киради.

Ҳомиладор аёллар иштирокида адекват ёки қатий назоратли текширишлар ўтказилмаган. Ҳомиладор аёлларга Менактра вакцинасини юбориш фақат жуда зарур бўлган ҳолда тавсия қилинади.

2°С дан 8°С гача (35°-46°Ғ) бўлган ҳароратда сақлансин. МУЗЛАТИЛМАСИН. Музлаган препаратни ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Тавсия қилинган дозаларга риоя қилинганида кузатилмаган.

Флакон, 1 доза (5 флакон ўрамда).

24 ой. Улашиш: 1 143 Виеwс