Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
МултиЛак
Фармакалогик гуруҳи:
Гемодиализ учун эритмалар.
Гемофилтратлар.
Дори шакли:
гемофилтрация учун эритма
тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Гемодиализ учун эритмалар.
Гемофилтратлар.
B05ZB
Eритма тана ҳароратигача иситилгандан ва яхшилаб аралаштирилгандан кейин вена ичига юборилади ёки диализ қилувчи эритмаси сифатида ишлатилади.
кўнгил айниши,қусиш,тиришишлар,гипотензия,гипертензия,гипер- ёки гипогидратация,электролит бузилишлари (шу жумладан гипокалиемия),гипофосфатемия,гипергликемия,метаболик алкалоз,гиперлактатемия.
препаратнинг фаол компонентлари ва ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;гипокалиемия;метаболик алкалоз;гиперлактатемия, лактацидоз, лактат метаболизмини пасайиши;ҳомиладорлик ва лактация даври;болаларда қўллаш мумкин эмас.
Жадал даволашда одатда буюриладиган электролит эритмалар, парентерал озиқлантириш ва бошқа инфузиялар қон плазмаси ва пациентнинг сув мувозанатини ўзгартириши мумкинлигини ёдда тутиш керак, буни гемофилтрация, гемодиализ ёки гемодиафилтрация ўтказганда эътиборга олиш керак.
Гемофилтрация, гемодиализ ёки гемодиафилтрация қонда дори препаратларининг, айниқса оқсил билан боғланиши паст, тақсимланиш ҳажми кичик, молекуляр массаси гемофилтрат мембранасининг ўтказувчанлик бўсағасидан паст, шунингдек гемофилтрат мембраналари томонидан сўриладиган моддаларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин.
Дигиталиснинг токсик самараси гиперкалиемия, гипермагниемия ва гипокалциемия билан ниқобланиши мумкин.
Бу электролит бузилишларни гемофилтрация (ёки диализ) томонидан мувофиқлаштириш дигиталис интоксикация белгиларини пайдо бўлишини, масалан, юрак аритмияларини жадаллаштириши мумкин.
Агар лактат буфер асосидаги эритмалар ишлатилганида ацидоз ривожланса, қуйидаги сабабларни кўриб чиқиш керак: лактат метаболизмини пасайиши;ва/ёки умумий буфер асосни етарли миқдорда инфузия қилмаслик.
Лактат метаболизмини сусайиши тизимли лактатни пропорционал бўлмаган ошишига олиб келади.
Бундай ҳолларда гемофилтрация учун бикарбонат буфер асосидаги эритмаларга ўтишни кўриб чиқиш керак.
Агар ацидоз гемофилтрация вақтида умумий буфер асосини етарли даражада инфузия қилмаслик натижаси бўлса, гемофилтрация жараёнида натрий бикарбонатини қўшимча юбориш ёки алмашинув хажмини ошириш мумкин.
Гемофилтрация жараёнида алкалозни ривожланиши эритмадаги буфер асоснинг (лактатнинг концентрацияси) ҳаддан ташқари юқори эканлигини кўрсатади.
Бундай ҳолларда лактатнинг пастроқ концентрациядаги эритмаларига (ёки муқобил бикарбонатга) ўтишни қайта кўриб чиқиш керак.
Концентрациянинг пастки чегарасини белгилаганда бикарбонат ва лактат организмдан ултрафилтрат кўринишида чиқарилишини эътиборга олиш керак.
Дегидратация ёки гипергидратация ривожланишидан сақланиш учун суюқлик ва тана вазни мувозанатини доимо аниқ фиксация қилиш керак.
Калий концентрациясини ва бошқа лаборатор кўрсаткичларни (натрий, калций, магний, фосфатлар, лактат, креатинин, қонда глкюаоза, кислота-ишқор ҳолати) вақти-вақти билан мониторинг қилиш мажбурий ҳисобланади.
Қандли диабети бўлган пациентларда инсулиннинг дозасига глюкоза билан ошиб борувчи юкламага мос равишда тузатиш киритиш керак.
Эритма сақловчи пластик пакетлар транспортировка вақтида шикастланиши мумкин.
Пакетнинг ҳатто аҳамияциз шикастланишларини мавжудлигига ҳам эътибор қаратиш керак.
Эритмани фақат, агар пакет шикастланмаган бўлса ишлатинг! Пакет ичидагиси тиниқ бўлмаса эритмани ишлатманг.
Эритма сақловчи пакет бир марта қўллаш учун мўлжалланган; эритманинг барча ишлатилмаган миқдори йўқ қилиниши керак.
Гемофилтрация ва диализда гемофилтрацион эритмани қўллаш бўйича узоқ муддатли клиник тажрибадан келиб чиқиб, бундай эритмаларнинг потенциал нохуш самаралари яхши маълум.
Улар алоҳида компонентлар билан боғлиқ эмас, балки компонентлар орасидаги дисбаланс билан боғлиқ.
Узоқ муддатли клиник тажриба лактат-сақловчи эритмаларнинг қониқарли даражада хавфсизлик даражасини намойиш қилади.
Бир томондан гемофилтрацион ва диализловчи эритмаларда билвосита буфер асос сифатида ишлатиладиган лактатнинг аниқланган самарадорлиги ва хавфсизлиги ва бошқа томондан маълум клиник ҳолатларда лактатни қўллаш билан боғлиқ етишмовчиликлар ва хавфларни эътиборга олиб, лактат метаболизмини сусайиши ва лактат-ацидоз белгилари бўлган пациентларда буйрак касаллигини ўринбосар даволашни ўтказиш учун лактат сақловчи эритмаларни истисно қилиш керак.
Оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларда, бу гуруҳ пациентларида лактатни қўллашдан бўлиши мумкин бўлган асоратларни эътиборга олиб лактат-сақловчи эритмаларни қўллашни синчковлик билан кўриб чиқиш керак.
4°С дан паст бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг ҳолатлари қайд этилмаган.
Гипергидратация ривожланган ҳолларда юрак ва/ёки ўпка етишмовчилиги симптомлари кучайиши мумкин, бундай ҳолларда ултрафилтрацияни ошириш тавсия этилади.
Дегидратация ривожланган ҳолларда ултрафилтрация камайтирилиши ёки тўхтатилиши керак.
Препарат рецепт бўйича берилади
Гемофилтрация учун эритма (калий 2 ммол/л), (калий 4 ммол/л).
Чиқарувчи найча, ташқи томондан беркитилган тиқинли портга эга 5000 мл хажмли “Биофине®” тиниқ пластик қопчада.
Эритма сақловчи қопча, найча ва порт ҳимоя герметик, тиниқ пластик қопчага жойланган.
2 қопча тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.