Мукогенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ребамипид – 100 мг; ёрдамчи моддалар: олдиндан желатинланган крахмал, маннитол, натрий кроскармеллозаси, тозаланган талк, сувсиз лимон кислотаси, магний стеарати, натрий лаурилсулфати; қобиғининг таркиби: гипромеллоза (5cпс), титан диоксиди (Е171), пропиленгликол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ребамипид

Препаратнинг савдо номи:

Мукоген

Фармакалогик гуруҳи:

Меъданинг кислотали муҳитини бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволаш учун препаратлар. Меъда ярасига қарши бошқа препаратлар ва гастроэзофагеал рефлюксни даволаш учун препаратлар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, икки томони силлиқ, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Меъданинг кислотали муҳитини бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволаш учун препаратлар. Меъда ярасига қарши бошқа препаратлар ва гастроэзофагеал рефлюксни даволаш учун препаратлар.

A02BX

Сўрилиши Ичга бир марталик 100 мг дозаси қабул қилингандан кейин плазмада ребамипиднинг концентрациясини чўққисига (340 нг/мл) тахминан 2 соатдан кейин эришилади. Плазма  оқсиллари билан боғланиши 98,4-98,6%. Плазмадан ярим чиқарилиши даври – 1,5 соат. Препарат одам организмида тўпланмайди. Метаболизми Ичга 600 мг бир марталик дозаси қабул қилинганидан кейин сийдикда ребамипиднинг 8-позициядаги гидроксил гуруҳига эга метаболити аниқланади. Чиқарилиши Препаратнинг катта қисми ўзгармаган ҳолда  чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 10% сийдик билан чиқарилади.

меъда яра касаллигиўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўрайиш давригастрит ва меъда яра касаллигини даволашда Н.пйлори эрадикацияси учунмеъда-ичак яраси бўлмаган диспепсияНЯҚП ни қабул қилиш фонида меъданинг шикастланишини олдини олиш учун қўлланади.

Катталар 1 таблетка (100 мг) дан суткада 3 марта ичга, оз миқдордаги суюқлик билан ичиб, қабул қилади. Даволаш курси 2-4 ҳафтани ташкил қилади, зарурати бўлганида 8 ҳафтагача узайтирилиши мумкин.

қичишиш, тери тошмаси, экзема ва юқори сезувчанликнинг бошқа белгиларитаъм сезишни ўзгаришлари, жиғилдон қайнаши, кекириш, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, қабзият, диарея.жигар фаолиятини бузилиши: қон зардобида жигар трансаминазалари фаоллигини ошишилейкопения, гранулоцитопенияҳайз циклини бузилишларишишлар

ребамипид ва/ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанликмеъданинг хавфли касалликлари

Препаратнинг цитохром Р450 энзимлари билан ўзаро таъсири Мукогеннинг метаболизмини ҳам, Мукоген билан бир вақтда қўлланган бошқа препаратларнинг метаболизмини ҳам бузмайди деб ҳисобланади. Мукоген гидроксилланиш жараёнида фақат СЙП3А4  жалб қилиниши тахмин қилинади. Мукоген СЙП1А2-, 2С9-, 2С19-, 2Д6-, 2Е1-3А4-энзимлар ёрдамида амалга ошувчи метаболизмни бостирмаслиги кўрсатилган. Мукогеннинг цитопротектор самараси циклогексимид ёки актиномицин Д таъсирида сусаяди.

Меъда-ичак бузилишларини хавфини минималлаштириш учун кексаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу пациентлар ёшларга қараганда ребамипидга сезувчанроқ бўлиши мумкин. Педиатрияда қўлланиши Ребамицидни болалар ва ўсмирларда хавфсизлиги ва самараси ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даври Мукогенни ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратнинг лактация даврида буюриш зарурати бўлганда эмизишни тўхтатишни масаласини ҳал қилиш керак. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни  бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир этиш хусусиятлари Маълумотлар йўқ Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича Улашиш: 7 231 Виеwс

10 таблеткадан тегишли маркировкага эга алюмин стрип. 3 стрип ва қўллаш бўйича йўриқномасини сақловчи картон қути.

36 ой.