МРСамнатрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Зопиклон – 7,5 мг. Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, повидон, талк, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Зопиклон

Препаратнинг савдо номи:

МРСамнат

Фармакалогик гуруҳи:

Ухлатувчи восита.

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ухлатувчи восита.

N05CF01

Ичга қабул қилинганида, меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Уйқу 30 минут давомида бошланади ва 6-8 соат давом этади. Буйрак орқали ва карбонат ангидрид гази кўринишида нафас ҳавоси билан чиқарилади. Оғир буйрак етишмовчилигида препаратни чиқарилиши секинлашиши мумкин.

Уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқуга кетишнинг қийинлиги, тунги уйғонишлар ва вазиятли ва турғун сурункали уйқусизликка ўтувчи эрта уйғониш; руҳий бузилишларда ва тунги астмада уйқунинг иккиламчи бузилишларида қўлланади.

Ичга қўлланади. МРСамнат препаратининг тавсия қилинган дозаси – 1 таблетка (7,5 мг зопиклон) ичга, уйқудан бироз олдин. Турғун уйқусизликка учраган беморларда дозани 2 таблеткагача ошириш мумкин. Кекса ёшли шахсларда ва жигар фаолиятининг бузилишларида камайтирилган дозада – ½ таблетка (3,75 мг) буюриш керак. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб кейинчалик дозани ошириш мумкин. Доза ва даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади. Даволаш курси 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Тавсия қилинган дозаларда препарат яхши ўзлаштирилади. МРСамнат препарати билан даволашда энг кўп учрайдиган қуйидаги ножўя ҳолатлар бўлиши мумкин: овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизда аччиқ ёки металл таъмни ҳис қилиш, кам холларда – кўнгил айниши, қусиш; марказий нерв тизими томонидан: таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тушкун кайфият. Эшакеми, тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар кам холларда кузатилади. Уйғонганда уйқучанликни, кам холларда бош айланиши ва координацияни бузилиши ҳис қилиниши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, яққол нафас етишмовчилиги, 15 ёшгача бўлганлар, ҳомиладорлик, лактация (даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).

МРСамнат миорелаксантлар ва психотроп воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Препарат тримипраминнинг концентрациясини пасайтиради, буни уларни бир вақтда қўлланганда ҳисобга олиш керак. Марказий нерв тизимига сусайтирувчи препаратларни, алкоголни таъсирини кучайтиради.

МРСамнат препаратини кескин бекор қилиш «бекор қилиш» самараларини чақирмайди. МРСамнат препарати миастенияда қўлланган ҳолларда, мушак кучсизлигини кучайиши мумкинлиги туфайли, қатъий неврологик назорат керак. Ҳомиладорлик ва эмизишда қўллаш мумкин эмас. Препаратни қабул қилаётган пациентлар, юқори диққатни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак. МРСамнат препарати билан бир вақтда алкогол ва бошқа психотроп препаратларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Жиддий ёки турғун нохуш самаралари аниқланмаган; дозани ошириб юборилиши чуқур давомли уйқу билан намоён бўлади. Бироқ, МРСамнат препарати алкогол ёки бошқа МНТ сусайтирувчи воситалари билан бирга қўлланганда, дозани ошириб юборилиши оғир ва пациентнинг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Тутиб турувчи ва симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда жойланган.

2 йил.