Метоклопрамид в/и ва м/и буюрилади.
Меъда парезида катталарга 10-15 мг дан суткада 4 мартагача; болаларга 0,1 мг/кг тана вазнига суткада 4 мартагача, максимал доза – суткада 0,5 мг/кг.
Кимётерапияни ўтказишда қусиш ва кўнгил айнишни бартараф этиш учун: болалар ва катталарга кимётерапия сеансини ўтказишдан 30 минут олдин в/и 1-2 мг/кг, сўнгра ҳар 2-4 соатда.
Овқат ҳазм қилиш йўлларини рентгенологик текширишида ичак зондини киритишдан олдин метоклопрамид в/и юборилади: 6 ёшгача болаларга – 0,1 мг/кг; 6 дан 14 ёшгача – 2,5-5 мг; катталарга – 10 мг юборилади.
Ножўя таъсирлари Метоклопрамид нисбатан хавфсиз дори воситаси ҳисобланади.
Одатдаги терапевтик дозаларда ножўя таъсирлари кам кузатилади.
Препарат қўлланганида уйқучанлик, юқори чарчоқлик, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, оғизни қуриши, эшакеми, гинекомастия, галакторея кузатилиши мумкин.
Метоклопрамид шишлари бўлган беморларда натрийни тутилишини ва калийни чиқарилишини кучайтиради, чунки алдостеронни секрециясини рағбатланишини чақиради.
Паркинсонизм учун хос бўлган (гиперкинето-дистоник кўринишлар) турли экстрапирамидал бузилишлар ёки симптомлар аниқланган.
Метоклопрамидни узоқ муддат қўлланганда паркинсонизм ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Меъда-ичак йўлларининг аъзоларидан қон кетиши, механик ўтказмаслик ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг ҳаракат фаоллигини кучайиши маъқул бўлмаган бошқа ҳолатлар; феохромоцитома, анамнезда препаратга аллергик реакциялар, тутқаноқ, сут безининг ракидаги қусиш, ҳомиладорликнинг И уч ойлиги, эмизиш даврида, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири Метоклопрамид ацетилсалицил кислотаси, парацетамол, диазепам, этил спирти, леводопа, тетрациклин, ампициллинни сўрилишини кучайтиради.
Этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Дигоксиннинг кардиотроп таъсирини камайтиради.
Циметидинни сўрилишини камайтиради, шунинг учун унинг юқорироқ дозалари талаб қилинади.
Анаприллин ичга қабул қилинганида метоклопрамид унинг қон зардобидаги даражасига таъсир қилмайди.
Махсус кўрсатмалар Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда, бронхиал астмада, артериал гипертензияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Овқат ҳазм қилиш йўлларида ўтказилган операциялардан кейин буюрилмайди, чунки метоклопрамиднинг пропулсув самараси чокларни битишига тўсқинлик қилади.
Метоклопрамидни қўллаш фонида функционал жигар синамаларининг, қон зардобидаги алдостерон ва пролактин концентрациясини аниқлаш натижалари ўзгариши мумкин.
Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.
Кўпчилик ножўя самаралар даволаш бошланганидан кейин 36 соат давомида пайдо бўлади ва метоклопромид бекор қилинганидан кейин 24 соат давомида йўқолади.
Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин