МР Цефотаксим натрили тузирецепт билан

Таркиби:

цефотаксим натрий тузи кўринишида цефотаксим – 1,0 г

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефотаксим (натрийли тузи кўринишида)

Препаратнинг савдо номи:

МР Цефотаксим натрили тузи

оқ ёки бироз сарғиш рангли кукун.

J01DA10

Соғлом кўнгиллиларга мушак ичига (м/и) бир марта0,5 ёки 1,0 г юборилганида максимал концентрацияга (Cмах) (мувофиқ равишда 11,7 ва 20,5 мкг/мл) 30 минут давомида эришади. Вена ичига (в/и) 0,5; 1 ёки 2 г юборилганидан кейин 5 минут ўтгач мувофиқ равишда Cмах 38,9; 101,7 ва 214,4 мкг/мл. Қон оқсиллари билан боғланиши (асосан албуминлар билан) – 25-40% ташкил қилади. Кўпчилик тўқималарда (миокард, суяклар, ўт пуфаги, тери, юмшоқ тўқималар) ва организмнинг суюқликларда (синовиал, перикардиал, перитонеал, орқа-мия, плевра орқали терлаб чиқиши), балғам, сафро, сийдикда терапевтик концентрацияларни ҳосил қилади. Йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига киради. Плазмадан ярим чиқарилиш даври  (Т1/2) юбориш йўлидан қаттий назар тахминан 1 соат. Буйраклар орқали юборилган дозасининг тахминан 60% инфузия бошланганидан кейин 6 соат давомида чиқарилади. Цефотаксимнинг тахминан 20-36% ўзгармаган ҳолда чиқиб кетади, 15-25% антибактериал фаол хусусиятига эга  дезацетилцефотаксим шаклида (асосий метаболит), 20-25%, бошқа икки фаол бўлмаган метаболитлар – М2 ва М3 кўринишида. Такрорий ҳар 6 соатда 1 гдозаданв/и юборилганида тўпланиши кузатилмайди. Бир марта 50 мг/кг дозада 10-15 минут давомидаги инфузияда янги туғилган чақалоқларда (н=29) Т1/2 3,4 соатни ташкил қилади, туғилганида тана вазни ³1500 г ва кўпроқ бўлган болаларда давомийроқ – 4,6 соат, ёшидан қатъий назар; 80 ёшдан ошган пациентларда Т1/2 — 2,5 соат; буйрак етишмовчилигида Т1/2 2,5 соатдан ошмайди.

Сезгир микроорганизмлар чақирган оғир бактериал инфекциялар: нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг (энтерококклилари бундан мустасно), тери ва юмшоқ тўқималарининг (шу жумладан инфекцияланган жарохатлар ва куйишлар), суяклар ва бўғимларнинг, сийдик-чиқариш йўлларининг, кичик чаноқ аъзоларнинг, инфекциялари, акушер-гинекологик (шу жумладан хламидиоз, гонорея, шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар томонидан чақирилган) инфекциялар, бактериемия, септицемия, перитонит, интраабдоминал инфекциялар, бактериал менингит (листериозли бундан мустасно), эндокардит, Лайма касаллиги, тифли иситмалаш, иммунтанқислик фонидаги инфекциялар, жаррохлик операциялардан кейинги, шу жумладан меъда-ичак йўлларидаги инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

В/и (оқим билан ёки томчилаб ) ва м/и юборилади. Дозалаш тартиби ва даволаш курсининг давомийлиги, инфекциянинг оғирлиги ва кўрсатмаларга қараб индивидуал равишда белгиланади. Катталарга одатда 1-2 граммдан ҳар  8-12 соатда, максимал суткаликдоза – 12 г ( 3-4 юборишда); болаларга – ёши ва тана  вазнига қараб. Буйрак етишмовчиликда  дозага тузатиш киритиш керак.

Нерв тизими васезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши. Қон ва юрак-қон томир тизими томонидан (қон яратиш, гемостаз): юрак аритмиялари (тез оқимли юборишда), нейтропения, транзитор лейкопения, гранулоцитопения, эозинофилия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гипопротромбинемия, аутоиммун гемолитик анемия. Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, диарея/қабзият, метеоризм, дисбактериоз, қон плазмасида ЛДГ, ЩФ, жигар трансаминазалари фаоллигини биллирубинни транзитор ошиши, кам ҳолларда – сохтамембраноз колит, стоматит, глоссит. Сийдик-таносил тизими томонидан: буйрак функциясини бузилиши, олигурия, интерстициал нефрит, қон плазмасида мочевина азоти ва креатинин миқдорининг ошиши. Аллергик реакциялар: тошма, гиперемия, эшакеми, эозинофилия, кўп шаклли экссудатив эритема,Стивенс—Джонсон синдроми,токсик эпидермал некролиз, ангионевротик  шиш, анафилактик шок. Бошқалар: суперинфекция, вагинал ва орал кандидоз, юборилган жойдаги реакциялар: м/и юборилганида – оғриқ, юмшоқ тўқималарнинг яллиғланиши ва зичланиши в/и юборилганида – флебит.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пенициллинларга, бошқа цефалоспоринларга, карбапенемларга), ҳомиладорлик (адекват ва қатъий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган), эмизиш даври (кўкрак сутига ўтади), 2,5 гача бўлган болаларда (в/и юбориш учун) қўллаш мумкин эмас.

Аминогликозидлар, полимиксин В ва ҳалқали диуретиклар билан бир вақтда қабул қилинганида нефротоксик таъсири кучаяди. Антиагрегантлар билан (шу жумладан НЯҚВ билан) бирга қўшилганида қон кетиш ҳавфини оширади. Пробенецид чиқарилишини секинлаштириб, плазмадаги препаратнинг концентрациясини ва Т1/2 оширади (ножўя таъсирларининг эҳтимоли ошади). Препарат  битта шприцда ёки инфузион эритма бошқа антибиотиклар билан номутаносиб.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақланг ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: нерв-мушак қўзғалувчанлигини ошиши, тиришишлар, тремор, энцефалопатия (айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда). Даволаш: симптоматик, ҳаётиймуҳимфаолиятинисақлабтуриш. Маҳсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

2 йил.