МР Пирацетамрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: пирацетам – 200,0 г. ёрдамчи моддалар: натрий ацетати (3-сувли натрий цинка кислотаси) – 1,0 г, суюлтирилган цинка кислотаси – рН 5.0-6.0 гача, инекция учун сув – 1 л гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирацетам

Препаратнинг савдо номи:

МР Пирацетам

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

ноотроп восита.

N06BX03

Плазмадан пирацетамнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ва орқа мия суюқлигидан 8,5 соатни ташкил этади, сурункали буйрак етишмовчилигида (терминал сурункали буйрак етишмовчилигида – 59 соатгача) узаяди. Жигар етишмовчилиги пирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, гемодиализда чиқарилади. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда бош мия пўстлоғи тўқималари, бош мия, асосан пешона, чакка ва энса соҳалари, мияча ва базал ядроларда танлаб тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланмайди, организмда метаболизмга учрамайди ва калавалар февральацияси йўли билан ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. МР Пирацетамнинг умумий клиренси минутига 80-90 мл ни ташкил этади.

Катталарда: хотирани пасайиши, диққатни жамлаш ва фаолликни пасайиши, кайфиятни ўзгариши, хулқ-атворни ўзгариши, ҳаракатни бузилиши билан кечувчи психоорганик синдромни симптоматик даволаш; бош айланиши (вертиго) ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилишини (вазомотор ва психоген бош айланишларидан ташқари) даволаш;кортикал миоклония (монотерапия ёки мажмуавий даволаш таркибида);ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни бартараф этишда. Болаларда: 8 ёшдан бошлаб дислекцияни бошқа усуллар, шу жумладан логопедик даволаш билан мажмуада даволаш; – ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни бартараф этишда қўлланади.

Вена ичига ёки мушак ичига буюрилади. Препаратнинг перорал чиқарилиш шаклларини (таблеткалар, капсулалар, ичга қабул қилиш учун эритма) қўллаш имконияти бўлмаганида, масалан, ютишни қийинлашиши ёки пациент хушсиз ҳолатда бўлганида пирацетам парентерал юбориш буюрилади, бунда вена ичига юбориш афзалроқ ҳисобланади. Суткалик дозани вена ичига инфузияси суткада 24 соат давомида (масалан, комада ёки оғир даражали миоклонияни даволашнинг эрта босқичида) доимий тезликда катетер орқали амалга оширилади. Юбориш учун мўлжалланган эритманинг хажми клиник кўрсатмалар ва пациентнинг холатига боғлиқ ҳолда аниқланади. Вена ичига юбориш (масалан, ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни шошилинч даволашда) камида 2 минут давомида амалга оширилади, бунда суткалик доза тенг интерваллар билан бир неча юборишларга тақсимланади. Агар вена орқали юбориш қийин бўлса ёки пациент қўзғалган ҳолатда бўлса, препарат мушак ичига юборилади. Аммо, айниқса болалар ва тана вазни камайган пациентларда мушак ичига юборилиши мумкин бўлган препаратнинг миқдори чекланган. Бундан ташқари, препаратни мушак ичига юбориш суюқликни катта хажми сабабли оғриқли бўлиши мумкин. Мушак ичига юбориладиган эритманинг хажми 5 мл дан ошмаслиги керак. Препаратни юборишлар сони уни вена ичига юбориш ёки перорал қўллашга ўхшаш. Имконияти пайдо бўлганида препаратни перорал қабул қилишга ўтилади (препаратни мувофиқ чиқарилиш шаклларни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларига қаранг). Даволаш давомийлиги касаллик ва симптомлар динамикасига боғлиқ ҳолда шифокор томонидан белгиланади. Психоорганик синдромни симптоматик даволаш – биринчи ҳафта давомида суткада 4,8 г, сўнгра суткада 1,2-2,4 г тутиб турувчи дозага ўтилади. Бош айланиши ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилишларини даволаш – суткада 2,4-4,8 г. Кортикал миоклонияни даволаш – суткада 7,2 г дозадан бошланади, ҳар 3-4 кунда дозани суткада 24 г максимал дозага эришгунча суткада 4,8 г гача оширилади. Даволаш бутун касаллик даври давомида давом эттирилади. Ҳар 6 ойда дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилишга ҳаракат қилинади, бунда доза ҳар 2 кунда суткада 1,2 г га аста-секин камайтирилади. Терапевтик самара аҳамияциз даражада ёки умуман бўлмаганида даволаш тўхтатилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозалаш. Пирацетам организмдан буйрак орқали чиқарилиши сабабли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ушбу дозалаш схемасига мувофиқ дозани танлаш керак: Буйрак етишмовчилигиКреатинин клиренси (мл/минут)Дозалаш тартибиНорма>80Одатдаги дозаЕнгил50-792-3 қабулда одатдаги дозанинг 2/3 қисмиЎртача30-492 қабулда одатдаги дозанинг 1/3 қисмиОғир20-30Бир марта одатдаги дозанинг 1/6 қисмиСўнгги босқич<20қўллаш мумкин эмас

Марказий нерв тизими томонидан: ҳаракатни тормозланиши, таъсирчанлик, уйқучанлик, депрессия, астения, бош оғриғи, уйқусизлик, руҳий қўзғалиш, мувозанатни бузилиши, атакция, тутқаноқни кечишини зўрайиши, хавотирлик, галлюцинациялар, онгни чалкашиши. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ. Моддалар алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши. Сезги аъзолари томонидан: вертиго. Тери қопламалари томонидан: дерматит, қичишиш, эшакеми. Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар. Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ, тромбофлебит. Бошқалар: иситма, артериал босимни пасайиши. Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самара оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

ўта юқори сезувчанлик;Гентингтон хореяси;геморрагик импульс;оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/минутдан кам);препаратни буюриш вақтида психомотор қўзғалиш;ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ёд сақловчи қалқонсимон бези гормонлари билан бир вақтда қўллашда онгни чалкашиши, таъсирчанлик ва уйқуни бузилиши пайдо бўлиши мумкин. МР Пирацетам юқори дозаларада (суткада 9,6 г) веноз тромбози бўлган пациентларда билвосита антикоагулянтларнинг антикоагулянт самарасини (тромбоцитлар агрегацияси, фибриноген миқдори, Виллебранд омили, қон ва плазмани қовушқоқлигини яққолроқ камайтириши туфайли) оширади. Бошқа дори препаратларининг таъсири остида пирацетамнинг фармакодинамикасини ўзгаришини эҳтимоли кам, чунки пирацетамнинг 90% ўзгармаган шаклда буйрак орқали чиқарилади. МР Пирацетам цитохром Р450 изоферментларини сусайтирмайди. Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам. МР Пирацетам суткада 20 г дозада препаратни доимий қабул қилувчи тутқаноғи бўлган беморларнинг қон зардобида тутқаноққа қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, валпроат кислотаси) максимал концентрацияси ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни ўзгартирмаган. Алкогол билан бирга қабул қилиш зардобда пирацетамнинг концентрациясига таъсир қилмаган; пирацетамни 1,6 г қабул қилишда қон зардобида этанолнинг концентрацияси ўзгармаган. Марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўллашда марказий нерв тизимини ҳаддан ташқари рағбатлантирилиши мумкин. Нейролептиклар билан бир вақтда қўллаш экстрапирамид бузилишларни пайдо бўлиши хавфини камайтиради.

Гемостазни бузилиши бўлган пациентларга, катта хажмли жаррохлик операциялари вақтида ёки оғир даражали қон кетиши симптомлари бўлган беморларга пирацетамни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Кортикал миоклонияни даволашда даволашни тўсатдан тўхтатишдан сақланиш керак, чунки бу хуружларни қайталанишини чақириши мумкин. Ўроқсимон-ҳужайрали анемияда веноокклюзион хуружни бартараф этишда 160 мг/кг дан кам доза ёки препаратни мунтазам қабул қилмаслик, хуружни қайталанишини чақириши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда узоқ муддатли даволашда буйрак фаолияти кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади, зарурати бўлганида дозага креатинин клиренсига боғлиқ ҳолда тузатиш киритилади. Гемодиализ учун аппаратларнинг февральловчи мембраналари орқали ўтади. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Пирацетам йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради. Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг концентрацияси унинг она қонидаги концентрациясининг 70-90% га етади. Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: абдоминал оғриқ, қон аралаш диарея. Даволаш: гемодиализни ўз ичига олиши мумкин бўлган (самарадорлиги 50-60%) симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

5 мл ва 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампула поливинилхлорид плёнка ёки фолгасиз контур уяли ўрамда.

2 йил.