Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: папаверин гидрохлориди – 40 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, Д, Л-метионини, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
папаверин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
МР Папаверин гидрохлорид
Фармакалогик гуруҳи:
Спазмолитик восита.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, бироз сарғиш тусли суюқлик.
Спазмолитик восита.
A03AD01
Парентерал юборилганида препарат қон зардоби албуминлари билан мустаҳкам мажмуалар ҳосил қилади.
Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Тахминан 60% бирикмалар кўринишида, асосан фенол, глюкурон кислотаси билан ва оз миқдорда ўзгармаган шаклда чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1-3 соатни ташкил қилади.
Препарат тери остига, мушак ичига ва вена ичига қўлланади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 2% ли эритма 0,5-2 мл (10-40 мг) дан тери остига ва мушак ичига юборилади, вена ичига эса 2% ли папаверин гидрохлоридининг 1 мл эритмаси (20 мг) 10-20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтириб жуда секин, минутига 3-5 мл тезликда юборилади.
Вена ичига юбориш самаралироқ.
Кекса ёшдаги пациентлар учун даволашни бошида бир марталик доза 10 мг (0,5 мл 2% ли эритма) дан ошмаслиги керак.
Тери остига ёки мушак ичига юборишда катталар учун максимал дозалар: бир марталик – 100 мг (5 мл 2% ли эритма), суткалик – 300 мг (15 мл 2% ли эритма); вена ичига юборишда: бир марталик – 20 мг (1 мл 2% ли эритма), суткалик – 120 мг (6 мл 2% ли эритма)ташкил қилади.
1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда препарат суткада 2-3 марта қўлланади.
Бир марталик доза 0,7-1 мг/кг тана вазнига ташкил қилади.
Болалар учун максимал суткалик доза (юбориш усулидан қатъий назар): 1-2 ёш – 20 мг (1 мл 2% ли эритма), 3-4 ёш – 30 мг (1,5 мл 2% ли эритма), 5-6 ёш – 40 мг (2 мл 2% ли эритма), 7-9 ёш – 60 мг (3 мл 2% ли эритма), 10-14 ёш – 100 мг (5 мл 2% ли эритма) ташкил қилади.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: уйқучанлик, кўп терлаш, ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, диплопия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: анорекция, кўнгил айниши, қабзият, оғиз бўшлиғини қуриши, диарея.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, тахикардия, артериал гипотензия, қисман ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада, асистолия, қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар хилпиллаши, коллапс.
Қон тизими томонидан: эозинофилия.
Нафас аъзолари томонидан: апноэ.
Дерматологик бузилишлар: тананинг юқори қисми, юз ва қўл терисининг гиперемияси; қичишиш; терида тошмалар, эшакеми.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Бошқалар: юбориш жойидаги реакциялар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипотензия, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, коматоз холат, нафас олишни сусайиши, моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; глаукома, жигар етишмовчилиги, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини камайиши натижасида, миокарднинг қисқарувчанлик фаолиятини яққол кучайиши кузатилади.
Метилдопа, леводопа, допегит – бу препаратларнинг самарадорлиги камаяди.
Антигипертензив воситалар – антигипертензив самара кучаяди.
МНТни сусайтирувчи препаратлар – бир вақтда қўлланганида бу препаратларнинг токциклиги ошади.
Номутаносиблик.
Натрий кофеин-бензоати билан кимёвий номутаносиб.
Фақат тавсия қилинган эритувчи – 0,9% натрий хлориди эритмаси ишлатилсин.
Eҳтиёткорлик билан ва ўртача терапевтик дозадан пастроқ дозаларда препаратни буюриш керак: кекса ёшдаги ва холсизланган пациентларга;бош-мия жароҳати бўлган беморларга;сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга;қоринчалар устки тахикардияси, декомпенсация кўринишлари билан кечувчи оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларга;буйрак усти безларининг фаолиятини етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси, шок ҳолатларида.
Препаратни вена ичига жуда секин ва артериал босим, юрак қисқаришлари сони, электрокардиограмманинг назорати остида юбориш керак.
Стенозланувчи коронаросклерозда препаратнинг вена ичига инекцияларини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда гиперемия ривожланиши мумкин.
Чекиш препаратнинг самарадорлигини камайтиради.
Препаратни қўллаш даврида алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Болалар.
Препарат 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Препарат билан даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: кўришни бузилиши, диплопия, холсизлик, оғиз бўшлиғини қуриши, қабзият, тананинг юқори қисми терисини гиперемияси, гипервентиляция, нистагм, атакция, тахикардия, артериал гипотензия, асистолия, қоринчалар хилпиллаши, коллапс.
Препаратнинг юқори дозалари қўлланганида ва венага тез юборилганида аритмиялар ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада ривожланиши мумкин.
Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш.
Даволаш симптоматик.
Специфик антидоти йўқ.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма.
2 мл дан ампулада; 10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур-уяли ўрамда.