МР Омесрецепт билан

Таркиби:

омепразол (омепразол микрогрануларлар (пеллетлар) кўринишида) – 20 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

омепразол Дори шакли: капсулалар

Препаратнинг савдо номи:

МР Омес

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши воситалар (Н, К-АТФ-аза ингибиторлари).

шаффоф корпусли, пушту қопқоқли желатин капсулалар. Капсулалар ичидагиси – шарсимон шаклли оқ ёки оч сариқ тусли қобик билан қопланган микрогранулалар.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши воситалар (Н, К-АТФ-аза ингибиторлари).

A02VS01

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмада концентрациясининг чўққисига 0,5-1,5 соат давомида эришилади. Соғлом шахсларда плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 0,5-1,5 соат ташкил қилади. Биокираолишлиги 30-40% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми (70-80%) сийдик билан, қолган қисми – ахлат билан чиқарилади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини (шу жумладан Н2 рецепторлари антагонистлари билан даволашга чидамли), ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш оқибатида чақирилган эрозив-ярали шикастланишларни, рефлюкс-эзофагитни, Золлингер-Эллисон синдромини олдини олиш ва даволашда қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларда Ҳелиcобаcтер пйлори ни йўқотишда (антибиотиклар билан бирга) ҳам қўлланади.

Ичга буюрилади, овқатдан олдин (одатда эрталаб), оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ва очмасдан ютиш лозим. Меъда яраси ва рефлюкс-эзофагитда 4 ҳафта давомида ҳар куни қабул қилиш учун тавсия этиладиган доза – 20 мг. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай тузалмаган ва бошқа даволаш усулларига чидамли беморлар учун препаратнинг дозаси кунига 40 мг гача кўпайтирилади ва даволаш яна 4 ҳафта давом эттирилади. Дуоденал ярада одатдаги доза 2 ҳафта давомида ҳар куни 20 мг ни ташкил қилади. Бошланғич даволаш курсидан сўнг бутунлай тузалмаган беморлар учун даволаш яна 2 ҳафтага узайтирилади. Ярани ёмон битишида бошланғич доза 40 мг ва даволашни 4 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади. Меъда яраси ва рефлюкс – эзофагитни қайталланишларини олдини олиш учун кунига 10-40 мг доза тавсия этилади. Препарат билан узоқ муддат узлуксиз даволаш тавсия этилмайди. Золлингер-Эллисон синдромида тавсия этиладиган бошланғич доза кунига 60 мг. Доза шахсий равишда кунига 80-180 мг гача оширилиши мумкин (бундай ҳолларда уни икки қабул қилишга бўлинади), даволашнинг давомийлиги эса, касалликнинг симптомини динамикасига боғлиқдир. Ҳелиcобаcтер пйлори ни эрадикациясига эришиш учун препарат 20 мг дозада кунига 2 мартадан, мувофиқ антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин, тетрациклин ва бошқалар) билан даволаш турли схемаларда қабул қилинади 7 ёки 14 кун давом этади. Ярани бутунлай тузалиши учун, иккиталик ёки учталик мажмуавий даволаш тугагандан кейин, антацидлар билан қўшимча даволаш керак бўлиши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиниши оқибатида юз берган яраларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза кунига 20-40 мг.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда (тахминан 1%) қуйидагилар кузатилиши мумкин: Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айлиниши, уйқучанлик, уйқусизлик, ланжлик ҳисси, парестезиялар, айрим ҳолларда – депрессия ва галлюцинациялар (мойил пациентларда). Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: диарея, қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, таъм сезувчанлигини ўзгариши, стоматит, билирубин миқдорини ошиши ва ошмаслиги билан кечувчи жигар ферментлари фаоллигини ошиши. Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушакларни кучсизлиги. Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения. Тери реакциялари: тери тошмаси, эшакеми ва/ёки қичишиш, кўп шаклли эритема. Бошқа реакциялар: айрим ҳолларда – периферик шишлар, кўришни бузилиши, терлашни кучайиши, иситма.

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёшида (болаларда препаратни қўллашнинг етарли  клиник тажрибаси йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас. Буйрак ёки жигар етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат диазепам, варфарин ва фенитоинни шунингдек жигарда цитохором П450 иштирокида микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган ҳамда бошқа дори воситаларининг организмдан чиқарилишини секинлаштиради. Препаратни қабул қилиш фонида меъда ширасининг рН, уларни  биокираолишлиги учун муҳим белгиловчи омил бўлган айрим дорилар (масалан, кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари) ни сўрилиши, пасайиши мумкин. Препарат антацидлар, метопролол, теофиллин, лидокаин ва хинидин билан бир вақтда қўлланганида, дори воситаларининг таъсирини ўзгариши кузатилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

20 мг ли капсулалар. 1, 3, 10 контур уяли ўрамлар 10 капсуладан қўллаш бўйича йўриқнмаси билан бирга картон қутили ўрамларда.

2 йил.