МР Оксалин

Таркиби:

фаол модда: оксолин – 0,25 г. ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, вазелин – 100 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Оксолин

Препаратнинг савдо номи:

МР Оксалин

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

назал суртма.

оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган суртма. Сақланганида пушти тус пайдо бўлишига йўл қўйилади.

вирусларга қарши восита.

J05AX

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватига қўйилганида препаратнинг 20% гачаси сўрилади. Организмда тўпланмайди ва асосан буйрак орқали бир сутка давомида чиқарилади.

Кўзнинг вирусли касалликлари, вирусли ринитлар. Гриппни олдини олишда қўлланилади.

Маҳаллий буюрилади. Гриппни олдини олиш учун: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини ҳар куни кунига 2-3 марта бурун шиллиқ қаватига грипп эпидемиясини кучайиш ва максимал ривожланиш даврида (25 кун давомида) ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганида суртилади. Вирусли ринитни даволаш: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини бурун шиллиқ қаватига 3-4 кун давомида кунига 2-3 марта суртилади. Кўзнинг вирусли касалликлари: суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кунига 3-4 марта қўйилади. Бошқа маҳаллий вирусларга қарши даволаш билан бирга суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кечқурун қўйилади.

Препаратга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даври Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Маълумотлар йўқ.

Рецепциз

0,25% ли маҳаллий қўллаш учун суртма. 10 г дан тиббий суртмалар учун ламинацияланган полипропилен плёнкали фолгали тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланади.

2 йил.