МР Новокаинрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: прокаин гидрохлориди – 0,005 г. ёрдамчи модда: инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

прокаин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

МР Новокаин

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар.

рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар.

N01BA02

Парентерал юборилганида яхши сўрилади. Сўрилиш даражаси юбориш йўли ва жойига (айниқса васкуляризацияси ва юбориш жойида қон оқимини тезлигига) ва якуний дозага (миқдори ва концентрациясига) боғлиқ. Препарат тўқималар ва плазманинг эстераза ва холинестеразалари таъсирида тез гидролизга учрайди ва икки асосий фармакологик фаол метаболитлар; диетиламиноэтанол (қон томирларни ўртача кенгайтирувчи таъсирга эга) ва парааминобензой кислотаси (сулфаниламид кимётерапевтик дори воситаларининг рақобатли антагонисти бўлиб, уларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтириши мумкин) ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 30-50 секундни, неонатал даврда – 54-114 секундни ташкил қилади. Асосан буйрак орқали метаболитлар кўринишида (80%) чиқарилади, 2% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Шиллиқ қаватларидан ёмон сўрилади.

Инфилтрацион, ўтказувчан, суяк ички анестезияси, эпидурал ва орқа мия анестезияси, паранефрал ва вагосимпатик блокадалар, умумий оғриқсизлантиришда асосий наркотик воситалар таъсирини потенция қилиш учун, совуқ уришида (реактив босқичигача бўлган даврда), гипертония касаллиги, гипертония синдроми билан кечувчи ҳомиладорликнинг кечки токсикозлари, фантом оғриқлар, қичишиш, нейродермит, экзема, кератит, иридоциклит, глаукомада қўлланади. Шунингдек пенициллинни эритиш учун антибиотик инекциясини оғриғини камайтириш мақсадида қўлланади.

Инфилтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% ли эритмалар қўлланади: А.В.Вишневский усули бўйича анестезияси учун (таранг ўрмаловчи инфилтрация) 0,125%-0,25% ли эритмалар; паранефрал блокадада 0,25%-0,5% ли эритма (100-150 мл ёки 50-80 мл); вагосимпатик блокадада 0,25% ли эритма (30-100 мл); перидурал анестезия учун 2% ли эритма (20-25 мл); нейродермитда, ишиасда, экземада циркуляр ва паравертебрал блокада учун тери ичига 0,25%-0,5% ли эритма юборилади. Сўрилишини камайтириш ва таъсир этишини узайтириши учун маҳаллий анестезияда препаратга 0,1% ли адреналин гидрохлориди эритмасидан 2-10 мл га 1 томчи ҳисобидан қўшилади. Совуқурганида (реакциягача бўлган босқичда) периферик томирларнинг спазмини кетказиш ва микроциркуляцияни яхшилаш учун артерия ичига 10 мл 0,25% ли препарат эритмаси, 2 мл 1% ли никотин кислотасининг эритмаси ва 10000 ТБ гепариндан ташкил топган аралашма юборилади. Вена ичига 1 мл дан 10-15 мл гача 0,25% ли эритма, аста-секин, яхшиси изотоник натрий хлориди эритмасида юборилади. Инекция миқдори (баъзи ҳолларда 10-20 гача) касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлади. Юқори дозалари (катталар учун): вена ичига (0,25% ли эритма) – 0,05 г (20 мл); суткалик доза вена ичига юбориш учун (0,25% ли эритма) – 0,1 г (40 мл). Инфилтрацион анестезия учун қуйидаги юқори дозалари белгиланган (катталар учун): операциянинг бошида биринчи доза – 1,25 г дан юқори эмас – 0,25% ли эритма (500 мл) ёки 0,75 г-0,5% ли эритма қўлланганида (150 мл). Кейинчалик операциянинг ҳар соати давомида – 2,5 г дан юқори бўлмаган 0,25% ли эритма (1000 мл) ёки 2 г дан юқори бўлмаган 0,5% ли эритма (400 мл) дозада қўлланади.

Новокаин одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ баъзида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин: Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, ҳолсизлик, ҳаракатли безовталик, хушни йўқотиш, тиришишлар, тризм, тремор, кўриш ва эшитишни бузилишлари, нистагм, “от думи” синдроми (оёқларни фалажи, парестезиялар), нафас мушакларининг фалажи, ҳаракат ва сезувчанликни блокланиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, периферик вазодилятация, коллапс, брадикардия, аритмия, кўкрак қафасида оғриқ. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: беихтиёр сийиш. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, беихтиёр ич келиши. Қон тизими томонидан: метгемоглобинемия. Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тери тошмалари, дерматит, терини қипиқланиши, бошқа анафилактик реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик шок), эшакеми (тери ва шиллиқ қаватларда). Бошқалар: гипотермия.

Препаратга юқори сезувчанлик. Кўп қон йўқотилиши билан кечувчи шошилинч операциялар. Тўқималардаги яққол фиброз ўзгаришлар (ўрмаловчи инфилтрацион анестезияси учун). Адреналин қўшилган аралашмани тиреотоксикозда, юрак ритмини бузилишида, яққол гипертензияда, қон томирларининг оғир касалликларида, феохромацитомада, қўл ва оёқ бармоқларини оғриқсизлантиришда, шунингдек маҳаллий анестезия умумий таъсирга эга препаратлар – галотан (фторотан), трихлоретилен (трилен), эрготамин билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Суксаметоний томонидан чақирилган мушак блокадасини узайтиради (чунки иккала препарат ҳам плазмадаги холинестераза таъсирида гидролизга учрайди). МАО ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегелин) билан бир вақтда қўллаш артериал гипотензияни ривожланиш хавфини оширади. Антихолинестераза препаратлари (унинг гидролизини сусайтирувчи воситалар) прокаиннинг токциклигини оширади. Прокаиннинг метаболити (парааминобензой кислотаси) сулфаниламид препаратларнинг рақобатли антагонистидир ва уларнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради. Маҳаллий анестетикнинг инекция қилингадиган жойини оғир металларни сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, шиш ва оғриқ кўринишидаги маҳаллий реакцияларни ривожланиш хавфини оширади. Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини потенция қилади. Препарат антихолинестераз воситаларнинг нерв-мушак ўтказувчанлигига таъсирини пасайтиради. Кесишган сенсибилизация бўлиши мумкин. Номутаносиблик. Сулфаниламидлар билан даволанишда қўлланмасин.

Маҳаллий анестезияда новокаин эритмасини сўрилишини камайтириш ва таъсирини узайтириш учун одатда 2, 5 ёки 10 мл новокаин эритмасига адреналин гидрохлоридининг (0,1% ли) эритмаси 1 томчидан қўшилади. Ножўя реакцияларни олдини олиш учун, юборишдан олдин препаратни ўзлаштирилишига синама ўтказилади, инекция қилинган жойда қизариш ва шиш бўлиши бундан далолат беради. Ижобий реакцияда прокаин қўлланмайди. Препаратни қўллашда юрак-қон томир, нафас ва марказий нерв тизимининг фаолиятини назорат қилиш керак. Юрак, жигар ва буйракнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Маҳаллий анестезияни ўтказишда айнан шу умумий доза қўлланганида қўлланаётган эритма қанчалик концентрацияланган бўлса, прокаиннинг токциклиги шунчалик юқори бўлади. Шунинг учун эритманинг концентрацияси ошгани сайин билан умумий дозани камайтириш тавсия қилинади ёки препаратнинг эритмасини паст концентрациягача (натрий хлоридининг стерил изотоник эритмасида) суюлтириш тавсия қилинади. Жигарда қон оқимини пасайиши, юрак-қон томир етишмовчилигини ривожланиши (одатда юракнинг блокадаси ва шок натижасида) билан кечувчи ҳолатларда, яллиғланиш касалликлари, сохта холинестераза танқислиги, жигар етишмовчилиги, кекса ёшдаги пациентлар (65 ёшдан ошган), оғир ҳолатдаги беморлар, ҳолсизланган беморлар, ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизиш даврида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик даврида фақат яхши ўзлаштирилгандагина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида она учун даволашдан кутилаётган фойда ва чақалоқ учун потенциал хавф олдиндан синчиклаб баҳоланганидан кейингина препаратни қўллаш мумкин. Туғруқ вақтида қўлланганида брадикардия, апноэ, янги туғилган чақалоқда тиришиш ривожланиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Новокаинни фақат юқори дозалари қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин. Симптомлари: тери қопламалари ва шиллиқ қаватларнинг оқариши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, юқори нерв қўзғалувчанлиги, “совуқ” тер, тахикардия, артериал босимни деярли коллапсгача пасайиши, тремор, тиришишлар, апноэ, метгемоглобинемия, нафасни сусайиши, тўсатдан юрак-қон томир коллапси. Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув ҳисси, галлюцинациялар, тиришишлар, ҳаракат қўзғалиши билан намоён бўлади. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида препаратни юбориш дарҳол тўхтатилиши керак. Маҳаллий анестезия ўтказилганида юборилган жойнинг атрофига оз миқдорда адреналин юбориш мумкин. Даволаш: умумий реанимацион чора-тадбирлар, шу жумладан кислород ингаляцияси, зарурати бўлганида – ўпканинг сунъий вельветяцияси ўтказилади. Агар тиришишлар 15-20 секунддан кўпроқ давом эца, у вена ичига тиопентал (100-150 мг) ёки диазепам (5-20 мг) юбориш билан бартараф қилинади. Артериал гипотензияда ва/ёки миокарднинг депрессиясида вена ичига эфедрин (15-30 мг) юборилади, оғир ҳолларда – дезинтоксикацион ва симптоматик даволаш ўтказилади. Новокаин оёқ ёки қўл мушакларига инекция қилинганидан кейин интоксикация ривожланган ҳолларда, препаратни умумий қон оқимига кейинги ўтишини пасайтириш учун дарҳол жгут қўйиш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

0,5% ли инекция учун эритма 2 мл ва 5 мл ампулаларда.

3 йил.