МР Натрий хлоридрецепт билан

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий хлорид

Препаратнинг савдо номи:

МР Натрий хлорид

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

рангсиз тиниқ эритма.

Тузли эритмалар.

Буйраклар орқали чиқарилади.

Дори препаратларини эритиш ва суюлтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули эритилаётган ёки суюлтирилаётган дори воситасининг қўллаш усули билан белгиланади. Эритмани тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини миқдори, аниқ дори воситанинг қўллаш бўйича йўриқномаси ёки вазиятга қараб – шифокор томонидан белгиланади.

Катта миқдорда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Агарда айрим дори воситалари учун шартли равишда бошқа эритувчи кўрсатилган бўлса, уларни эритиш учун натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан аралаштирилганида мутаносиблигини визуал назорат қилиш керак (шунга қарамасдан кўринмайдиган ва терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).

Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини ишлатиш билан дори воситаларининг эритмаларини тайёрлаш стерил шароитларда амалга оширилади (ампулаларни очиш, шприцни ва идишларни дори воситаси билан тўлдириш). Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича ишлатиш мумкин. Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилятига таъсири Препаратни қўллаш транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Нартий хлоридининг 0,9% ли эритмасининг катта хажмларини юбориш гиперхлоремик ацидозга ва гипергидратацияга, шунингдек гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Рецепт бўйича

0,9% ли инекция учун эритма 5 мл ва 10 мл дан ампулаларда.

3 йил.