Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: левомецитин 500 мг ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, калций стеарати ёки стеарин кислотаси
Тасир этувчи модда(ХПН):
хлорамфеникол
Препаратнинг савдо номи:
МР Левомицетин
Фармакалогик гуруҳи:
Антибиотиклар (хлорамфеникол гуруҳи).
Дори шакли:
таблеткалар
оқ ёки оч сариқ–яшил тусли оқ рангли таблеткалар.
Антибиотиклар (хлорамфеникол гуруҳи).
J01BA01
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни (қорин ва тошмали тифи, паратиф, салмонеллёзларнинг тарқалган шакллари, дизентерия, бруцеллёз, туляремия, хламидиоз, кўкйўтал ва риккециозлар, трахома, гонорея, турли этиологияли пневмониялар, менингит, сепсис, остеомиелит, куйдирги, газли гангрена, бош миянинг абсцесси, кичик чаноқ азоларининг инфекцияларини) даволашда қўлланади.
Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда препарат аминогликозид – антибиотиклар билан бирга қўлланади.
Ичга, овқатдан 30 минут олдин, кўнгил айниши ёки қусиш ҳолатида – овқатдан 1 соат кейин қабул қилинади.
Препаратнинг дозаси касалликнинг тури ва оғирлигига қараб, шифокор томондан шахсий равишда белгиланади.
Бирга қўллаш мумкин бўлмаган препаратлар: сулфаниламидлар, пиразолон ҳосилалари, фенотиазин, фенилбутазон, дифенилгидантоин, цитостатиклар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин ва бошқа шунга яқин антибиотиклар.
Нур билан даволаш билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Препаратни контрацептив воситалар, барбитуратлар ва бошқа дори препаратлари (дифенин, неодикумарин, парацетамол, антикоагулянтлар, темир, В12 витамини, тутқаноқни даволашда қўлланадиган препаратлар ва бошқалар) билан бирга қўлланиши унинг таъсирини пасайишига олиб келади.
Қонда қанд миқдорини камайтирувчи сулфаниламид препаратлар билан бирга қўлланганида гипогликемик комага олиб келиши мумкин.
Алкогол билан бирга қўлланганда дисулфирамсимон реакция (терини қизариши, тахикардия, кўнгил айниши, рефлектор йўтал, титроқ) пайдо бўлиши мумкин.
Ичга қабул қилинганда периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш зарур.
Ательени бошқарувчи пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: психомотор бузилишлар: онгни чалкашуви, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, кўриш ва эшитиш ўткирлигини пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар), оғиз, халқум, жинсий аъзоларни, анусни (орқа чиқарув тешигини) таъсирланиши, тери тошмалари кўринишдаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.
Даволаш: симптоматик даволаш.