МР Глицерин

Таркиби:

фаол модда: глицерол – 1,24 г ёки 2,11 г; ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси, натрий карбонат декагидрати, полиетиленгликол 400.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глицерол

Препаратнинг савдо номи:

МР Глицерин

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситаси.

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

тиниқ ёки яримтиниқ, деярли рангсиз ёки сарғиш-жигарранг тусли рангли, торпедосимон шаклли суппозиторийлар. Гигроскопик,

Сурги воситаси.

A06AG04

Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади. Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.

Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач буюрилади. Суппозиторийлар 2,11 г: катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта буюрилади. Суппозиторийлар 1,24 г: ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллашга рухсат берилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта уюрилади. Зарурати бўлганида доза суткада 2 суппозиторийгача оширилади.

Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ва ачишиши). Узоқ муддат қўлланганида – ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, зўриқиш босқидаги геморрой, тўғри ичак яллиғланиш касалликлари ва ўсмалари, қоринда сабаблари аниқланмаган оғриқларда қўллаш мумкин эмас.

Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакни нормал перисталтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. Суппозиторийларга суюқ ёки қуюқ минерал мойларни суркаш мумкин эмас. Қўлланганда ичакдан суппозиторийларни қолдиқлари аҳлат билан чиқарилади. Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратни қўллаш транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин. Дозани ошириб юборилиши Дозани ошириб юбориш ҳолатлари номаълум. Препарат қўллаш бўйича йўриқнома мувофиқ қўлланса дозани ошириб юборилиши эҳтимолдан узоқ.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Рецепциз

Ректал суппозиторийлар 1,24 г ёки 2,11 г. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.