МР Флуконазолрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Флуконазол – 200 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 900 мг, инекция учун сув – 100 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

МР Флуконазол

Фармакалогик гуруҳи:

. Замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

Инфузия учун эритма.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

. Замбуруғларга қарши восита.

J02AC01

Флуконазолнинг қон зардобидаги энг юқори концентрацияга вена ичига (в/и) юборилганидан кейин дарҳол эришилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозаси билан тўғри пропорционал боғлиқликда бўлади. Препарат суткада бир марта юборилганида даволашнинг 4-5 кунига келиб мувозанат концентрациянинг 90% даражасига эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 11-12%. Флуконазол барча биологик суюқликларга, организмнинг тўқималари ва аъзоларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хилдир. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори унинг плазмадаги даражасининг 80% ини ташкил қилади. Шох қаватида, эпидермисда, дермада, ажралиб чиқувчи тер суюқлигида препаратнинг концентрацияси зардобдагидан ошиқ бўлган юқори концентрациясига эришилади. Флуконазол терининг шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир.

Флуконазол инфузия учун эритмаси кўпчилик замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланилади: – криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит; тизимли кандидоз, шу жумлдан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидоз инфекциялари (қорин пардаси, кўз, эндокард, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари);шиллиқ пардаларнинг кандидозлари (оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач кандидозлари, ноинвазив бўлмаган бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тиш протезларини тақиб юрилиши билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози); – жинсий аъзоларнинг кандидози: қин кандидози, ўткир ва сурункали қайталанувчи баланит; тери микозлари, шу жумладан, товон, тана, чов соҳанинг микозлари, кепаксимон темиратки, онихомикоз;чуқур эндемик микозлар; – хавфли ўсмалари бўлган беморларда цитостатик воситалар билан даволашда ёки нур давосини ўтказишда ва ОИЦ бўлган беморларда аъзоларни кўчириб ўтказишда ва иммунитетнинг пасайиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда замбуруғли инфекцияларнинг олдини олишда қўлланилади.

Флуконазол в/и, томчилаб суткада соатига 200 мг дан ортиқ бўлмаган тезликда томчилаб қуйилади. Қин кандидозида, кандидозли баланитда суткада 100-200 мг дан буюрилади; кўпинча препарат бир марта қўйилганидан кейин тузалиш кузатилади. Шиллиқ пардалар кандидозининг бошқа шаклларида 14-30 кун давомида суткада бир марта 50-100 мг тавсия қилинади. Тизимли кандидозда ва криптококкли инфекцияларда, шу жумладан менингитда, биринчи куни 400 мг, сўнгра инфекциянинг оғирлигига қараб, суткада бир марта 200-400 мг буюрилади. Даволаш давомийлиги клиник самарасига боғлиқ; одатда криптококкли менингитда даволаш курси 6-8 ҳафта давом этади. Тери микозларида тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150-200 мг ёки суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади, даволаш курсининг давомийлиги одатда 2-4 ҳафта. Аммо, товон микозларида 6 ҳафтагача даволаш талаб қилиниши мумкин. Онихомикозда тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150-200 мг ни ташкил қилади; даволаш зарарланган тирноқнинг соғлом тирноқ билан тўлиқ алмашгунича давом эттирилиши керак. Хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларнинг олдини олиш – кунора 100 мг, то бемор нурланиш билан ёки кимевий усулда даволаниши сабабли юқори хавф гуруҳида бўлган вақти давомида. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаган кекса ёшли беморларда препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бузилишида бир марта қабул қилишда флуконазолнинг дозаси ўзгармайди. Буйрак фаолияти бузилган беморларга препарат такроран буюрилганида аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозасини юбориш керак. Агарда КК 50 мл/мин дан ортиқроқ бўлса, препаратнинг одатдаги дозаси қўлланади (тавсия қилинган дозанинг 100%). КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, тавсия қилинган дозанинг 50% қўлланади. Мунтазам гемодиализ қабул қилувчи беморларга гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин препаратнинг бир дозаси қўлланади. Бир ёшдан ошган болаларга буйракнинг нормал фаолиятида флуконазол ҳар куни суткада 1 марта 1-3 мг/кг/сутка ҳисобидан (шиллиқ пардалар кандидозида) ва 3-12 мг/кг/сутка ҳисобидан (тизимли кандидозларда ёки криптококкозларда) касалликнинг оғирлигига қараб юборилади. Буйрак фаолияти бузилган болаларга препаратнинг суткалик дозасини (катталардаги каби пропорционал боғлиқликда), буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига мос келишига қараб камайтириш лозим. Янги туғилган чақалоқларда флуконазол секин чиқарилади. Ҳаётининг биринчи икки ҳафтасида препарат ўша миқдорда (мг/кг), каттароқ ёшдаги болаларга буюрилган дозада (мг/кг да), лекин 72 соатлик интервал билан буюрилади. 2-4 ҳафталик болаларга ўша доза 48 соатлик интервал билан юборилади.

Меъда-ичак юллари томонидан кўнгил айниши, метеоризм қусиш, қорин оғриқлари ва ич кетиши, иштаҳани пасайиши, таъмни ўзгариши, қабзият, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, кам ҳолларда – тиришиш ва аллопеция. Тери реакциялари: жуда кам холларда, тери тошмаси, анафилакция ва ангионевротик шиш (препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатишни талаб қилувчи), кам – ҳолларда кўпшаклли эритма (Стивен-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми). Юрак-қон томир тизими томонидан Қ-Т интервалини давомлилигини ошиши, қоринчаларни липиллаши/титраши. Қон яратиш аъзолари томонидан; кам ҳолларда – агранулоцитоз. Оғир замбуруғли инфекциялари бўлган пациентларда гематологик ўзгаришлар (лейкопения ва тромбоцитопения), жигар ферментлари фаоллигини ошиши ва жигар фаолияти яққол бузилишлари аниқланиши мумкин. Бошқалар: кам – буйраклар фаолиятини бузилиши гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Флуконазолга, азол бирикмаларига ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа ингредиентларга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври, 1 ёшгача бўлган болалар, флуконазолни (суткада 400 мг ва ундан кўпроқ дозада) цизаприд терфенадин ва астемизол билан бир вақтда буюриш. Эҳтиёткорлик билан – алкоголизм, ахлоргидрия, гипохлоргидрия, жигар етишмовчилиги, юзаки ва инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари флуконазол ва терфенадинни бир вақтда қабул қилиш (суткада 400 мг дан камроқ дозада) проаритмоген ҳолатлар (кўплаб хавф омиллари бўлган пациентларда: юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияни чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш). Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳаётга хавф туғдирувчи инфекцияларда она учун даволашдан бўлган фойда хомила учун бўлган хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Флуконазолни (суткада 200 мг дозада) терфенадин, цизаприд ва астемизол билан ўзаро таъсири, бу препаратларни плазмадаги концентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида ҚТ интервалини узайишини сабабчиси бўлиши ва юрак ритмини жиддий бузилишларига олиб келиши мумкин. Флуконазол жигарда Р450 тизими ферментларини ингибирлайди, шундай қилиб терфенадин, цизаприд ва астемизолни метаболизмини пасайтиради. Флуконазол ва бу препаратларни бир вақтда буюриш мумкин эмас. Варфарин ва флуконазол бирга буюрилганида протромбин вақтини узайиши аниқланади. Шу сабабли флуконазол ва кумарин тури антикоагулянтларни бир вақтда олаётган пациентларда протромбин вақтини назорат қилиш керак. Флуконазол перорал қандни туширувчи препаратларнинг (сулфонилмочевина ҳосилалари) Т1/2 узайтиради. Қандли диабети бўлган беморларда флуконазол ва қандни туширувчи препаратпарнинг шу турини бир вақтда буюриш мумкин, аммо гипогликемияни ривожланиши мумкин булган хавфини эътиборга олиш керак. Гидрохлортиазид ва флуконазол бир вақтда қайта буюрилганида плазмада флуконазолнинг концентрациясини ошишини эътиборга олиш керак. Рифампицин флуконазолнинг метаболизмини тезлаштиради. Флуконазолнинг дозасини, улар бир вақтда ишлатилганида мувофиқ ошириш керак. Буйраклар кўчириб ўтказилган пациентларда флуконазол циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Шу сабабли, циклоспорин ва флуконазолни бир вақтда олаётган пациентларда циклоспориннинг концентрациясини мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Флуконазол теофиллиннинг плазмадаги концентрациясини оширади. Шу сабабли теофиллин ва флуконазолни бир вақтда олаётган пациентларда теофиллиннинг концентрациясини мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Флуконазол плазмада индинавир ва мидазоламнинг концентрациясини ошириши мумкин. Бу препаратлар флуконазол билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг дозалари мувофиқ камайтирилиши керак. Клиник текширишлар зидовудиннинг метаболизмини секинлашиши натижасида флуконазол билан бир вақтда буюрилганида, унинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин. Бу иккала препаратни бир вақтда олаётган пациентларни кузатиш керак, чунки бу ҳолатда зидовудиннинг ножўя самараларини тез-тезлиги ошиши мумкин. Рифабутин ва фенитоиннинг (бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган) клиник аҳамиятли даражада самарадорлигин (бирга қўлланганида фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш керак) оширади. Такролимуснинг концентрациясини оширади – нефротокциклик хавфи.

Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилганлиги туфайли, буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Флуконазолнинг кўп марталик дозалари билан даволанишда дозалашни КК ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак. Флуконазол жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Даволаш вақтида жигар ферментлари даражасини мунтазам мониторинг қилиш ва мумкин бўлган токсик самараларни аниқлаш мақсадида пациентларни кузатишни ўтказиш керак. Жигар ферментларининг даражасини ошишида шифокор даволашдан кутиладиган фойдани ва жигарнинг янада оғирроқ шикастланишини ривожланиш хавфини баҳолаши керак. Флуконазолни болаларда қўллашнинг етарли тажрибаси йўқ. Бу гуруҳ беморларда шифокор бундай даволашни зарурлиги тўғрисидаги қарорни мустақил қабул килиши керак. Ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятга салбий таъсири номаълум. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Симптомпари: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши. янада оғирроқ ҳолатларда тиришишлар аниқланиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш тавсия қилинади. Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади, кучайтирилган диурез унинг чиқарилишини оширади. Уч соатлик гемодиализ муолажаси флуконазолнинг плазмадаги концетрациясини ярмига камайтиради.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 2 мг/мл. 100 мл дан полипропилен флаконларда.

2 йил.