Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда: Дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг.
Ёрдамчи модда: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
) Дифенгидрамин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
МР Димидролин
Фармакалогик гуруҳи:
Аллергияга қарши воситалар.
Дори шакли:
Инекция учун эритма.
Рангсиз тиниқ суюқлик.
Аллергияга қарши воситалар.
R06AA02
Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади.
Биокираолишлиги 50% ни ташкил қилади.
Препаратнинг таъсири 15-30 минут давомида юз беради, 1 соатдан сўнг максимал таъсирга эришади ва таъсирининг давомийлиги 4-6 соатни ташкил қилади.
Қон плазмаси оқсиллари билан фаол боғланади (98%-99%).
Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимлади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади.
Асосан жигарда метаболизмга учрайди дифенилметоксисирка кислотаси ҳосил бўлади; шунингдек бошқа метаболитлар ҳам ҳосил қилади.
Ярим чиқарилиш даври 3 соатдан 10 соатни ташкил қилади.
Сийдик орқали (асосан ўзгармаган ҳолда) 24-48 соат давомида чиқарилади.
Мушак ичига (м/и) 0,01-0,05 г дан 1% эритма кўринишида, вена ичига (в/и) 0,02-0,05 г дифенгидрамин гидрохлориди натрий хлоридни 75-100 мл изотоник эритмасида томчилаб юборилади.
Катталар учун м/и юқори дозалари: бир марталик 0,05 г (5 мл 1%эритма), суткалик 0,15 г (15 мл 1% эритма).
Болалар учун м/и юбориладиган бир марталик дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларга 0,002-0,005 г; 2 ёшдан 5 ёшгача 0,005-0,015 г; 5 ёшдан 12 ёшгача 0,015-0,03 г.
Тери остига таъсирловчи самараси туфайли юборилмайди.
Қон ва юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг қисқа муддатли увишиши, анорекция, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш, диарея, қабзият.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез ва/ёки сийишни қийинлашиши, сийдик ажралишининг кечикиши, эрта менструациялар.
Респиратор тизими томонидан: бурун ва томоқнинг қуриши, бурунни битиши, бронхлар секретининг қуюқлашиши ва нафасни қийинлашиши.
Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, анафилактик шок.
Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши, фотосенсибилизация, ҳаракат координациясининг бузилиши.
Ножўя таъсирлари препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.
Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гипертрофияси, меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Препаратни юрак касалликларида ва гипертония касаллигида вена ичига ва мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.
Препарат аналгетиклар ва психотроп воситаларининг таъсирини потенциялайди, шунинг учун уни трициклик антидепрессантлар, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, барбитуратлар, анксиолитиклар, седатив ва ухлатувчи воситалар, опиат рецепторларининг агонистлари билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.
М-холиноблокловчи воситаларининг самарасини кучайтиради.
Дифенгидрамин гидрохлориди седатив ва ухлатувчи таъсирга эга, шунинг учун препаратни транспорт билан ишлаганда ва ундан олдин, шунингдек касбий фаолияти адекват руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган бошқа шахсларга буюриб бўлмайди; димедрол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса ИИИ уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат буюрилганида она учун бўладиган терапевтик самара билан ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш керак.
Препаратни эмизиш вақтида буюриш чақалоқнинг марказий нерв тизими (МНТ) ни парадоксал стимуляциясини чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.