МР Димедролинирецепт билан

Таркиби:

фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг. ёрдамчи модда: инекция учун сув – 1 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дифенгидрамин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

МР Димедролини

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ рангсиз эритма.

Аллергияга қарши восита.

R06AA02

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Биокираолишлиги 50% ни ташкил қилади. Препаратнинг таъсири 15-30 минут давомида юз беради, 1 соатдан сўнг максимал таъсирга эришади ва таъсир давомийлиги 4-6 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан фаол боғланади (98%-99%). Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимлади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Асосан жигарда дифенилметоксисирка кислотасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди; шунингдек бошқа метоболитларни ҳам ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 3 соатдан 10 соатни ташкил қилади. Сийдик орқали (асосан ўзгармаган кўринишда) 24-48 соат давомида чиқарилади.

Аллергик реакциялар (эшакеми, пичан иситмаси, ангионевротик шиш), аллергик конъюнктивит, вазомотор ринит; геморрагик васкулит, зардоб касаллиги, қичимали дермотозлар. Уйқунинг бузилиши (монотерапия ёки уйқу препаратлари билан мажмуада), хорея, денгиз ва ҳаво касаллиги, ҳомиладор аёллардаги қусиш, Менер синдромида қўлланади.

Мушак ичига 0,01-0,05 г дан 1% ли эритма кўринишида, вена ичига 0,02-0,05 г дифенгидрамин гидрохлориди натрий хлоридининг 75-100 мл изотоник эритмасида томчилаб юборилади. Катталар учун мушак ичига юқори дозалари: бир марталик 0,05 г (5мл 1% ли эритма), суткалик 0,15 г (15 мл 1% ли эритма). Болалар учун мушак ичига юбориладиган бир марталик дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларга 0,002-0,005 г; 2 ёшдан 5 ёшгача 0,005-0,015 г; 5 ёшдан 12 ёшгача 0,015-0,03 г. Тери остига таъсирловчи самараси туфайли юбориб бўлмайди.

Қон ва юрак томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия. Меъда-ичак йўллари (МИЙ) тизими томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг қисқа муддатли увишиши, анорекция, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш, диарея, қабзият. Сийдик жинсий тизими томонидан: тез-тез ва/ёки сийишни қийинлашиши, сийдик ажралишининг кечикиши, эрта менструациялар. Респиратор тизими томонидан: бурун ва томоқнинг қуриши, бурунни битиши, бронхлар секретининг қуюқлашиши ва нафасни қийинлашиши. Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, анафилактик шок. Бошқалар: кўп терлаш, эт увишиши, фотосенсибилизация, ҳаракат координациясининг бузилиши. Ножўя таъсирлари препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гипертрофияси, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни юрак касалликларида ва гипертония касаллигида вена ичига ва мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.

Препарат аналгетиклар ва психотроп воситаларининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни трициклик антидепрессантлар, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, барбитуратлар, анксиолитиклар, седатив ва ухлатувчи воситалар, опиат рецепторларининг агонистлари билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. М-холиноблокловчи воситаларининг самарасини кучайтиради.

Дифенгидрамин гидрохлориди седатив ва ухлатувчи таъсирга эга, шунинг учун  препаратни транспорт билан ишлаганда ва ундан олдин, шунингдек касбий фаолияти адекват руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган бошқа шахсларга буюриб бўлмайди; димедрол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса ИИИ уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат буюрилганида она учун бўладиган терапевтик самара билан ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш керак. Препаратни эмизиш вақтида буюриш чақалоқнинг марказий нерв тизими (МНТ) ни парадоксал стимуляциясини чақириши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: юқори уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, бош оғриғи, оғизнинг қуриши, кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм қилишни бузилиши, координациянинг бузилиши, ҳушдан кетиш. Даволаш: трансфузион даволаш ўтказиш. Вена ичига преднизолон юбориш. Тиришишларда – натрий оксибутирати, гексенал. Жадаллаштирилган диурез. Перитонеал диализ. Гемосорбция. Оксигенотерапия.

Рецепт бўйича

Инекция  учун эритма 1 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил