рангсиздан жигарранг тусли, оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ қовушқоқ суюқлик.
Сурги воситаси.
A06AD11
Лактулоза ичга қабул қилингандан кейин ёмон сўрилади ва йўғон ичакка ўзгармаган ҳолда тушади, бу ерда ичак флораси томонидан метаболизмга учрайди.
25-50 г ёки 40-75 мл дозаларда тўлиқ метаболизмга учрайди, юқорироқ дозаларда қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Қабзият: йўғон ичакни бўшалишини физиологик ритмини бошқариш.Аҳлатни тиббий мақсадларда юмшатиш (геморрой, йўғон ичакда ва анал ёриғи соҳасидаги операциялардан кейинги ҳолатлар).Жигар энцефалопатияси: жигар комаси ёки прекомасини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.
Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Лактулоза эритмасини суюлтирилган ҳолда ҳам, суюлтирмасдан ҳам қабул қилиш мумкин.
Қабул қилинган бир марталик дозани оғизда тутиб турмасдан, дарҳол ютиш керак.
Барча дозалар шахсий равишда танланиши лозим.
Кунига бир дозани қабул қилиш буюрилган бўлса, уни айнан бир вақтда, масалан нонушта вақтида қабул қилиш керак.
Сурги воситалари билан даволаниш вақтида кунига етарли миқдорда суюқлик (1,5-2 литр, бу 6-8 стаканга тўғри келади) қабул қилиш тавсия этилади.
Қабзиятни даволашда ва ахлатни тиббий мақсадларда юмшатиш учун дозалаш: Лактулозани суткалик дозасини бир марта ўлчов стаканчадан фойдаланиб ёки иккига бўлиб қўллаш мумкин.
Бошланғич доза препаратни қабул қилишга бўлган реакцияга қараб, бир маромда ушлаб турувчи дозагача тузатиш киритиш мумкин.
Баъзида даволаш самараси намоён бўлиши учун бир неча кун (2-3 кун) керак бўлиши мумкин.
Лактулозани қабул қилишнинг биринчи кунлари метеоризм бўлиши мумкин.
Одатда у бир неча кундан кейин ўтиб кетади.
Тавсия этилган дозалар оширилганда, қорин соҳасида оғриқ, диарея кузатилиши мумкин, бу дозани камайтиришни талаб қилади.
Одатда жигар энцефалопатиясини даволашда, юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўллаш ҳолларида пациентларда диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин.
Ножўя реакциялар ҳақидаги қуйидаги маълумотлар спонтан характерга эга бўлиб, ноаниқ ўлчамдаги популяциядан олинган, шунинг учун уларнинг тез-тезлиги аниқ баҳолашни иложи йўқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: метеоризм, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш.
Жуда юқори дозаларда қўлланилганида – диарея кузатилади.
Бошқа бузилишлар: диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши.
препаратнинг ҳар қандай фаол компонентига ёки фаол бўлмаган компонентларига юқори сезувчанлик.галактоземия,ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқот ўтказилмаган.
Препаратни қабул қилгандан кейин, бир неча кун давомида терапевтик самара етарли бўлмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Лактозани ўзлаштираолмайдиган пациентларга лактулозани эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Одатда қабзиятни даволаш учун қўлланиладиган дозани, қандли диабети бўлган пациентларда тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болаларни даволашда сурги воситалари кам ҳолларда ва шифокор назорати остида қўлланиши лозим.
Даволаниш вақтида бўшалиш рефлексини бузилишлари рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олиш дозим; МРДфулак лактоза, галактоза ва фруктозанинг жуда оз миқдорини сақлашини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентларга ушбу дори препаратини буюриш мумкин эмас.
Тузатилмаган дозаларни доимий қабул қилиш ва ҳаддан зиёд истеъмол қилиш диареяга ва сув-электролит мувозанатини бузилишига олиб келиши мумкин.
Ҳомилага ёки эмадиган болага таъсири тахмин қилинмайди, чунки ҳомиладор ёки эмизикли аёлга лактулозанинг тизимли таъсири жуда кам.
Ҳомиладор аёлларга тегишли маълумотларнинг (1000 тадан кўп экспозиция) кўп қисми лактулозанинг фето/неонатал заҳарлиги ва ривожланиш нуқсонларини чақириш хусусияти йўқлигидан далолат беради.
МРДфулакни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида буюриш мумкин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: ҳаддан ташқари юқори дозалар қабул қилинганида қоринда оғриқ ва диарея рўй бериши мумкин.
Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак, диарея ёки қусиш оқибатида кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида электролит дисбалансига тузатиш киритиш керак.
Рецепциз
667 мг/мл сироп.
200 мл, 500 мл ёки 1000 мл дан полиетилен флаконларда.
Флаконга қўллаш бўйича йўриқномасини сақлаган ёрлиқ ёпиштирилади.