МР Аскорбин кислотасирецепт билан

Таркиби:

:

Тасир этувчи модда(ХПН):

аскорбин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

МР Аскорбин кислотаси

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Витамин.

A11GA01 Farmakologik xususiyatlari Yaqqol antioksidant xususiyatlarga ega. Ko‘pchilik biokimyoviy reaktsiyalarda vodorodning tashilishini boshqaradi, uchkarbon kislotalari tsiklida glyukozaning ishlatilishini yaxshilaydi, tetragidrofolat kislotasining hosil bo‘lishida va to‘qimalarning regeneratsiyasida, steroid gormonlar, kollagen, prokollagenning sintezida ishtirok etadi. Hujayralararo moddaning kolloid holatini va kapillyarlarning me’yoriy o‘tkazuvchanligini (gialuronidazani susaytiradi) tutib turadi. Proteolitik fermentlarni faollashtiradi, aromatik aminokislotalar, pigmentlar va xolesterin almashinuvida ishtirok etadi. Jigarda glikogenning to‘planishiga yordam beradi. Jigarda nafas fermentlarini faollashuvi hisobiga uning detoksikatsion va oqsil hosil qilish faoliyatini kuchaytiradi, protrombin sintezini oshiradi. Safro ajralib chiqishini yaxshilaydi, me’da osti bezining tashqi sekretor va qalqonsimon bezining inkretor faoliyatini tiklaydi. Immunologik reaktsiyalarni boshqaradi (antitelolar, S–komplementi komponentini, interferon sintezini faollashtiradi), fagotsitozga yordam beradi, organizmni infektsiyalarga bo‘lgan qarshiligini oshiradi. Yallig‘lanishga qarshi va allergiyaga qarshi ta’sir ko‘rsatadi. Gistaminning ajralib chiqishini tormozlaydi va degradatsiyasini tezlashtiradi, PG va boshqa yallig‘lanish va anafilaksiya mediatorlarini hosil bo‘lishini susaytirdi.

Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса барча тўқималарга осон киради; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғи, кўз эпителийси, уруғ безларининг оралиқ ҳужайралари, тухумдонлар, жигар, бош мия, талоқ, меъда ости бези, ўпкалар, буйраклар, ичак девори, юрак, мушаклар, қалқонсимон безида тўпланади. Асосан жигарда дезокциаскорбин ва кейин шовулсирка ва дикетогулон кислоталаригача метаболизмга учрайди. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, аҳлат, кейин кўкрак сути билан чиқарилади. Юқори дозаларда, плазмадаги концентрацияси 1,4 мг/дл дан ошиққа етганида чиқарилиши кескин кучаяди, бундай юқори чиқарилиш қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиши мумкин. Чекиш ва этил спиртини истемол қилиш аскорбин кислотасини организмдаги заҳираларини кескин пасайтириб уни парчаланишини (фаол бўлмаган метаболитларга айланиши) тезлаштиради.

С гиповитаминози, геморрагик диатез, капилляротоксикоз, геморрагик импульс, ёрдамчи воситаси сифатида: қон кетишлари (бурун, ўпка, бачадон ва бошқалардан), инфекцион касалликлар, интоксикациялар, алкоголли ва инфекцион делирий, ўткир нур касаллиги, посттрансфузион асоратлар, жигар (Боткин касаллиги, сурункали гепатитлар ва циррозлар), меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ахилия, яра касаллиги, айниқса қон кетишидан кейинги, энтеритлар, колитлар, гелминтозлар), холецистит, буйрак усти безларининг етишмовчилиги (Аддисон касаллиги), узоқ битмайдиган яралар, жароҳатлар, суяк синишлари, дистрофия, жисмоний ва ақлий юкламалар, ҳомиладорлик ва лактация, гемосидероз, меланодермиялар, эритродермиялар, псориаз, сурункали тарқалган дерматозлар, атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермия) ва бошқалар; антикоагулянтлар дозасини ошириб юбориш, аконит, анестезин, анилин, антабус, барбитуратлар, бензол, дихлоретан, калий перманганат, метил спирти, маргимуш, ис гази, синил кислотаси, сулфаниламидлар, таллий, фенол, хинин билан заҳарланишда қўлланади.

Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) қўлланилади. Бунда катталар учун даволаш дозалари суткада 1-5 мл ни (5%-10% натрийли тузи эритмаси (аскорбинат натрий)) (заҳарланишда 60 мл гача) ташкил қилади. Болаларга суткада 1-2 мл (5% эритма) буюрилади. Даволаш курси касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ. Ножўя таъсирлари Артериал гипертензия, моддалар алмашинувини бузилиши, меъда ости безининг инсуляр аппарати фаолиятини (гипергликемия, глюконурия) ва гликоген синтезини сусайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини ва тўқималар трофикасини пасайиши, тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз, миокард дистрофияси, буйракларнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, аллергик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок); узоқ вақт қабул қилинганида сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, МНТ қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатияларни ривожланиши.

Ўта юқори сезувчанлик, тромбофлебит, тромбозларга мойиллик, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас. Дориларнинг ўзаро таъсири Қонда салицилатлар (кристаллурия хавфини оширади), этинилестрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинлар концентрациясини оширади, орал контрацептивларни – камайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляцион самарасини камайтиради. Ичакда темир препаратларининг сўрилишини яхшилайди. Хинолин қатори препаратлари, калций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланганида, С витаминининг заҳирасини камайтиради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал ҳавфдан юқори бўлган ҳолдагина қўлланади. Она аскорбин кислотасини юқори дозаларда қўлланганида назарий жиҳатдан бола учун хавф мавжуд (эмизикли онага аскорбин кислотани максимал кундалик талабдан оширмаслик тавсия этилади). Аскорбин кислотага бўлган минимал кундалик талаб ҳомиладорликнинг ΙΙ-ΙΙΙ уч ойликларида – тахминан 60 мг ни ташкил қилади. Шуни кўзда тутиш лозимки, ҳомила ҳомиладор аёл қабул қилаётган аскорбин кислотанинг юқори дозаларига мослашиши мумкин, ва сўнгра янги туғилган чақалоқда “бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкин. Эмизиш даврида минимал кундалик талаб 80 мг ни ташкил қилади. Онани адекват миқдорда аскорбин кислотасини сақловчи парҳезга амал қилиши, эмизикли болада С витамини танқислигини олдини олиш учун етарлидир.

Рецепт бўйича

5% ли инекция учун эритма 2 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан ПВХ пленкали контур-уяли ўрамда. Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 1 йил.