МР Аптипримрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: сулфаметаксазол – 4,0 г, триметоприм – 0,8 г. ёрдамчи моддалар: метилгидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоат, аспартам, сахароза, натрий кармеллоза, полисорбат 80, ментол, овқат ҳушбўйи эссенцияси,  тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулфаметоксазол, триметоприм

Препаратнинг савдо номи:

МР Аптиприм

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (сулфониламидлар).

Дори шакли:

перорал қўллаш учун суспензия

оқ ёки оч-сарғиш тусли, ертути ҳидли суспензия.

Антибактериал синтетик восита (сулфониламидлар).

J01EE01.

Ичга терапевтик дозада қабул қилинганидан кейин фаол модда тез ва деярли тўлиқ (90%) ингичка ичакнинг юқори қисмида сўрилади ва 60 минутдан кейин қон ва тўқималарда 12 соат давомида сақланадиган терапевтик концентрацияларига эришилади. Қон плазмасида фаол модданинг максимал концентрацияга 1-4 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан сулфаметоксазолнинг боғланиши 66% ва триметопримнинг – 45% ни ташкил қилади. Препарат организмда яхши тақсимланади. Препарат кўкрак сутига киради ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Сулфаметоксазол ва триметоприм жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 10 дан 12 соатгача ўзгариб туради.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: – нафас йўлларининг инфекциялари: сурункали бронхит (зўрайиши), катталар ва болаларда пневмоцист пневмония (даволаш ва олдини олиш); – синусит, ўткир ўрта отит – меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: қорин тифи ва паратиф, бактериал дизентерия (шигеллёзлар), диарея, вабо. – сийдик-жинсий аъзоларининг инфекциялари: сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, юмшоқ шанкр; – бошқа бактериал инфекциялар (антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин): нокардиоз, бруцеллёз (ўткир), актиномикоз, остеомиелит (ўткир ва сурункали), жанубий америка бластомикози, токсоплазмоз (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

Препарат оғиз орқали кўп миқдордаги суюқлик билан овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин қабул қилинади. Қўллашдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунича чайқатинг. 5 мл суспензия 200 мг сулфаметаксазол ва 40 мг триметоприм сақлайди. Ўрамига шкалали ўлчов қопқоқчаси илова қилинади. Болаларда, одатда суткада 1 кг тана вазнига 24 мг дан 36 мг гача МР Аптиприм қўлланади. Одатда болаларга қуйидаги дозада буюрилади: ёши доза3 ойликдан6 ойликкача(6-8 кг)7 ойликдан3 ёшгача(9-15 кг)4 ёшдан6 ёшгача(16-22 кг)7 ёшдан12 ёшгача(23-42 кг)2,5 мл ҳар12 соатда   2,5-5 мл  ҳар12 соатда  5-10 мл   ҳар12 соатда 10 мл    ҳар12 соатда Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – одатда ҳар 12 соатда, 20 мл. Максимал доза (жуда оғир ҳолларда қўллаш учун) – ҳар 12 соатда 30 мл суспензия буюрилади. Ўткир инфекцияларда МР Аптипримни камида 5 кун давомида ёки бемордаги симптомлар 2 кун давомида йўқ бўлгунича қабул қилиш керак. Агар 7 кундан кейин клиник яхшиланиш кузатилмаса, даволашни мувофиқлаштириш учун беморнинг ҳолатини қайта баҳолаш керак. Пнеумоcйстис cаринии чақирган инфекцияларда – тана вазнига 120 мг/кг; препарат ҳар 6 соатда 14-21 кун давомида қабул қилинади. Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари ва ўткир отитда даволаш курси – 10 кун, шигеллёзда – 5 кунни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганида одатдаги доза буюрилади, креатинин клиренси минутига 15 дан 30 мл гача бўлганида – одатдаги дозанинг ярмини, креатинин клиренси минутига 15 мл дан ортиқ бўлганида МР Аптипримни қўллаш тавсия қилинмайди.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари: кўнгил айниши (қусиш билан ёки усиз), иштаҳани йўқолиши, эндогастрит, диарея, стоматит, қоринда оғриқ, жигарни паренхиматоз ялииғланиши ва сохта дифтерик энтероколитнинг айрим ҳоллари. Оғир даражали касалликлар, шу жумладан ОИЦ бўлган кўпчилик пациентларда панкреатит ҳоллари таърифланган. Тери ва тери ости тўқималарини бузилишлари: тошма, эшакеми, қичишиш, ёруғликка ўта юқори сезувчанлик. Жуда кам ҳолларда кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва эпителийни токсик некрози (Лаелл синдроми). Буйрак фаолияти ва сийдик чиқариш тизимини бузилиши: буйракни шикастланиши ва буйрак етишмовчилиги (масалан, оралиқ нефрит), кристаллурия ҳоллари таърифланган. Қон ва лимфатик тизимини бузилишлари: лейкопения, нейтропения ва тромбоцитопения. Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, мегалобласт анемия, панцитопения, эритремия. Иммунологик тизимни бузилишлари: жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик симптомлари. Иситма, қалтираш ва ангионевротик шиш айрим ҳолларда кузатилган. Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда аллергик миокардит. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар: ўпка пуфакчаларини эозинофил ёки экзоген аллергик яллиғланишида ўпка тўқимасидаги инфилтратлар. Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда асептик менингит ёки сохта менингит симптомлари; жуда кам ҳолларда галлюцинациялар, бош оғриғи ва бош айланиши, уйқуни бузилиши, депрессия. Қулоқни шанғиллашининг кам ҳоллари таърифланган. Ножўя самаралар, хусусан тошма, иситма, лейкопения, трансаминазалар кўрсаткичларини ошишини рўй бериш эҳтимоли, бошқа пациентларга нисбатан Пнеумоcйстис cаринии чақирган пневмонияни даволашда препаратни қабул қилаётган ОИЦ бўлган пациентларда кескин даражада юқоридир. МР Аптиприм қабул қилаётган диабет билан хасталанмаган пациентларда гипогликемия ҳоллари жуда кам учрайди ва одатда даволашда бир неча кундан кейин пайдо бўлади. Алоҳида хавфи мавжуд пациентларга буйрак фаолиятини бузилиши, жигар касалликлари, етарли овқатланмайдиган ёки МР Аптипримнинг юқори дозаларини қабул қилувчи шахслар киради.

– сулфаниламидлар, триметоприм ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; – глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги; – жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси минутига 15 мл дан паст); – қоннинг морфологик манзарасида аниқланган ўзгаришлар; – чала туғилган чақалоқлар, янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг 3 ойлигигача бўлган болалар; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – стрептококкли ангинани даволашда қўллаш мумкин эмас.

Диуретиклар, айниқса тиазидлар гуруҳига мансуб диуретиклар билан бир вақтда қўлланган МР Аптиприм, қонаш билан кечувчи тромбоцитопенияни пайдо бўлиш хавфини оширади. Антикоагулянтлар (масалан, варфарин) қабул қилаётган пациентларда протромбин вақтини узайтириши мумкин. Сулфонилмочевина ҳосилалари, антидиабетик воситаларининг таъсирини кучайтиради. Жигарда фенитоин метаболизмини тормозлайди (унинг ярим парчаланиш даврини 39% гача оширади). Қон плазмасида эркин метотрексатнинг концентрациясини ҳам ошириши мумкин (метотрексантни оқсиллар билан бўлган бирикмасидан ажралиб чиқишини оширади). Дигоксиннинг зардобдаги концентрациясини, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ошириши мумкин, зардобда дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак. МР Аптиприм билан мажмуада қўлланганда трициклик антидепрессантларни самарадорлиги камайиши мумкин. Буйракни кўчириб ўтказилгандан кейин МР Аптиприм ва циклоспорин қабул қилаётган беморларда креатинин миқдорини ошиши билан намоён бўлувчи буйрак фаолиятини қайтувчан бузилиши кузатилиши мумкин. Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситалари миелосупрессия хавфини оширади. МР Аптипримни индометацин билан бирга қўлланганда қонда сулфаметоксазолнинг концентрацияси ошиши мумкин. Ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

МР Аптипримни қўлланганда хаёт учун хавфсиз тери реакциялари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз ҳоллари (жуда кам ҳолларда) таърифланган. Пациентлар белгилар ва симптомлар ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак ва тери реакцияни диққат билан кузатишлари керак. Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни ривожланишининг энг юқори хавфи даволашнинг биринчи хафтасида кузатилади. Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз симптомлари ва белгилари (масалан, тери қопламалари ва шиллиқ қаватларда авж олиб борувчи тошма, кўпинча пуфакчалар билан кечувчи) пайдо бўлганида даволаш дарҳол тўхтатилиши керак. Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни ривожланишини прогнози эрта диагностика қилинишига бевосита боғлиқ бўлиб, гумон қилинаётган препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатишни талаб этади. Пациентда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз ривожланишда бутун умр давомида препаратни қўллаш мумкин эмас. Жигар ёки буйрак фаолиятининг етишмовчилигида фолат кислотасининг танқислигида (масалан, кекса ёшдаги, алкоголни суистеъмол қилувчи, антиспастик дори препаратларини қабул қилувчи, шунингдек малабсорбция синдроми билан хасталанган шахсларда), оғир даражали аллергия симптомлари бўлган шахслар, астмаси бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кекса ёшдаги пациентларда оғир даражадаги ножўя самаралар, шу жумладан, буйрак ёки жигар етишмовчилиги, тери реакциялари, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва тромбопенияни юқори хавфи мавжуд бўлади. Агар препарат юқори дозаларда 14 кундан ортиқ қўлланса, қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак. Қон манзарасида ўзгаришлар аниқланганида фолат кислотасини буюришни эътиборга олиш керак. Узоқ муддатли даволаш курсларида (айниқса буйрак етишмовчилигида) сийдикни умумий таҳлили мунтазам ўтказиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Кристаллурияни олдини олиш учун ажралаётган сийдик хажмини етарли миқдорда тутиб туриш керак. Сулфаниламидларнинг токсик ва аллергик асоратларининг эҳтимоли буйракнинг филрацион фаолияти пасайганида ошади. Тери тошмасининг биринчи белгилари ёки ҳар қандай оғир даражали ножўя реакциянинг белгилари тўсатдан пайдо бўлишида препаратни бекор қилиш керак. Йўтал ва ҳансирашни тўсатдан пайдо бўлиши ёки кучайишида беморни такроран текшириш ва препарат билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак. Лаборатор текширишлар натижаларига таъсири МР Аптиприм ишқорий Яффе пикринатини қўллаш билан креатининни аниқлаш реакциясини издан чиқариши мумкин (креатиннинг даражасини тахминан 10% га оширади). Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки дори воситаси йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Препаратни ҳомиладорликда фақат, агар она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш мумкин. Препаратни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, галлюцинациялар каби ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда, ателье ҳайдашни ёки юқори тезликдаги рухий ва жисмоний реакцияларни талаб қилувчи ишларни бажаришни чегаралаш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5оС дан 15оС ҳароратгача бўлган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, ҳушдан кетиш, онгни чалкашиши, иситма, гематурия, кристаллурия. Доза узоқ муддат ошириб юборилганида – тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик кузатилади. Даволаш: меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез, сийдикнинг кислоталигини ошириш триметоприм чиқарилишини оширади, вена ичига – суткада 5-15 мг калций фолинати (суяк кўмигига триметопримнинг таъсирини бартараф қилади), зарурати бўлганида – гемодиализ ўтказилади.

Рецепт бўйича

Перорал қўллаш учун суспензия, 240 мг/5 мл. 50 мл, 100 мл дан полимер флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан бирга картон қутида жойланган.

3 йил.