МР Аксампицинрецепт билан

Таркиби:

ампициллин натрий (стерил ампициллинга қайта ҳисоблаганда) – 0,333 г; оксациллин натрий (стерил оксациллинга қайта ҳисоблаганда) – 0,167 г. Таърифи: сарғиш тусли оқ рангли кукун ёки ғоваксимон ҳидсиз масса. Гигроскопик.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин натрий; оксациллин натрий.

Препаратнинг савдо номи:

МР Аксампицин

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

инекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR50

Фаол моддалар Смах га мушак ичига киритилганидан кейин 0,5-1 соатдан сўнг эришилади. Вена ичига киритилганида қонда тезда мушак ичига киритилганидаги концентрациядан ошувчи юқори концентрациялар ҳосил бўлади. Такрорий киритишларда организмда фаол моддалар йиғилмайди, бу препаратни узоқ вақт давомида қўллаш имконини беради. Сийдик билан чиқарилади.

нафас олиш йўллари инфекциялари (шу жумладан, бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, ангина);ўт-сафро чиқарувчи йўллар касалликлари (шу жумладан, холангит, холецистит);сийдик чиқарувчи йўллар ва буйрак инфекциялари (шу жумладан, пиелит, пиелонефрит, цистит);тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан, инфекцияланган яралар);куйиш касаллиги; –     жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратлар профилактикаси.

Препарат мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар учун бир марталик доза 0.5-1 г ни, суткалик доза 2-4 г ни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқлар, вақтидан олдин туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган гўдакларга суткалик препарат дозаси 100-200 мг/кг тана вазни миқдорида; 1 дан 7 ёшгача бўлган болаларга 100 мг/кг/сут миқдорида; 7 дан 14 ёшгача бўлган болаларга 50 мг/кг/сут миқдорида буюрилади. Инфекция оғир кечганида юқорида кўрсатилган дозалар 1,5-2 бараварга оширилиши мумкин. Суткалик доза 3-4 марта 6-8 соат интервалда юборилади. Даволаниш давомийлиги 5-7 кундан 3 ҳафтагача ва ундан ортиқ. В/и 5-7 кун давомида қўлланади, кейин (зарурат туғилганида) мушак ичига юборишга ўтилади. Техник кўрсатмалар. М/и юбориш учун эритмалар бевосита юбориш олдидан тайёрланади, бунда флакон таркибига 5 мл инекция учун стерил сув қўшилади. В/и юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 10-15 мл инекция учун сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади ва аста-секин 2-3 дақиқа давомида юборилади. Катталарга в/и  томчилатиб юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 100-200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5-10% ли декстроза эритмасида эритилади ва 60-80 томчи/дақиқа тезлигида юборилади. Болаларга томчилаб юбориш учун эритувчи сифатида 5-10% ли декстроза эритмаси қўлланади (ёшга қараб 30-100 мл).

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери гиперемияси, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; иситма, артралгия, эозинофилия ва бош., айрим ҳолларда – анафилактик шок ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар ривожланиши кузатилса препаратни дархол тўхтатиб, десенсибилизация даволаш ўтказиш керак. Анафилактик шок белгилари пайдо бўлишида беморни ушбу ҳолатдан чиқариш учун шошилинч чоралар кўрилиши керак: эпинефрин, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарурати бўлганида ўпканинг сунъий вельветяцияси амалга оширилади. Шунингдек: суперинфекция, дисбактериоз, таъмни бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, сохтамембраноз энтероколит, лейкопения, нейтропения, анемия кузатилиши мумкин. Вена ичига юборилганда флебит ва перифлебит, мушак ичига юборилганида – инекция жойида оғриқ ривожланиши мумкин.

Препарат компонентларига ва пенициллинлар гуруҳига кирувчи бошқа антибиотикларга нисбатан юқори сезувчанлик.

Препаратнинг бактерицид антибиотиклар – аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин билан комбинациясида антибактериал таъсир синергизми кузатилади.

Аллергик реакциялар юзага келганида препаратни юборишни тўхтатиш ва десенсибилизация терапияни ўтказиш зарур. Анафилактик шок ривожланганида эпинефрин, ГКС (гидрокортизон ёки преднизолон), бронхолитиклар, Н1-рецепторларни гистамин блокаторлар, юбориш керак; зарурат туғилганида ўпканинг сунъий вельветяцияси ўтказилади. Ҳомиладорлик ва лактация. Агар она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Препарат унча кўп бўлмаган миқдорда кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шу боис эмизиш даврида даволаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши. Пенициллинларга сезувчанлиги юқори бўлган оналардан туғилган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай ҳолатларда препаратни буюриш зарурати туғилганида ва йўлдош касалликлар мавжуд бўлганида (бронхиал астма, пичанли безгак ва бошқа аллергик касалликлар) бир вақтда десенсибилизация қарши препаратларни қўллаш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

0,5 г дан импорт шишали флаконларда. 10 ёки 50 флакон қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.