Мотониум rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: домперидон – 10,00 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 48,44 г,микрокристалл целлюлоза- 10,00 мг, повидон (қуйимолекуляр поливинилпирролидон) – 10,00 мг, глицерол (глицерин) – 0,56 мг, магний стеарати – 1,00 мг, маккажўхори крахмали – вазни 100,00 мг қобиқсиз таблетка олингунича; ёрдамчи моддалар (қобиқ): гипромеллоза – 1,74 мг, макрогол 6000 – 0,26 мг, вазни 102,00 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблетка олингунича.

Тасир этувчи модда(ХПН):

домперидон

Препаратнинг савдо номи:

Мотониум

Фармакалогик гуруҳи:

қусишга қарши восита – дофамин рецепторларининг марказий блокатори.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, кўндаланг кесимда оқ рангли таблеткалар.

қусишга қарши восита – дофамин рецепторларининг марказий блокатори.

A03FA03.

Ичга қабул қилинганидан кейин, оч қоринга – тез (овқат қабул қилгандан кейин, меъда ширасининг кислоталигини пастлиги сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради). Максимал концентрацияга эришиш вақти (Цмах) – 1 соат. Биокираолишлиги – 15% (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси). Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Турли тўқималар орқали ўтади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Жигар ва ичак деворида метаболизмга учрайди (гидроксилланиш ва Н-алкил гуруҳини қўшилиш йўллари билан). Ичак орқали 66%, буйраклар орқали – 33% чиқарилади, шу жумладан ўзгариаган холда мувофиқ – 10% ва 1%. Ярим чиқарилиш даври – 7-9 соат, яққол сурункали буйрак етишмовчилигида – узаяди.

Турли генезли қусиш ва кўнгил айниши (шу жумладан функционал ва органик касалликлар, инфекциялар фонида, токсемияда, нур билан даволашда, парҳез бузилганида, дори қабул қилиш билан боғлиқ генезли – морфин, апоморфин, леводопа ва бромокриптинни қабул қилишда; меъда-ичак йўлларини эндоскопик ва рентгеноконтраст текширишилар ўтказишда), хиқичоқ тутиши, меъда-ичак йўлларининг атонияси (шу жумладан операциядан кейинги); меъда-ичак йўлларини рентгеноконтрастли текширишларни ўтказишда перисталтикани тезлаштиришнинг зарурати бўлганида.Меъданинг бўшалишини секинлаши, гастроэзофагал рефлюкс ва эзофагит фонидаги диспептик бузилишлар: эпигастрийда тўлиб кетиш хисси, қоринни дам бўлиш хисси, метеоризм, гастралгия, кекириш, меъда ичидагисини оғиз бўшлиғига чиқариб ташланиши билан ёки усиз жиғилдон қайнашида қўлланади.

Ичга, овқатдан 30 минут олдин буюрилади. Катталар ва 5 ёшдан ошган болаларга сурункали диспептик кўринишларда – 50 мг дан суткада 3-4 марта ва зарурати бўлганида қўшимча уйқудан олдин. Яққол кўнгил айниши ва қусишда – 5 мг/10 кг дан суткада 3-4 марта ва уйқудан олдин. Зарурати бўлганида доза икки марта оширилиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозага тузатиш киритиш керак, қабул қилишлар сони кун давомида 1-2 мартадан ошмаслиги керак.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: ичакнинг ўтувчан спазмлари. Нерв тизими томонидан: экстрапирамид бузилишлар (болаларда ва гематоэнцефалик тўсиқнинг ўтказувчанлиги ошган шахсларда). Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Бошқалар: гиперпролактинемия (галакторея, гинекомастия).

Циметидан, натрий гидрокарбонати домперидоннинг биокираолишлигини пасайтиради. Антихолинергик дори воситалари домперидоннинг марказий таъсирини нейтрализация қилади. Домперидоннинг плазмадаги концентрациясини оширадилар: азол қатори замбуруғларга қарши воситалар, макролидлар гуруҳи антибиотиклари, ОИТВ-протеаза ингибиторлари, нефазадон (антидепрессант). Антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар), дофаминергик рецепторларнинг агонистлари (бромокриптин, леводопа) қабул қилиш билан мутаносиб. Парацетамол ва дигоксинни бир вақтда қабул қилиш бу дори воситаларининг қондаги концентрациясига таъсир қилмаган.

Препаратни хомиладорлик ёки лактация даврида, агар она учун кутилаётган фойда хомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида йўл қўйилади.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: уйқучанлик, дезориентация, экстрапирамид бузилишлар (айниқса болаларда). Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, экстрапирамид бузилишларда – антихолинергик дори воситалари, антихолинергик хусусиятларга эга бўлган паркинсонизмга қарши ёки антигистамин дори воситалари.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 3 контур учли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.