Морфин Калцексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: морфин гидрохлориди 10,0 мг; ёрдамчи моддалар: 0,1 М хлорид кислотаси эритмаси рН 3,0-5,0 гача, инекция учун сув 1,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

): морфин

Препаратнинг савдо номи:

Морфин Калцекс

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетиклар, опиум алкалоидлари.

Дори шакли:

10 мг/мл инекция учун эритма

шаффоф рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

аналгетиклар, опиум алкалоидлари.

Сўрилиши Тери ости ва мушак ичига юборилганда қонга тез сўрилади. Циркулятор шок ҳолатида сўрилиши секинлашади. Тери остига юборилгандан кейин 50-90 минутдан кейин, мушак ичига юборилгандан кейин эса – 30-60 минутдан кейин максимал самарага эришилади, таъсир давомийлиги – 4-5 соатни ташкил қилади. Тақсимланиши Фаол модданинг катта қисми жигар ва ичакда бирикмалар ҳосил қилади. Морфин асосан буйрак, жигар, ўпка ва талоққа, паст концентрацияда – бош мия ва мушакларга тарқалади. Морфин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғидан осон ўтади, кўкрак сути (юборилган дозанинг 1% дан кам миқдорда) ва тер таркибига ўтади. Тахминан 35 % плазма оқсиллари билан боғланади. Тахминий тақсимланиш хажми мувозанат ҳолатида 3,3±0,9 л/кг тенг. Метаболизми Морфин жигарда глюкуронидларгача метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Морфиннинг ярим чиқарилиш вақти (Т½) 2 соат, бирикмаларининг – 2,4-6,7 соат. Морфиннинг 10% дан кам қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Морфиннинг катта қисми бирикмалар кўринишида сийдик билан чиқарилади, лекин 10% гача бирикмалар кўринишида – сафро билан чиқарилади. Морфиннинг тахминан 90% га организмдан 24 соат давомида чиқарилади, унинг излари сийдикда 48 соатдан кўпроқ вақт сақланади. Кексалик ёшидаги одамларда морфин организмдан тезроқ, янги туғилган чақалоқларда – секинроқ чиқарилади. Жигар ва буйрак функциясини бузилиши ҳам морфинни чиқарилишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Оғир яраланиш, суяк синиши, куйиш жарроҳлик муолажаларидан кейинги кучли, ўткир оғриқ;миокард инфарктидаги ўткир ва сурункали оғриқ, шунингдек ўткир панкреатит;хавфли ўсмаларда кучли, сурункали оғриқлар;буйрак ва ўт қопида тошлар ҳаракатланиши натижасида оғриқлар;кўкрак қафаси жароҳатларида ва ўпкадан қон кетишида, йўтал хуружлари ҳаёт учун ҳавфли бўлиб қолганда, ўпка ракининг охирги босқичида бартараф этилиши қийин бўлган йўталда йўталга қарши восита сифатида;юрак чап қоринчаси зарарланиши ва ўпка шиши билан боғлиқ нафасни фаолияти бузилиши;анестезиядан олдинги премедикация (медикаментоз тайёрлаш) да қўлланилади.

Юбориш йўллари – вена ичига (в/и), мушак орасига (м/и) ёки тери остига (т/о) буюрилади. Изоҳ: шишларда фақат м/и. Вена ичига аста-секин юборилганда мушак ичига юбориладиган мувофиқ дозанинг ¼-½ қисми юборилади. Суюлтириш учун натрий хлоридининг 0,9% ли ёки глюкозанинг 5% ли эритмасидан фойдаланилади.

Ножўя таъсирлари тизим ва аъзолар гуруҳлари, шунингдек МедДРА учраш даражасига мувофиқ равишда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас). Иммун тизимини бузилишлари Кам ҳолларда: анафилактик шок. Руҳий бузилишлар Тез-тез: уйқучанлик, паришонлик. Номаълум: галлюцинациялар, дисфория (ички дискомфорт, қониқмаслик), хавотирлик, кайфият ўзгарувчанлиги, жинсий майл ёки потенция сустлашиши. Нерв тизимини бузилишлари Номаълум: бош оғриғи, бош айланиши. Кўриш аъзолари функциясини бузилишлари Номаълум: миоз, кўзда иккиланиш. Юрак функциясини бузилишлари Номаълум: брадикардия, тахикардия, юрак титраши. Қон томирлар томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: гипотензия. Номаълум: юз қизариши, постурал гипотензия. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари функциясини бузилишлари Номаълум: нафас сусайиши, бронхоконстрикция. Юқори дозалар яққол нафас сустлашишини чақириши мумкин. Астмаси бўлган пациентларда морфин бронхоспазм чақириши мумкин. Меъда-ичак йўллари функциясини бузилишлари Тез-тез: оғизда қуруқлик ҳис қилиш, кўнгил айнаши, қусиш, қабзият. Жигар ва ўт чиқариш йўллари функциясини бузилишлари Номаълум: ўт чиқариш йўллари спазмлари. Тери ва тери ости тўқимаси шикастланиши Номаълум: тери қичиши, тошмалар, эшакеми, контакт дерматит. Таянч-ҳаракат ва ёндош тизимлар зарарланиши Кам ҳолларда: мушак ригидлиги (айниқса юқори дозаларда қўлланилганда). Номаълум: тиришишлар (айниқса болаларда). Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари функциясини бузилиши Номаълум: сийдик чиқаришни бузилиши, сийдик чиқариш йўллари спазми. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар

Морфин гидрохлориди ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.Нафаснинг ўткир сусайиши, бронхиал астма хуружлари.Алкогол билан ўткир заҳарланиш.Ичак тутилиши, келиб чиқиши ноаниқ бўлган қорин оғриқлари ёки “ўткир қорин”.Захарланиш билан боғлиқ ўткир диарея.Бош мия ички босимини ошиши ёки бош мия жароҳати, бош мия ўсмаси.Юрак коронар касаллиги.Микседема.Буйрак усти безлари етишмовчилиги (Аддисон касаллиги), буйрак усти безлари ўсмаси (феохромоцитома).Оғир жигар ва буйрак касалликлари.Ўт санчиғи.Кома ҳолати.Порфирия.Эмизиш.Моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари билан биргаликда қўллаш ёки уларни қўллаш тўхтатилгандан кейин 2 хафта ўтмасдан қўллаш мумкин эмас. Морфин гидрохлоридини ўт чиқариш йўлларида бевосита жарроҳлик операциясидан кейин, шунингдек токсинлар туфайли ривожланган диарея вақтида қўллаш мумкин эмас. Морфин гидрохлоридини алкогол ёки уйқу чақирувчи препаратлар таъсиридаги хавотирлик ҳолатида қўллаш мумкин эмас.

Морфин гидрохлоридининг сусайтирувчи таъсирини МНТнинг бошқа депрессантлари (алкогол, барбитуратлар, нейролептик ёки антипсихотик воситалар, бензодиазепинлар, антидепрессантлар, аллергияга қарши ёки антигистамин воситалар), МАО ингибиторлари, физостигмин, неостигмин, амфетамин кучайтириши мумкин. Уларнинг ўзаро таъсири МНТ ва нафас сусайишини чақиради, гипотензив таъсирини кучайтиради.Морфин гидрохлоридини МАО ингибиторларини қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 2 хафта ўтиб буюриш мумкин.Трициклик антидепрессантлар, асосан дезипрамин, морфин гидрохлоридининг аналгетик таъсирини кучайтиради ва узайтиради.Бошқа опиоидлар билан бирга қўллаш седатив таъсирини кучайтиради.Морфин гидрохлориди вена ичига юбориладиган ва учувчан умумий анестезия моддаларининг таъсирини кучайтириши мумкин.Баклофен морфин гидрохлоридининг седатив таъсирини кучайтиради.Морфин гидрохлориди плазмада эсмолол концентрациясини ошириши мумкин.Морфин гидрохлориди габапентиннинг биокираолишлигини оширади.Рифампицин морфин гидрохлориди метаболизмини кучайтириши мумкин.Цизаприд билан бирга қўлланилганда плазмада морфин гидрохлоридининг концентрацияси ошади (токциклик хавфи).Ритонавир морфиннинг плазмадаги концентрациясини камайтириши мумкин.Опийга ўхшаш аралаш агонистлар‑антагонистлар ва қисман агонистлар (пентазоцин, буторфанол, бупренор) морфин гидрохлориди таъсирини камайтиради. Бу препаратлар морфин гидрохлоридини узоқ вақт қабул қилаётган беморларда абстиненция симптомларини кучайтириши мумкин.Морфин гидрохлориди ва метоклопрамид ёки домперидон билан бирга қўлланилиши морфин гидрохлоридининг меъда-ичак йўллларига таъсирини камайтиради.Морфин гидрохлориди антидиуретик гормонни ажратиб, диуретик воситалар таъсирини камайтиради, шунингдек ич сурги воситалар таъсирини камайтиради.Опиоидлар мексилетин сўрилишини секинлаштиради.Морфин гидрохлориди органик фосфатлар токциклигини оширади.Морфин гидрохлориди аминофилин, гепарином, тиопентал, пентобарбитал, фенобарбитал ва метараминол билан номутаносиб, шунинг учун уларни бир шприцда аралаштириш мумкин эмас (аралашмада қўллаш).

Бронхиал астмаси, яллиғланиш ёки ичак обструктив касалликлари, миастения, простата безини катталашиши ва ҳомиладор пациентларга морфин гидрохлоридини буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса ва холсиз пациентларга, буйрак ва/ёки жигар функцияси бузилишлари, гипотензия ва тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларга морфин гидрохлоридини пастроқ дозаларини қўллаш керак. Ўт чиқариш тизими бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (шунингдек келиб чиқиши билиар панкреатит холларида), чунки морфин гидрохлориди Одди сфинктерини спазмини ва холатини ёмонлашишини чақириши мумкин. Морфин гидрохлориди аритмияси, оғир cор пулмонале, шунингдек сийдик чиқариш йўлларини санчиғи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 1 ёшгача бўлган болаларга йўтални даволаш учун одатда морфин гидрохлориди қўлланмайди. Морфин гидрохлоридини қўллаганда руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Абстиненцияни тезлашишидан сақланиш учун жисмоний қарамлиги бўлган пациентларни опиоидлар билан даволашни аста-секин тўхтатиш керак.

Даволашни бошлашдан олдин шифокор вазиятни бахолайди ва морфин гидрохлоридини агар она учун фойда бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган холларида буюриш мумкин. Морфин гидрохлоридини бевосита туғруқдан олдин қўллаганда нафасни сусайишини чақириб чақалоқни хавф остига қўйиши мумкин. Морфинга қарам оналарда кам тана вазнли болалар туғилади, бундай холларда шунингдек янги туғилган чақалоқлар ўлими юқори бўлади. Туғилгандан кейин янги туғилган чақалоқларда абстиненцияни қуйидаги симптомлари кутилиши мумкин: анормал рефлекслар, мушак тонусларини ошиши, тиришишлар, ич кетиши, кўп терлаш. Морфин гидрохлоридини туғруқдаги оғриқларни камайтириш учун қўллаш мумкин эмас. Морфин гидрохлориди кўкрак сутига ажралади (юборилган дозадан 1% камроқ), шунинг учун уни эмизаётган оналарга қўллаш мумкин эмас.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимояланган жойда оригинал ўрамда сақлансин.

Морфин гидрохлоридига сезувчанлик  индивидуалдир. Юқори сезувчанлик 2 ёшгача бўлган болалар (нафаснинг сусайиши ва қўзғалувчанлик) ва кекса ёшдаги пациентларга (нафасни сусайиши) хосдир. Сезувчанлик морфин ёки наркотикларни мунтазам қабул қилган пациентларда камайиши мумкин. Паст даражада интоксикация симптомлари: эйфория, уйқучанлик, миоз ва ичак фаолиятини секинлашиши. Оғир захарланиш нафасни сезиларли сусайиши, кўз қорачиғининг кучли торайиши ва кома билан характерланади. Нафас олиш қийинлашишининг натижаси бўлиб, цианоз ва тўқималарнинг гипокцияси, капиллярлар зарарланиши ва шок ҳисобланади. Захарланишнинг бошқа симптомлари бўлиб тана ҳароратининг пасайиши, мушаклар ланжлиги, тил бўшашиши натижасида нафас йўллари сусайиши ҳисобланади. Гипотензия, гипотермия ва нафас сусайишини даволаш – симптоматик даволаш. Дарҳол сунъий нафас ёки назорат қилинадиган нафас ёрдамида тегишли нафасни тиклашга эътибор қаратмоқ лозим. Гипотензия ҳолатида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки плазма ўрнини босувчи бошқа восита буюрилади. Натижа қониқарсиз бўлганда қўшимча минутига 5‑15 мкг/кг дозада дофамин юбориш мумкин. Морфиннинг махсус антидоти интоксикация симптомларини камайтирадиган налоксон ҳисобланади. Налоксоннинг тавсия қилинадиган дозаси катталар учун 0,4 мг (болалар учун 0,01 мг/кг) в/и аста-секинлик билан, лозим бўлганда дозани пациент уйғонгунча ҳамда йўтал ва нафас рефлекслари тиклангунча аста-секин ошириш мумкин. Морфин билан захарланишда препаратларни чиқариш усуллари (перитонеал диализ, гемодиализ, гемоперфузия) қўлланилмайди.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 10 мг/мл. 1 мл дан И гидролитик синфнинг синдириш чизиғи ёки нуқтасига ва иккита белгиловчи халқага эга рангсиз шиша ампулада. 5 ампуладан поливинилхлоридли пленкадан алюминийли фолга билан беркитилган контурли уяли ўрамда. 2 ёки 20 контурли уяли картон ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

3 йил.