Моносанрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 20 ёки 40 мг изосорбид-5-мононитрати (25 мг ёки 50 мг тритураций изосорбид-5-мононитрати ва лактоза моногидрати 80%:20% нисбатда). Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, гранулаланган лактоза, талк.

Препаратнинг савдо номи:

Моносан

Фармакалогик гуруҳи:

вазодилататор восита, нитрат

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томони рискали ясси таблеткалар.

вазодилататор восита, нитрат

S01DA14.

Юрак ишемик касаллиги: стенокардия хуружларини олдини олишда;Сурункали юрак етишмовчилигида (мажмуавий терапия таркибида) қўлланилади.

Таблеткаларни ичга, овқатдан сўнг, бутунлигича кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш керак. Препаратнинг дозаси ва қабул қилишлар сони касалликнинг оғирлигига қараб, шахсий равишда белгиланади. 10­20 мг дан кунига 1­3 мартадан (10 мг ли доза 20 мг ли таблетканинг ½ га тенг) бошланади. Клиник самаранинг яққоллигига қараб, 3­4 чи кундан дозани 20­40 мг дан суткада икки мартагача ошириш мумкин, зарурати бўлганида дозани суткада 60 мг дан (20 мг ли таблеткалар учун) 80 мг гача (40 мг ли таблеткалар учун) ошириш мумкин. Максимал суткалик доза 80 мг.

Органик нитратларга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;Қон айланишини ўткир бузилишларида (шок, қон-томир коллапси);Агар ички аортал контрпулсация қўллаш йўли билан ёки ижобий инотроп таъсир кўрсатувчи воситаларни юбориш ҳисобига юрак чап қоринчасида етарли юқори охирги диастолик босим таъминланмаган кардиоген шокда;Ўпкани токсик шишида;Яққол артериал гипотензияда (систолик артериал босим 100 мм сим.уст. дан кам, диастолик артериал босим 60 мм сим.уст. дан кам);Фосфодиестераза­5 ингибиторларини, шу жумладан силденафил, варденафил, тадалафилни бир вақтда қабул қилганда, улар нитратларнинг антигипертензив таъсирини потенциялайди;Наслий лактозани ўзлаштираолмасликда, лактаза етишмовчилигида ёки глюкоза ва галактоза малабсорбциясида;18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган). Эҳтиёткорлик билан Гипертрофик кардиомиопатияда, констриктив перикардитда, перикард тампонадасида;Ўткир миокард инфарктида юрак чап қоринчасини паст босим билан тўлишида, юрак чап қоринчаси етишмовчилигида эҳтиёткор бўлиш керак. Систолик артериал босимни 90 мм сим.уст. дан пасайишига йўл қўймаслик керак.Артериал ва/ёки митрал стенозда;Томир регуляциясининг ортостатик бузилишларига мойилликда;Ёпиқ бурчакли глаукомада;Тиреотоксикозда;Оғир анемияда;Бош мия ички босимини ошиши билан кечувчи касалликларда (шунингдек, геморрагик импульс, бош­мия жароҳати);Яққол буйрак етишмовчилигида;Жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат стенокардиянинг ҳуружларини бартараф қилиш учун қўлланилмайди. Даволаш даврида артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини назорат қилиш керак. Препаратни артериал гипотензия фонида қўллаш зарур бўлган ҳолларда бир вақтда ижобий инотроп самарага эга препаратларни қабул қилиш керак. Тез­тез буюриш ва юқори дозаларда қўллаш толерантликни ривожланишини чақириши мумкин; бундай ҳолларда 3­6 ҳафталик мунтазам қабулдан кейин препаратни қабул қилишда 24­48 соатга танаффус қилиш, ёки Моносан препарати билан даволашни 3­5 кунга тўхтатиб, бу вақтда бошқа антиангинал дори воситаларини қўллаш тавсия қилинади. Препаратни бирдан тўхтатишдан сақланиш керак ва дозани аста­секин пасайтириш керак. Препарат билан даволаш даврида алкогол истеъмол қилинишини истисно қилиш керак. Тезкор руҳий ва ҳаракат реакциялари қобилияти пасайиши мумкин, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситасини бошқаришда ва потенциал ҳавфли ҳаракат турлари билан шуғулланишда эҳтиёткор бўлиш керак.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Моносанни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор тавсиясига кўра, фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф синчковлик билан баҳолангандан кейин қўллаш мумкин, чунки ҳозирги вақтгача ҳомиладорлар ва эмизикли оналарда уни қўллаш натижалари ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Агар эмизикли она Моносанни қабул қилаётган бўлса, болада препаратдан бўлиши мумкин бўлган таъсирлар ривожланишини кузатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 15­25° ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Коллапс, ҳушдан кетиш ҳолати, рефлектор тахикардия, ҳолсизлик, бош айланиши, тормозланиш, бош оғриғи, кўришни бузилиши, гипертермия, терини қизариши, кўп терлаш, кўнгил айниши, диарея, метгемоглобинемия (цианоз, анокция ­ одатда сурункали дозани ошириб юборилишида), гиперпноэ, диспноэ, бош мия ички босимини ошиши, тиришишлар, паралич, кома кузатилиши мумкин. Даволаш: Меъдани ювиш ва пациентни оёқларини кўтарган ҳолда горизонтал ҳолатда ётқизиш каби умумий тавсиялардан ташқари, ҳаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларини назорат қилиш ва зарурат бўлганида уларни мувофиқлаштириш керак. Яққол артериал гипотензияси бўлган ва/ёки шок ҳолатидаги беморларда айланаётган қон ҳажмини тўлдириш керак; айрим  ҳолларда қон айланишини яхшилаш учун норепинефрин ва/ёки допамин инфузиясини ўтказиш мумкин. Эпинефрин (адреналин) ва унга яқин бирикмаларни юбориш мумкин эмас. Метгемоглобинемияда оғирлик даражасига қараб, вена ичига натрий тузи шаклидаги аскорбин кислотаси (илгари 0,1­0,15 мг/кг 1% эритма 50 мг гача метилтиониний хлорид (метилен кўки) қўлланилган) юборилади; оксигенотерапия, гемодиализ, қонни алмаштириш буюрилади.

Рецепт буйича

20 мг ва 40 мг ли таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагач қўлланилмасин!