Мононитросидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 40 мг изосорбид мононитрати (100% изосорбид мононитратига қайта ҳисобланганда); ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

изосорбид мононитрати

Препаратнинг савдо номи:

Мононитросид

Фармакалогик гуруҳи:

Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи воситалар. Кардиологияда қўлланадиган периферик вазодилятаторлар. Органик нитратлар. Изосорбид мононитрати.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, яссициллиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар

Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи воситалар. Кардиологияда қўлланадиган периферик вазодилятаторлар. Органик нитратлар. Изосорбид мононитрати.

S01DA14

Ичга қабул қилинганидан кейин изосорбид мононитрати тўлиқ сўрилади. Препаратнинг қондаги максимал концентрациясига қабул қилингандан кейин 1 соатдан сўнг эришилади. Препарат метаболизмга учрайди ва нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Препаратнинг фақат 2% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади.

Стенокардияни олдини олиш учун;димланган юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланилади.

Препарат ичга, овқат қабул қилишдан олдин, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Тавсия қилинган доза – 40 мг (1 таблетка) дан суткада 2 марта қабул қилинади. Суткалик доза касалликнинг кечишини оғирлигига қараб, 160 мг гача етказиши мумкин (максимал суткалик доза), бу доза 3 марта қабул қилишга бўлинади. Мононитросиднинг дозаси препаратнинг терапевтик самараси ва препаратни ўзлаштира олинишига қараб, индивидуал равишда танланиши лозим. Нитратларга толерантликни ривожланишини олдини олиш учун (ҳар қандай дозалаш тартибида) 10-12 соатлик нитратларсиз интервални (одатда тунда) таъминлаш лозим. Шахсий дозалаш тартибини аниқлаш учун гемодинамини мониторинги муҳим аҳамият касб этади.

Нерв тизими: бир неча сутка давомида аста-секин сусайиши мумкин бўлган бош оғриғи, лекин у кучли ва барқарор бўлиши мумкин, эътиборсизлик, бош айланиши, уйқучанлик ва ҳолсизлик, ҳаракат нотинчлиги, цингаопе. Юрак-қон томир тизими: артериал (шу жумладан ортостатик) гипотензия, юрак ритмини бузилиши ва брадикардия билан кечувчи коллапс, стенокардия симптомларини кучайиши, брадиаритмия, рефлектор тахикардия, юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда миокард гипокциясидан ўткинчи гипоксемия. Овқат ҳазм қилиш йўллари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия. Тери ва тери ости клетчаткаси: терида аллергик реакциялар (шу жумладан тошма, қичишиш, эксфолиатив дерматит), тери қон томирларини қизариш билан кечувчи дилатацияси, терини оқариши ва кучли терлаш. Иммун тизими: препаратнинг ҳар қандай компонентига индивидуал ўзлаштира олмаслик бўлган пациентлардаўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Бошқалар: юз гиперемияси,  қулоқларни шанғиллаши, астения.

Фаол моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;ўткир қон айланиши етишмовчилиги, оғир артериал гипотензия (систолик босим 90 мм сим. уст. дан паст) ёки гиповолемия, коллапс; кардиоген шок, агар интрааортал контрпулсацияни ёки мусбат инотроп таъсирга эга препаратларни қўллаш йўли билан юракнинг чап қоринчасида етарли даражада юқори якуний диастолик босим таъминланмаган бўлса;юракнинг чап қоринчасининг тўлиш босими пастлиги билан кечувчи ўткир миокард инфаркти;оғир анемия;токсик ўпка шиши;яқинда ўтказилган бош-мия жароҳати ёки мияга қон қуйилиши, бош мия ички босимини ошиши;глаукома;нитратларга юқори сезувчанлик;силденафил билан ва фосфодиестеразанинг бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Фосфодиестераза ингибиторлари (масалан, силденафил), нейролептиклар, вазодилататорлар ва трициклик антидепрессантлар: нитратларнинг гипотензив самарасини потенциялайди, шунинг учун уларни Мононитросид билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Норадреналин, ацетилхолин, гистамин: нитратлар билан бир вақтда қўлланганда уларнинг самаралари пасаяди. Алкогол, опиоид аналгетиклар, қон томирларини кенгайтирувчи воситалар ва артериал босимни пасайтирувчи дори препаратлари (масалан, б-адреноблокаторлар, калций антагонистлари, вазодилятаторлар): уларнинг гипотензив самараси кучайиши мумкин. Симпатомиметиклар: нитратларнинг антиангинал самарасини пасайтириши мумкин. Дигидроэрготамин: нитратлар плазмада дигидроэрготаминнинг даражасини ошириши ва унинг гипертензив самарасини кучайтириши мумкин. Гепарин: антиагрегант таъсири кучайиши мумкин.

Препаратни миокард инфарктини ўткир даврида даволаш учун, стенокардия хуружларини бартараф этиш учун қўллаш мумкин эмас. Изосорбид мононитратини қўлланилиши юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда қон оқимини алвеоляр гиповентиляция соҳасига нисбий қайта тақсимланиши туфайли, транзитор гипокция ва ишемияга олиб келиши мумкин Қуйидаги ҳолатларда: гипертрофик обструктив кардиомиопатия, констриктив перикардит, юрак тампонадаси, юракнинг тўлиш босими паст бўлганида, аортал ёки митрал стенозда;буйрак ва/ёки жигар функциясини оғир бузилишларида;гипотиреози, гипертермияси бўлган пациентларда, озиқланиши етарли даражада бўлмаган пациенларда;кекса ёшдаги пациентларда (чунки улар нитратларнинг гипотензив таъсирига анча сезувчан бўлишлари мумкин);артериал гипотензияга, ортостатик дисфункцияларга (тана ҳолати ўзгарганида юз берадиган систолик босимни 10-25 мм сим. уст. га 90 мм сим. уст. дан пастга тушиши) мойилликда, жарроҳлик аралашувларида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Дозалар орасидаги тавсия қилинган интервалга риоя қилинмаганда сулфгидрил гуруҳларнинг тўқималардаги заҳирасини тугаши оқибатида нитратларга толерантлик ривожланиши мумкин. Бундан, нитратларсиз даволаш тартибига амал қилиш билан сақланиш мумкин. Шунингдек толерантликни ривожланишини олдини олиш учун организмга сулфгидрил гуруҳларни юбориш, масалан, ацетилцистеин, метионин ёки каптоприлни юбориш ёрдамида амалга оширилади. Бошқа нитратларга кесишган толерантлик юз бериши мумкин. Дори воситасини қўллашдан кутилган самарани сусайиши ёки тўлиқ самарасизлигини олдини олиш учун препаратнинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида узлуксиз қўллашдан сақланиш тавсия этилади. Юқори дозаларни қўллаш билан ўтказилган давомли даволашдан кейин стенокардиянинг симптоматикасини тикланишини олдини олиш мақсадида препаратни аста-секин бекор қилиш керак. Юқори дозалар қабул қилинганда метгемоглобинемия юз бериши мумкин. Изосорбид мононитратини қабул қилиш холестеролни колориметрик равишда аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин. Нитратларнинг таъсири остида сийдикда катехоламинларнинг (эпинефрин/адреналин/норепинефрин) концентрацияси ва сийдикда ванилил-миндал кислотасининг концентрацияси ошиши мумкин. Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни лактаза етишмовчилиги, галактоземияси ёки глюкозо-галактозани малабсорбцияси синдроми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препарат ҳомиланинг/боланинг гемодинамикасига таъсир қилади, шунинг учун уни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Препарат қўлланганида пациентда психомотор реакцияларнинг тезлигини пасайиши, бош айланиши юз бериши мумкин, буни автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда ҳисобга олиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: артериал босимни 90 мм сим. уст. дан пастга пасайиши, тери қопламаларини очариши, кучли терлаш, кучсиз пристань, тахикардия, турганда бош айланиши, бош оғриғи, қизиб кетиш ёки эт увишишини ҳис этиш, гиперемия, қўрқувни ҳис этиш, ҳолсизлик, ҳушдан кетиш, вертиго, ортостатик гипотензия, церебрал симптомлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метгемоглобинемия, тиришишлар, кўришни бузилиши, бош мия ички босимини ошиши, цианоз, диспноэ, тахипноэ, ҳансираш, кома. Даволаш симптоматик бўлиши керак. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Вена ичига физиологик эритмани ва плазмани юбориш тавсия этилади. Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, ундан уни чиқарилиши учун меъдани ювиш, энтеросорбентларни (фаоллаштирилган кўмир) қабул қилиш тавсия этилади. Артериал гипотензияда пациентни горизонтал юзага, бошини пастроқ туширган ҳолда ётқизиш керак (оёқларни кўтариш лозим). Оғир ҳолларда допамин ва симпатомиметиклар юборилади. Метгмоглобинемия ривожланганда ичга 1 г аскорбин кислотаси, 1% ли метилен кўкини вена ичига юбориш, толуидин кўкини тана вазнига 2-4 мг/кг дозада вена ичига юбориш, ўпкани сунъий вельветляция қилиш буюрилади, зарурат бўлганида ўринбосар тарзда қон қуйишни ўтказиш лозим. Гемодиализни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 4 блистердан қутида.

4 йил.