Мол

Таркиби:

фаол модда: парацетамол – 500 мг. ёрдачи моддалар: крахмал – 32,16 мг; талк – 5,0 мг; магний стеарати – 5,0 мг; метилпарабен – 0,56 мг; пропилпарабен – 0,28 мг; натрий крахмал гликоляти – 5,0 мг; микрокристалл целлюлоза – 50,0 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

): парацетамол (ацетаминофен)

Препаратнинг савдо номи:

Мол

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик – антипиретиклар.

Дори шакли:

таблетка

аналгетик – антипиретиклар.

N02BE01

Парацетамол ичга буюрилганда тез ва яхши сўрилади. Қон плазмасидаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтиб кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Парацетамол плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади, жигар микросомалари ва ферментлари билан жигарда метоболизмга учрайди. Жигарни микросомал ферментлари билан парчаланади, асосан глюкурон кислотаси билан ва оз миқдорда судьялар билан бирикади. Метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо кўп миқдорда тўпланиб қолганда жигарни некрозини келтириб чиқариши мумкин. Асосан бирикмалар кўринишида буйрак орқали ва қисман (5%) ўзгармаган ҳолда ажралади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 дан 3 соатгача оралиғида. Жигар фаолиятининг бузулишида ярим чиқарилиш даври узаяди, натижада организмда метаболитларни тўпланишига олиб келади.

Кучсиз ва ўрта кучдаги, турли сабабга эга оғриқ синдроми (бош оғриғи, меньшевизм, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, алгодисменорея ва б.), юқумли яллиғланиш касалликларидаги иситмалашларни даволашда қўлланилади.

Препаратни овқатдан кейин, оз миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилинади. Вазни 60 кг дан ортиқ бўлган катталарга ва ўсмирларга бир марталик қабул миқдори 0,5 г тавсия қилинади, қабул қилиш оралиғи – 4 соатдан кам эмас. Максимал суткалик қабул қилиш миқдори қисқа муддатли қабул қилинса – 4 г; 3-4 кун қабул қилинса – 2,5 г. Даволланишни максимал давомийлиги 5-7 кун. Бир марталик қабул миқдори 7-12 ёшдаги болалар учун 0,25-0,5 г; 3-6 ёш учун – 0,125 г – 0,25 г; 1-2 ёш учун – 0,125 г; 4 ойликдан 1 ёшгача – 0,04 г; 3 ойгача – 0,024 – 0,04 г; Гўдаклар учун препаратни 1 мл да 0,05 г эритма шаклида берилади, бу эритмани тайёрлаш учун 1 та таблеткани 10 мл қайнатилган сувда эритиш лозим. Препарат суткада 3-4 марта буюрилади, хар бир қабул оралиғи 4 соатдан кам булмаслиги керак. Болаларни  максимал даволаш давомийлиги – 3 кун .

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, тери қизариши, терида нуқтали тошмалар чиқиши кўринишдаги аллергик реакциялар, Квинке шиши, қон босимининг тушиб кетиши (шок ҳолатигача), қон манзарасини ўзгариши – лейкопения, агранулоцитоз, панцитопения, метгемаглабинемия, анемия бўлиши мумкин. Аллергияга мойил одамларда бронхоспазм кузатилиши мумкин (“аспирин асмаси”). Узоқ муддат давомида одатдаги доза қабул қилинса, ёки жуда кўп миқдорда қабул қилинганда оғир жигар ва буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин.

Жигарнинг микросомал ферментларини кучайтирувчи дорилар-барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар (фенобарбитал, фенитион, карбамазепин, бензонал) алкогол, рифампицинлар билан бир вақтда қабул қилинганда препаратнинг гепатотоксик таъсири кучайяди. Фенотиазинлар билан бирга қабул қилинганда гипотермия, азидотимедин билан эса нейтропения кузатилиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг токциклик даражасини оширади, узоқ муддатли қабул пайтида эса, билвосита антикоагулянтлар таъсирини кучайтириши мумкин.

Жигар ва буйрак фаолиятининг енгил ва ўта даражадаги бузилишларида, Гилберт синдромида ва гўдакларга эҳтиёткорлик билан тавсия этилади (бир марталик қабул қилиш оралиғини узайтириш ёки бир марталик қабул қилиш дозасини камайтириш тавсия этилади). Парацетамол йўлдош орқали сўрилади ва сут билан ажралиб чиқилади. Шунинг учун ҳам эмизикли ва ҳомиладорлик даврида узоқ вақт ёки катта доза қабул қилишидан (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи триместрида) сақланиш керак, дорининг фойдаси ва кутилиши мумкин бўлган зарарини назарда тутиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин

Қуруқ, салқин ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорини 6 г дан ортиқ ичилса, жигарни оғир шикастлаб, жигар комасигача олиб келиши мумкин. Препаратдан интоксикация белгилари: 1-босқич (1-кунларда) – кўнгил айниши, қусиш, терлаш, уйқучанлик; 2-босқич (2-кунларда) – разъездив холатнинг яхшиланиши. Қоринда кучсиз оғриқ, жигарнинг катталашуви, қон зардобидаги трансаминаза ва билирубин миқдорини ошиши, протромбин вақтининг узайиши. 3-босқич (3-кунларда) – бемор аҳволининг оғирлашуви, қон зардобидаги трансаминаза миқдорини кескин ошиб кетиши, сариқлик, қон ивишининг бузилиши, гипокалиемия, жигар комаси кузтилиши мумкин. Парацетамолдан интоксикация белгилари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва меъдани ювиб тозалаш лозим.

: Рецепциз

Таблеткалар 500 мг дан № 10.

3 йил.