Қуйидаги ножўя реакциялар қуйидаги тартибда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Ҳар бир учраш тезлиги гуруҳида ножўя реакциялар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.
Қон ва лимфа тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – гемоглобинни пасайиши.
Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: номаълум – юқори сезувчанлик.
Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – бош оғриғи; кам ҳолларда – парестезия; номаълум – бош айланиши.
Кўришни бузилишлари: тез-тез – кўзларда оғриқ, кўзларни таъсирланиши; тез-тез эмас – нуқтали кератит, кўзларни қуриши, конъюнктивадан қон кетиши, кўзларни қизариши, кўзларни қичишиши, қовоқни шиши, кўриш дискомфорти; кам ҳолларда – шох парда эпителийсини нуқсони, шох пардани шикастланиши, конъюнктивит, блефарит, кўзларни шиши, конъюнктивани шиши, кўришни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигини пасайиши, астенопия, қовоқларни қизариши; номаълум – эндофталмит, ярали кератит, шох парда эрозияси, шох пардани ишқаланиши, кўз ички босимини ошиши, шох пардани хиралашиши, шох пардада инфилтратлар, кўз аллергияси, кератит, шох пардани шиши, кўз ёшини кўп оқиши, фотофобия, кўзлардан ажралмалар ажралиши, кўзларда ёт жисмни ҳис қилиш.
Юрак томонидан кузатиладиган бузилишлар: номаълум – юракни тез уриши Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – бурунда дискомфорт, фаринголарингеал оғриқ, ёт жисмни ҳис қилиш (томоқда); номаълум – ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – дисгвезия; кам ҳолларда – қусиш; номаълум – кўнгил айниши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – аланин аминотрансферазани ошиши, глютамилтрансферазани ошиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар: номаълум – эритема, қичишиш, тошма, эшакеми.