Атенолол, ранитидин, калций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептив воситалар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробеницид билан бир вақтда қўлланганида дозага тузатиш киритиш алаб қилинмайди (моксифлоксацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг йўқлиги тасдиқланган).
Варфарин Варфарин билан бирга қўлланганида протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа параметрлари ўзгармайди.
ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) қийматини ўзгариши.
Антикоагулянтларни антибиотиклар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан бирга қабул қилаётган пациентларда қон ивишига қарши таъсир қилувчи препаратларнинг антикоагулянтлик фаоллигини ошиши ҳоллари кузатилади.
Хавф омиллари бўлиб, инфекцион касалликларни (ва ёндош яллиғланиш жараёни) борлиги, пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳисобланади.
Моксифлоксацин ва варфарин орасида ўзаро таъсирлар аниқланмаганлигига қарамай, препаратларни бирга қўшиб даволаш қабул қилаётган пациентларда ХМН нинг мониторингини ўтказиш ва зарурати бўлганида, перорал қон ивишига қарши препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Дигоксин Моксифлоксацин ва дигоксин бир-бирининг фармакокинетик параметрларига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Моксифлоксациннинг такрорий дозалари буюрилганида соғлом шахсларда дигоксиннинг максимал концентрацияси тахминан 30% га ошган, бунда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) нисбати ва дигоксиннинг минимал концентрацияси ўзгармайди.
Моксифлоксацин фонида ҚТ интервали узайиши мумкин, шунинг учун ҚТ интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар) билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки аддитив самарани истисно этиб бўлмайди.
Бунинг оқибати сифатида, қуйида санаб ўтилган препаратларнинг биронтаси билан моксифлоксацинни қабул қилиш мумкин эмас: ИА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид)ИИИА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид)Нейролептик препаратлар (масалан, фенотиазинлар, пимозид, сертиндол, галоперидол, султоприд)Трициклик антидепрессантларАйрим микробларга қарши препаратлар (спарфлоксацин, вена ичига юбориладиган эритромицин, пентамидин, безгакка қарши препаратлар, айниқса галофантрин)Айрим антигистамин препаратлар (терфенадин, астемизол, мизоластин)Бошқалар (цисаприд, вена ичига винкамин, бепридил, дифеманил).
Фаоллаштирилган кўмир Фаоллаштирилган кўмирни перорал қабул қилиш билан бир вақтда моксифлоксацин вена ичига юборилганда, энтерогепатик рециркуляция жараёнида моксифлоксацинни меъда-ичак йўлларида адсорбцияси оқибатида препаратнинг тизимли биокираолишлиги бироз (тахминан 20% га) пасаяди.
Озуқ-овқат ва сут маҳсулотлари Бир вақтда овқат (шу жумладан сутли маҳсулотлар) қабул қилинганида моксифлоксацинни сўрилиши ўзгармайди.
Моксифлоксацинни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.