Модитен депорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 25,00 мг флуфеназин деконати, ёрдамчи моддалар: бензил спирти, кунжут (сезам) мойи

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуфеназин

Препаратнинг савдо номи:

Модитен депо

Фармакалогик гуруҳи:

антипсихотик восита (нейролептик).

Дори шакли:

инекция учун эритма

сариқ рангли, кўринадиган механик киритмаларсиз тиниқ мойли эритма.

антипсихотик восита (нейролептик).

N05AB02.

Сўрилиши ва тақсимланиши Флуфеназин деканоати – флуфеназин ва деканоат кислотасининг эфири бўлиб, флуфеназинни ажралиб чиқиши билан секин гидролизланади, у тизимли қон оқимига тушади. Препаратнинг таъсири 24 соатдан 72 соатгача намоён бўлади. Метаболизми ва чиқарилиши

Шизофрения ва бошқа психозларни давомли бир маромда сақлаб турувчи даволаш ва қайталанишларини олдини олиш учун қўлланади.

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифи (ЖССТ): жуда тез-тез               >1/10 тез-тез                        >1/100 дан <1/10 gacha tez-tez emas               >1/1000 дан <1/100 gacha kam hollarda             >1/10000 дан <1/1000 гача жуда кам ҳолларда  <1/10000 дан, шу жумладан айрим хабарлар Ҳар бир гуруҳда нохуш самаралар уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида берилган. Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас: тахикардия, енгил даражадаги артериал гипертензия, нотурғун АБ ;кам ҳолларда: ҚТ интервали ва Т тишини узайиши;жуда кам ҳолларда: аритмия, юрак қоринчалари тахикардияси, фибрилляция. Қон яратиш тизими томонидан: учраш тез-тезлиги номаълум: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, эозинофилия, панцитопения. Нерв тизими томонидан: тез-тез: экстрапирамид бузилишлар (сохта паркинсонизм, дистония, акатизия, окулогир криз, опистотонус, гиперрефлекция), тардив дискинезия (тил, юз мушаклари, оғиз, лаблар, тана ва қўл оёқларни ихтиёрсиз харакатлари);тез-тез эмас: бош оғриғи;кам ҳолларда: хавфли нейролептик синдром (гипертермия, мушаклар ригидлиги, акинезия, АБ пасайиши, ступор, кома, уйқучанлик, летаргия);учраш тез-тезлиги номаълум: безовталик, қўзғалиш ёки ёрқин туш кўришлар, депрессив ҳолатлар, суиқасдлик фикрларини кучайиши. Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас: кўришни ноаниқлиги, глаукома, кўз ички босимини ошиши;кам ҳолларда: гавхар ва шох парданинг хиралашиши. Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас: бурунни битиши;жуда кам ҳолларда: бронхиал астма. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас: кўнгил айниши, иштахани йўқолиши, саливация, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруқлиги, қабзият, фалажли илеус;кам ҳолларда: холестатик сариқлик. Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас: полиурия, қовуқни фалажи;кам ҳолларда: тунги энурез, сийдикни тутиб туролмаслик. Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас: кучли терлаш;кам ҳолларда: тери пигментацияси, фотосезувчанлик, аллергик дерматит, эшакеми, себорея, эритема, экзема, эксфолиатив дерматит. Метаболизм ва овқатланишни бузилишлари: тез-тез эмас: иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши. Репродуктив тизими томонидан: тез-тез эмас: гинекомастия, патологик лактация, либидони бузилиши ва импотенция, ҳайз кўриш циклининг мунтазамлигини бузилишлари, ҳомиладорликка сохтамусбат синама;кам ҳолларда: приапизм, эякуляцияни бузилиши. Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда: томоқни шиши, ангионевротик шиш. Бошқалар:

Препаратнинг компонентларидан бирига, шунингдек бошқа фенотиазинларга юқори сезувчанлик; бош мияни аниқ ёки тахмин қилинган субкортикал шикастланишлари, онгни оғир даражасидаги бузилишлари, оғир даражасидаги церебрал атеросклероз, феохромоцитома, жигар етишмовчилиги, декомпенсация босқичидаги яққол буйрак ва/ёки юрак етишмовчилиги; МНТ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар (алкогол, антидепрессантлар, нейролептиклар, седатив препаратлар, анксиолитиклар, уйқу ва наркотик дори воситалари) билан ўткир захарланиш; ҳомиладорлик, эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар.

Флуфеназин билан алкогол, антигистамин воситалар, антидепрессантлар, бошқа антипсихотиклар, седатив, уйқу ёки наркотик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, МНТ фаолиятини сусайтирувчи таъсири кучаяди. Барбитуратлар, нобарбитурат уйқу воситалари, карбамазепин, гризеофулвин, фенилбутазон ва рифампицин фенотиазинларнинг метаболизмини кучайтиради, бу МНТ фаолиятини сусайтирувчи самарасини кучайишига ва нафасни сусайишига олиб келади. Парацетамол, хлорамфеникол, дисулфирам, МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари гурухидан бўлган антидепрессантлар ва перорал контрацептивлар фенотиазинларнинг метаболизмини сусайтирадилар, бу хавфли нейролептик синдромни ривожланиш хавфини оширади. Фенотиазинлар углеводларнинг метаболизмига таъсир қилади, бу қонда глюкозанинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда гипогликемик препаратларнинг дозасини ўзгартириш талаб этилиши мумкин. Фенотиазин адреналин ва бошқа симпатомиметикларнинг самараларини блоклайди, шунингдек алфа-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтиради. Дофамин рецепторларини блокадаси оқибатида флуфеназин левадопанинг паркинсонизмга қарши самарасини камайтиради. Флуфеназин тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши мумкин, шунинг учун бир вақтда қабул қилинаётган тутқаноққа қарши препаратларнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин. Флуфеназин антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун вақти-вақти билан протромбин вақтини назорат қилиш тавсия этилади. Флуфеназин яққол артериал гипотензияни кам чақиради. Агар артериал гипотензия шунда ҳам пайдо бўлса, вена ичига норадреналин дархол юбориш керак. Адреналинни қўллаш мумкин эмас, чунки фенотиазинлар билан бир вақтда қўлланганида у, АБ ни ошиши ўрнига, уни яна ҳам кўпроқ пасайишини чақиради. Буни ҳамма вақт, айниқса хирургик операциялар ва анестезия ўтказишда ҳисобга олиш керак. Бир вақтнинг ўзида аритмияга қарши препаратларни қўллашдан сақланиш керак, ёки улар қатъий тиббий кузатув остида қўлланиши керак.

Инекциялар учун эритмани бошқа эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

8оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: оғир даражадаги экстрапирамид бузилишлар, седация, тиришишлар, онгни арефлекция билан кечувчи, комагача бузилиши, АБ ни яққол пасайиши, миоз, гипотермия, сийдикни тутилиши, ЭКГ да ўзгаришлар, юрак ритмини бузилиши. Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти мавжуд эмас. Пациент доимий кузатув остида бўлиши керак. Аритмиялар ривожланганида: натрий бикарбонати, магний судьяи буюрилади. Экстрапирамид симптомларни паркинсонизмга қарши препаратлар билан даволаш мумкин. Яққол артериал гипотензияда – норадреналин; адреналин АБ ни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин. Гемодиализ ва жадаллаштирилган диурез самарали эмас.

Инекциялар учун мушак ичига юбориш учун эритма, 25 мг/мл. 1 мл дан тўқ шиша ампулаларда. 1 мл дан 5 ампула блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.