МИЙ томонидан: эпигастрийда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея;оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, оғиз қуриши билан кечувчи глоссит, стоматит, таъм сезишни бузилишлари (металл таъми), анорекция, тил караш билан қопланиши;жуда кам ҳолларда – қайтувчан табиатга эга бўлган панкреатит ҳоллари.
Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: гиперемия билан кечувчи қизиб кетиш ҳисси, қичишиш, иситма билан кечувчи тошма;эшакеми, ангионевротик шиш, кам ҳолларда – анафилактик шок;якка ҳолларда пустулёз тошма, кўп шаклли эритема.
Нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия;бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, атакция, уйқучанлик;жуда кам ҳолларда – энцефалопатия (масалан, онгни хиралашиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, ёруғликка юқори даражада сезувчанлик, қийшиқ бўйин, галлюцинациялар, фалаж, кўриш ва ҳаракатланишнинг бузилишлари) ва нимўткир кичик мияга оид синдроми (масалан, атакция, дизартрия, қадам ташлашнинг бузилиши, нистагм, тремор), улар препарат қабул қилиниши тўхтатилганидан кейин йўқолиши мумкин;асептик менингит.
Руҳият томонидан: руҳий бузилишлар, шу жумладан онгни хиралашиши, галлюцинациялар, тушкун кайфият.
Кўриш аъзоси томонидан: дипломия, миопия, кўришни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигининг пасайиши, ранг ажратишни ўзгариши каби кўришнинг вақтинчалик бузилишлари;оптик нейропатия/неврит.
Қон томонидан: якка ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения ва тромбоцитопения, панцитопения, лейкопения.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: якка ҳолларда – жигар ферментлари (АСТ, АЛТ, ишқорий фосфатаза) даражаларининг ошиши, холестатик ёки аралаш гепатит ва жигар ҳужайраларининг (гепатоцитларнинг) гоҳида сариқлик билан кечадиган шикастланиши;жигар етишмовчилиги ҳоллари ҳақида хабар берилган бўлиб, унда метронидазол ва бошқа антибиотиклар билан даволанган пациентларда жигарни кўчириб ўтказиш зарур бўлган.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: жуда кам ҳолларда – миалгия, артралгия.
Бошқа ножўя реакциялари: тана ҳароратини ошиши.
Даволаш вақтида сийдик қизил-жигарранг тус олиши мумкин, бу метронидазол метаболизми маҳсулоти бўлган сувда эрийдиган пигментларнинг иштирокидан келиб чиқади.