МИРЕНАрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир бачадон ичи терапевтик тизими учун келтирилган. Фаол модда: 52 мг левоноргестрел. Ёрдамчи модда: 52 мг полидиметилсилоксанли эластомер.

Препаратнинг савдо номи:

МИРЕНА

Фармакалогик гуруҳи:

прогестаген сақловчи бачадон ички пластик терапевтик тизими.

Дори шакли:

бачадон ички терапевтик тизими

Бачадон ички тизими (БИТ) ўтказгичнинг найига жойлаштирилган. Тизим Т-симон корпусга жойланган ва тиниқ бўлмаган мембрана билан қопланган, левоноргестрелнинг ажралиб чиқишини бошқарувчи оқ ёки деярли оқ гормонал-эластомерли ўзакдан иборат. Т-симон корпус бир томонидан халқа, бошқа томонидан елкалар билан жиҳозланган. Халқага тизимни олиб ташлаш учун иплар бириктирилган. Тизим ва ўтказгич кўринарли қўшимчалардан ҳоли.

прогестаген сақловчи бачадон ички пластик терапевтик тизими.

G02BA03

Мирена® контрацепция (ҳомиладорликни олдини олиш), идиопатик меноррагияни (ҳаддан ташқари менструал қон кетишини) даволаш учун ва эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини (бачадоннинг ички қаватини ортиқча ўсиб кетишини) олдини олиш учун қўлланади.

Мирена ўрнатилган кўпчилик аёлларда циклик қон кетишларни характери ўзгаради. Мирена биринчи 90 кун давомида қўлланганида 22% аёлларда қон кетишни давомийлигини ошиши, 67% аёлларда номунтазам қон кетиши аниқланади, уни қўллашда биринчи йилнинг охирида бу ҳолатларнинг тез-тезлиги мувофиқ равишда 3% ва 19% гача пасаяди. Биринчи 90 кун давомида қўлланганида бир вақтда 0% аменорея, кам қон кетишлар 11% пациентларда ривожланади. Уни қўллашнинг биринчи йилнинг охирида бу ҳолатларнинг тез-тезлиги мувофиқ равишда 16% ва 57% гача ошади. Кўпчилик аёлларда Миренани қўллашда эстрогенлар билан давомли ўринбосар даволашда мажмуавий қўлланганида биринчи йил давомида циклик қон кетиш аста-секин тўхтайди. Жадвалда Мирена қўлланганида хабар қилинган нохуш дорилар реакцияларини пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Нохуш реакциялар (НР) пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 gacha), tez-tez emas (≥1/1000 dan <1/100), kam (>1/10000 дан <1/1000 гача) ва номаълум тез-тезлиги бўйича бўлинада. Жадвалда МедДРА га мувофиқ аъзолар тизими синфи бўйича НР берилган. Тез-тезлиги бўйича мавжуд маълумотлар НР тахминий пайдо бўлиш тез-тезлигини акс эттиради, Миренани 5091 аёллар ва 12101 аёллар-йил иштирокидаги, контрацептив ва “идиопатик меноррагия” кўрсатмаси бўйича ўтқазилган клини тадқиқотларда рўйхатга олинган. Миренани “естрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини профилактикаси” кўрсатмаси бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларда (514 аёллар ва 12189 аёллар-ёш иштирокида) НР ни юлдузчалар (*,**) белгилангандан ташқари ҳолатларда худди шундай тез-тезликда кузатилганлиги тўғрисида хабар қилинган.

Мирена®ни қуйида санаб ўтилган ҳар қандай ҳолатларда ишлатиш мумкин эмас: Ҳомиладорлик ёки унга гумон қилиш.Чаноқ аъзоларининг мавжуд бўлган ёки қайталанувчи яллиғланиш касалликлари.Сийдик-жинсий йўлларининг қуйи бўлимларининг инфекциялари.Туғруқдан кейинги эндометрит.Охирги уч ой ичидаги септик аборт.Цервицит.Инфекцияларга юқори мойиллик билан кечувчи касалликлар.Бачадон бўйнининг дисплазияси.Бачадон ёки бачадон бўйнининг хавфли ўсмалари.Прогестагенга боғлиқ ўсмалар, шу жумладан сут безининг раки.Ноаниқ этиологияли бачадондан патологик қон кетиши.Бачадоннинг туғма ёки орттирилган аномалиялари, шу жумладан бачадон бўшлиғини деформациясига олиб борувчи фибромиомалар.Жигарнинг ўткир касалликлари ёки ўсмалари.Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Агар Сиз узоқ вақт қандайдир препаратларни (масалан, тутқаноққа қарши воситаларни) қўллаётган бўлсангиз, бу ҳақида сиз шифокорга хабар беришингиз керак. Гестагенларнинг метаболизми, ферментларнинг индукторлари, айниқса тиришишга қарши воситалар (масалан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) ва инфекцияларни даволаш учун воситалар (масалан, рифампицин, рифабутин, невирапин, эфавиренз) каби дори препаратларининг метаболизмида қатнашувчи цитохром Р450 изоферментларининг индукторлари ҳисобланган воситалар бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин. Бу препаратларнинг Миренанинг самарадорлигига таъсири номаълум, лекин улар жиддий эмас деб тахмин қилинади, чунки Мирена асосан маҳаллий таъсирга эга.

Сўнгги вақтлардаги айрим текширишларнинг натижалари, фақат гестаген сақловчи контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда, веноз тромбознинг хавфи бироз ошиши мумкинлигини кўрсатади; бироқ бу натижалар етарли даражада аниқ эмас. Шундай бўлсада, веналар ва артериялар тромбозининг белгилари пайдо бўлганида, Сиз дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Веноз ёки артериал тромбознинг симптомларига: оёқларда бир томонлама оғриқ ва/ёки шиш; кўкрак қафасида, у чап қўлга бериш-бермаслигидан қатъий назар кучли оғриқ; нафасни тўсатдан пайдо бўладиган яққол бузилишлари; тўсатдан пайдо бўлган йўтал; ғайриоддий оғир узоқ муддатли бош оғриғи; кўришни тўсатдан қисман ёки тўлиқ йўқотиш; иккита кўриш; чўзилган ёки қийинлашган нутқ; бош айланиши; коллапс (баъзида тиришиш хуружи билан); ҳолсизлик ёки тананинг бир томонида ёки бир қисмида тўсатдан пайдо бўлган сезувчанликни жуда аҳамиятли йўқолиши; ҳаракат бузилишлари, қоринда кескин оғриқ киради. Кўз қон томирларида тромбни ҳосил бўлиши белгиларига кўришни тушунтириб бўлмайдиган қисман ёки тўлиқ йўқолиши ва ҳар қандай бошқа тушунтириб бўлмайдиган унинг бузилишлари киради. Ҳозирги вақтгача веналарнинг варикоз кенгайиши ёки юза тромбофлебитни (веналарни тромбни ҳосил бўлиши билан) веноз тромбоэмболия орасида боғлиқлик бор ёки йўқлиги аниқланмаган. Туғмаган аёллар Мирена® ҳеч қачон ҳомиладор бўлмаган ёш аёллар учун ва ёш ўтган сари бачадоннинг ўлчамларини камайиши билан кечувчи постменопаузал даврдаги аёллар учун биринчи танлов усули ҳисобланмайди. Инфекциялар Ўтказгич найчаси, бачадонга юбориш вақтида Миренани микроорганизмлар билан ифлосланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради, Миренанинг ўтказгичи эса, инфекциянинг хавфини минимумга етказиш учун ўзига хос тузилган. Шунга қарамасдан, тизим бачадонга киритилганидан кейин ўша заҳотиёқ ва кейинги тўрт ой давомида чаноқ аъзоларининг инфекциясини хавфи юқори бўлади. Бачадон ички тизимларини ишлатувчи беморларда чаноқ аъзоларининг инфекциялари, кўпинча жинсий йўл билан юқадиган касалликларга киради. Инфекциянинг хавфи, агар аёл ёки унинг шериги бир нечта жинсий шерикка эга бўлса, ошади. Чаноқ аъзоларининг инфекциялари аниқланганида уларни дарҳол даволаш керак. Бу инфекциялар бола туғиш қобилиятини бузиши ва келажакда бачадондан ташқари ҳомиладорлик хавфини ошириши мумкин. Чаноқ аъзоларининг бир неча кун давомидаги даволашга чидамли қайталанувчи инфекцияларида Мирена® олиб ташланиши керак. Агар Сизда қориннинг пастки қисмида оғриқ, иситма, жинсий алоқа билан боғлиқ оғриқ ёки ғайриоддий қон кетиши пайдо бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар ташхис қўйилгандан сўнг кучли оғриқ ёки иситмани кўтарилиши давом эца, Сизда жиддий инфекциянинг борлигини англатиши мумкин, бунда даволашни зудлик билан давом эттириш мумкин. Олиго- ва аменорея Туғруқ ёшидаги аёлларда олиго- ва аменорея аста-секин, Миренани қўллашни биринчи йилининг охирига келиб, мувофиқ равишда тахминан 57% ва 16% ҳолатларда ривожланади. Агар ҳайз кўриш охирги ҳайз кўриш бошланганидан кейин олти ҳафта давомида кузатилмаса, ҳомиладорликни истисно қилиш лозим. Аменореяда ҳомиладорликка такрорий тестлар, агар фақат ҳомиладорликнинг бошқа белгилари бўлмаса, шарт эмас. Миренани доимий эстроген билан ўринбосар даволаш билан мажмуада қўлланса, кўпчилик аёлларда Миренани қўллашнинг биринчи йили давомида аста-секин аменорея ривожланади. Экспулсия (бачадон ички тизимини тушиши) Ҳайз кўриш вақтида бачадон мушакларининг қисқариши бачадон ички тизимини силжишига ёки хатто уни бачадондан итарилиб чиқиб кетишига олиб келади. Бўлиши мумкин бўлган симптомларга оғриқ ва Сиз учун ғайритабиий қон кетиши киради. Агарда Мирена бачадон бўшлиғида силжиса, унинг самарадорлиги пасаяди. Ипларни масалан, Сиз душ қабул қилаётганингизда, бармоқлар билан текшириш тавсия қилинади. Агарда Сиз бачадон ички тизимини силжиши ёки тушишининг белгиларини аниқласангиз ёки ипларни ушлаб кўрицарьмасангиз, жинсий алоқалардан сақланиш ёки бошқа контрацепция усулларини қўллаш, шунингдек иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Мирена менструал қон кетишларининг жадаллигини камайтиради; уларнинг жадаллигини ошиши тизимни тушиб кетганини кўрсатади. Перфорация ва пенетрация Бачадон танаси ёки бачадон бўйини перфорацияси ёки пенетрацияси бачадон ички контрацептиви таъсирида, айниқса контрацептивни киритиш вақтида кузатилади ва Мирена препаратининг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бундай тизим олиб ташланиши керак. Бачадон ички тизимидан фойдаланган шахсларда ўтказилган йирик, проспектив, қиёсий ноинтервенцион когорт текширувларда (Н=61448 аёллар) перфорацияни ривожланиш частотаси барча когорт текширувларида 1000 та киритилгандан 1,3 (ишончли интервал (ИИ) 95% бўлганида: 1,1-1,6); Мирена препаратини қўллаган текширувлардаги 1000 шахсларга 1.4 (ИИ 95% бўлганида: 1,1-1,8) ва мисли бачадон ички тизимини қўллаган когорт шахсларда 1000 киритилгандан 1,1 (ИИ 95% бўлганида: 0,7-1,6) ташкил этган. Тадқиқотлар эмизикли аёлларга, шунингдек туғруқдан сўнг 36 ҳафтагача бўлган муддатда киритиш перфорацияни ривожланиш хавфи юқори бўлишини кўрсатади (1-жадвалга қаранг). Бу хавф омиллари киритилаётган бачадон ички тизими турига боғлиқ бўлмаган. 1-жадвал. Эмизиш факти ва туғилгандан бошлаб тизим киритилгунча (туққан аёллар) вақт бўйича страфикацияланган барча текширилаётган когортлар учун 1000 та киритилган аёлда перфорацияни ривожланиш частотаси Киритиш вақтида  эмизишКиритиш вақтида эмизмасликКиритиш < 36 hafta tuqqandan keyin5,6 (II 95% bo‘lganida 3,9–7,9; n=6047 kiritish)1,7 (II 95% bo‘lganida 0,8–3,1; n = 5927 kiritish)Kiritish > 36 ҳафта туққандан кейин1,6 (ИИ 95% бўлганида 0,0-9,1; н=608 киритиш)0,7 (ИИ 95% бўлганида 0,5–1,1; н = 41910 киритиш) Бачадони орқага мустаҳкам эгилган аёлларда перфорация хавфи юқори бўлиши мумкин. Перфорация ва пенетрация Камдан-кам ҳолларда, одатда бачадонга юбориш вақтида, Мирена бачадон деворига кириб кетиши (пенетрация) ёки тўлиқ тешиши (перфорация, ёки тешилиш) мумкин, бу Миренанинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бачадон бўшлиғи чегарасидан ташқарига чиққан бачадон ички тизими самарасиздир ва у иложи борича тезроқ олиб ташланиши керак. Туғруқдан кейин қисқа вақт ўтгач БИТ ни ўрнатиш вақтида бачадоннинг перфорациясини хавфи юқори бўлиши мумкин. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик Мирена ишлатилганида ҳомиладорлик жуда ҳам кам ҳолларда юз беради. Агарда Сиз Миренани қўллаш даврида ҳомиладор бўлиб қолсангиз, эҳтимол ҳомила бачадондан ташқарида (бачадондан ташқари ҳомиладорлик) бўлиши мумкин. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик – дарҳол шифокор аралашувини талаб қилувчи оғир патологик ҳолатдир. Бачадондан ташқари ҳомиладорликни пайдо бўлиш хавфи, илгари бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилган аёлларда, шунингдек бачадон найчаларида жарроҳлик аралашуви ёки чаноқ аъзоларининг инфекцияси бўлган аёлларда юқори бўлади. Сизда бачадондан ташқари ҳомиладорлик бўлгани ва Сиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз лозимлиги тўғрисида қуйидаги симптомлар далолат бериши мумкин: Ҳайз кўриш циклларини йўқолиши, шундан сўнг доимий қон кетиши ёки оғриқ пайдо бўлади.Қориннинг пастки қисмида адашган ёки жуда кучли оғриқ.Қон кетиши ва бош айланишини ҳис қилиш билан кечувчи нормал ҳомиладорлик белгилари. Ҳолсизлик

Мирена®ни ҳомиладорлик вақтида ёки шубҳа туғилганда қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори ҳароратда.

Рецепт бўйича

Бачадон ички терапевтик тизими 20 мкг/24 соат. 1 бачадон ички терапевтик тизим 20 мкг/24 соат левоноргестрел сақловчи ТЙВEК материал ва полиестер (ПEТГ ёки АПEТ) стерил блистерга жойланади. Блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.