Миниринрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

10 мл (10 доза) спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 мг десмопрессин ацетати, бу 0,089 мг десмопрессин асосига эквивалент; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, лимон кислотаси моногидрати, натрий гидрофосфат дигидрати, бензалконий хлориди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

десмопрессин

Препаратнинг савдо номи:

Минирин

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун гормон препаратлари. Вазопрессин ва унинг аналоглари.

Дори шакли:

дозаланган назал спрей.

тиниқ, рангсиз эритма.

Тизимли қўллаш учун гормон препаратлари. Вазопрессин ва унинг аналоглари.

N01V A02.

Антидиуретик восита сифатида: марказий генезли қандсиз диабетни даволаш;гипофизектомия, гипофиз соҳасидаги операция ёки бош мия жароҳатидан кейин антидиуретик гормонни транзитор етишмовчилиги ёки йўқлиги бўлганида жароҳатдан кейинги полиурия ва полидипсияда. Диагностик восита сифатида: буйракнинг концентрацион қобилиятини аниқлаш учун экспресс-тест сифатида;қандсиз диабетнинг дифференциал диагностикаси учун қўлланади.

Препарат интраназал қўлланади. Қўллашдан олдин бурунни тозалаш керак. Назал аппликаторни бурун тешигига киритиш ва 1 марта босиш керак. 1 марта пуркашда 10 мкг дозани чиқиши таъминланади. Агар юқорироқ дозани юбориш талаб этилса, препаратни буруннинг бошқа тешигига юбориш керак. Пуркаганда бурун орқали эркин нафас олиш керак. Қўллагандан кейин аппликаторга ҳимоя қалпоқчасини кийдириш керак. Қандсиз диабет ва посттравматик полиурия ва марказий генезли полидипсия Дозани индивидуал равишда танлаш керак. Болалар учун ўртача суткалик дозаси 10 мкг, катталар учун – 10-20 мкг ни ташкил қилади. Минирин назал спрейнинг 10 мкг дан паст дозаларини қўллаш мумкин эмас. Агар суюқликни тутилиш ва/ёки гипонатриемия белгилари кузатилса, даволашни вақтинча тўхтатиш ва дозага тузатиш киритиш керак. Интраназал юбориш (суткалик дозани 1-2 бир марталик дозага бўлиш керак) Суткалик доза (мкг)Ёрдамида юборишКатталар10-20 мкг1-2 пуркаш1 ёшдан ошган болалар10 мкг1 пуркаш Доволашни бошлашдан олдин шифокор препаратнинг дозасини оптимал даражада титрлаш учун сийдик миқдори ва сийдикнинг осмоляллигини аниқлаши керак. Даволаш самарасизлигида дозани ошириш керак. Даволаш иккита параметрга: уйқуни адекват давомийлиги ва адекват сув мувозанатига қаратилган бўлиши керак. Буйракнинг концентрацион қобилиятини аниқлаш учун ва қандсиз диабетнинг дифференциал диагностикаси учун экспресс-тест Интраназал юбориш Суткалик доза (мкг)Ёрдамида юборишКатталар1х40 мкг4 пуркаш1 ёшдан ошган болалар1х20 мкг2 пуркаш1 ёшгача бўлган болалар1х10 мкг1 пуркаш Экспресс-тест қандсиз диабет ва бошқа генезли полиурик синдром ўртасида дифференциал диагностика учун, шунингдек сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияси (цистит, пиелонефрит) билан боғлиқ буйракнинг концентрацион қобилиятини пасайишини аниқлаш учун қўлланади. У шунингдек тубулоинтерстициал шикастланишни, масалан литий препаратлари, аналгетиклар, химиотерапевтик препаратлар ва иммуносупрессорлар чақирган шикастланишларни эрта диагностикаси учун қўлланади. Тестни бошлашдан олдин сийдикнинг осмоляллигини аниқлаш керак. Десмопрессин юборилгандан кейин сийдикнинг 2 синамаси олинади (2 ва 4 соатдан кейин олган афзал). Биринчи соат давомида олинган сийдикни алоҳида тўплаш ва тўкиб юбориш керак. Сийдикнинг иккала синамасида осмолялликни аниқлаш керак. Буйракнинг концентрацион қобилиятини аниқлаш учун осмолялликнинг эришилган энг юқори кўрсаткичи текширувдан олдинги кўрсаткич ёки пациентнинг ёшига мос референт кўрсаткич (катталар учун 800-1000 мОсм/кг) билан солиштирилади. Сийдикнинг осмоляллигининг паст кўрсаткичи, уни ошмаслиги ёки бироз ошиши буйракнинг концентрацион қобилиятини бузилишидан далолат беради. Агар сийдикнинг осмоляллиги сезиларди даражада ошса, сийдикнинг хажми эса сезиларли даражада камайса, бу полиурия марказий генезли қандсиз диабет билан боғлиқлигини кўрсатади. Болалар. Болаларда препаратнинг дозасини назорат қилиш мақсадида катталар кузатуви остида қўлланади. 1 ёшгача бўлган болаларда буйракнинг концентрацион қобилиятини аниқлаш учун тест фақат кейинчалик кузатув билан стационар шароитда ўтказилади.

десмопрессин ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;бирламчи ёки психоген полидипсия (сийдик ишлаб чиқарилишига олиб келади, бу 40 мл/кг/24 соатдан ошади), алкоголизми бўлган беморлардаги полидипсия;Виллебранд классик касаллигининг оғир шакллари (ИИб тип), ВИИИ омил фаоллигини 5% гача пасайиши ва ВИИИ омилга антителаларни мавжудлиги;юрак етишмовчилиги ва диуретикларни буюришни талаб этувчи бошқа ҳолатлар;гипонатриемия;ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам);антидиуретик гормон секрециясини бузилиши синдромида қўллаш мумкин эмас.

Антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдромини (АГНСС) чақириши мумкин бўлган препаратлар, масалан трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари, хлорпромазин ва карбамазепин, шунингдек сулфонилмочевина синфига мансуб айрим диабетга қарши препаратлар (хусусан хлорпропамид) антидиуретик самарани кучайтириши ва суюқликни тутилиши ёки гипонатриемия хавфини ошириши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари суюқликни тутилиши ёки гипонатриемияга олиб келиши мумкин. Окситоцинни бир вақтда қўллаганда антидиуретик самарани кучайиши ва бачадон перфузиясини пасайишини эътиборга олиш керак. Клофибрат ва индометацин десмопрессиннинг антидиуретик самарасини кучайтириши мумкин, айни вақтда глибенкламид ва литий тузларини уни сусайтириши мумкин. Агар юқорида кўрсатилган дори воситалари бир вақтда қўлланилса, артериал босим, қон плазмасида натрийнинг концентрацияси ва сийдик чиқарилишини назорат қилиш керак. Десмопрессинни жигарда метаболизмга таъсир кўрсатувчи препаратлар билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам, чунки ин витро шароитда одам жигар хужайраларининг микросомал метаболизмини  десмопрессиннинг аҳамиятли даражада метаболизмланишини кўрсатмаган. Лекин ин виво шароитда расмий тадқиқотлар ўтказилмаган.

Минирин назал спрейни фақат десмопрессинни перорал қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлардагина қўллаш керак. Даволашни энг паст дозалардан бошлаш, дозани аста-секин ошириш, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Десмопрессин билан даволаш суюқликни истеъмол қилишни чеклаш билан олиб борилмаса маълум белгилар ва симптомлар билан ёки уларсиз (бош оғриғи, кўнгил айниши/қусиш, тана вазнини ошиши ва шишлар) суюқликни тутилиши ва/ёки гипонатриемияга олиб келиши мумкин. Оғир ҳолатларда бош мия шиши, тиришишлар ва кома ривожланиши мумкин. Барча пациентларни, ота-оналарни (агар пациент бола бўлса) ва тиббиёт ҳодимларни суюқлик билан юкламалани оширишдан (шу жумладан сувда сузганда ҳам) сақланиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш керак. Қусиш ёки диарея юзага келган ҳолларда, суюқлик мувозанати тикланмагунча десмопрессинни қўллашни тўхтатиш керак. Тавсия этилган бошланғич дозани қабул қилишга  риоя қилиниши ва вазопрессин секрециясини оширувчи препаратларни ёндош қўллашни инкор этилиши орқали гипонатриемик тиришишлар хавфи минимумга етказилиши мумкин. Препаратни диагностик мақсадда қўлланилганда препаратни юборишдан 1 соат олдин ва юборилгандан кейин камида 8 соат давомида суюқликни  1 соатда 0,5 л дан ошмаслик тартибига риоя қилиш керак. Марказий генезли қандсиз диабетни даволаганда оғир гипонатриемия Минирин назал спрейни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бурун шиллиқ қаватини шикастланишлари (масалан чандиқ, шиш) бўлганда интраназал юбориш препаратни сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда десмопрессинни қўллаш мумкин эмас. Тана вазнини ошиши дозани ошириб юборилиши ёки кўпинча гипергидратация билан боғлиқ бўлиши мумкин. Суюқликни тутилишини пациентнинг тана вазнини мониторинги, шунингдек қон плазмасида натрийнинг концентрациясини ёки плазманинг осмоляллигини аниқлаш орқали назорат қилиш керак. Даволашни бошлашдан олдин қовуқнинг оғир даражадаги дисфункцияси ва қовуқнинг чиқиш тешигини обструкцияси йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Болаларда, кекса ёшдаги пациентларда ва қон зардобида натрийнинг концентрацияси паст бўлган пациентларда гипонатриемия хавфи юқори бўлади. Тизимли инфекциялар, иситма, гастроэнтерит каби суюқлик ва/ёки электролит дисбалансига олиб келиши мумкин бўлган ўткир интеркуррент касалликлар ривожланган ҳолларда десмопрессин билан даволашни тўхтатиш ёки унинг дозасига тузатиш киритиш керак. Минирин назал спрейни қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: бош мия ички босимини ошиши хавфи бўлган пациентларда;суюқлик ва/ёки электролит дисбаланси билан характерланадиган ҳолатларда;тромбозлар ривожланиши хавфи бўлган пациентларда. Қуйидаги ҳолатларда гипонатриемияни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш, шу жумладан суюқликни истеъмол қилишни чеклаш ва қон зардобида натрийнинг концентрациясини мунтазам аниқлаш керак: Антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдроми (АГНСС) чақириши мумкин бўлган препаратлар, масалан трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари, хлорпромазин, карбамазепин ва сулфонилмочевина синфига мансуб диабетга қарши айрим препаратларни бир вақтда қўллаганда;ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан бир вақтда даволаганда. Қайд этилган кейинги даврда марказий генезли қандсиз диабетни даволаш учун қўлланилган назал спрей таркибида десмопрессин мавжудлиги билан боғлиқ оғир гипонатриемия ривожланиши ҳақида бир неча хабарлар бўлган. Муковисцидози бўлган беморларда Минирин назал спрейни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Гипергидратацияни олдини олиш учун сув мувозанатини тутиб туриш керак. Препарат таркибида мавжуд бўлган бензалконий хлориди консерванти, айниқса узоқ вақт қўлланилганда бурун шиллиқ қаватининг шишини чақириши мумкин. Агар бундай реакцияга (сурункали тумов) гумон бўлганда, пациентни препаратнинг консерванциз назал шаклига ўтказиш керак. Агар бундай препаратлар мавжуд бўлмаса, препаратни бошқа дори шаклида қўллаш имконини кўриб чиқиш керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши Десмопрессиннинг назал шаклини ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланишининг клиник тадқиқотлари она ёки бола учун бирон бир салбий оқибатларини аниқламаган. Минирин назал спрейни ҳомиладорлик вақтида антидиуретик гормон танқислигини ўринбосар даволаш учун қўллаш мумкин. Қандсиз диабети бўлган ҳомиладор аёллар (н=53) ва геморрагик асоратлари бўлган ҳомиладор аёллар (н=216) иштирокида ўтказилган тадқиқотнинг чоп этилган маълумотлари десмопрессиннинг ҳомиладорликка ва ҳомила ёки янги туғилган чақалоқнинг соғлигига ножўя таъсирини аниқламаган. Ҳозирги вақтда бошқа тегишли эпидемиологик маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорлик, ҳомилани эмбрионал/фетал ривожланиши, туғруқ ёки туғруқдан кейинги ривожланишга бевосита ёки билвосита нохуш таъсирини аниқламаган. Ҳомиладор аёлларга десмопрессинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Репродуктив функция юзасидан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳайвонларга ва уларнинг авлодига клиник релевант таъсир аниқламаган. Ин витро шароитда одам йўлдоши котиледони милининг таҳлили, десмопрессинни тавсия этилган дозага мувофиқ терапевтик концентрацияларда қўлланилганда десмопрессинни йўлдош орқали ўтказилиши кузатилмаслигини намойиш қилган. Десмопрессиннинг юқори дозаларини (300 мкг интраназал) қабул қилган оналарнинг кўкрак сутининг таҳлил натижалари чақалоққа ўтиши мумкин бўлган десмопрессиннинг миқдори диурезга таъсир кўрсатиши учун зарур бўлган миқдорда сезиларли даражада камлигидан далолат беради. Фақат Минирин назал спрейнинг жуда кам миқдори кўкрак сутига ўтади. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти Минирин назал спрей автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда аҳамияциз даражада таъсир кўрсатади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препаратни биринчи марта қўллагандан кейин вертикал ҳолатда сақлансин.

Минирин назал спрейининг дозасини ошириб юборилиши суюқликни тутилиши ва гипонатриемия хавфини ошиши билан кечувчи таъсир давомийлигини ошишига олиб келади. Дозани ошириб юборилиши симптомлари қуйидаги ҳолатларда юзага келиши мумкин: ҳаддан ташқари юқори доза қўлланилганда;десмопрессинни қўллаш вақтида ёки қўллагандан кейин яқин орада ҳаддан ташқари кўр суюқлик истеъмол қилганда;интраназал юборилганда сўрилиши учун алоҳида шароитларни мавжудлигида. Дозани ошириб юборилиши тана вазнини ошиши (суюқликни тутилиши), бош оғриғи, кўнгил айниши, ўртача гипертензия, тахикардия, қизиб кетиш ҳисси, оғир ҳолларда – гипергидратация ва тиришишлар каби симптомлар билан намоён бўлади. Болаларда дозани ошириб юборилиши дозани етарли даражада синчковлик билан танламаслик оқибатида юзага келиши мумкин. Доза ошириб юборилганда оғирлик даражасига қараб дозани камайтириш, алоҳида қабул қилишлар орасидаги интервални ошириш ёки препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Бош мияни шишини мавжудлиги пациентни дарҳол реанимация бўлимига гильзаизациясини талаб этади. Болалардаги тиришишлар ҳам дарҳол жадал даволашни талаб этади. Десмопрессинга специфик антидот йўқ. Агар диуретик даволаш учун кўрсатмалар бўлса, салуретикларни, масалан фуросемидни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

5 мл дан тўқ шиша флаконда (дозаловчи мослама, назал аппликатор ва ҳимоя қалпоқчали); 1 флакондан картон қутида.

3 йил. Препаратни биринчи марта қўллагандан кейин 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда 2 ой давомида сақлансин.