Д гипервитаминозининг эрта симптомлари (гиперкалциемия билан боғлиқ): диарея, қабзият, кўнгил айниши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, анорекция, оғизда металл таъми, гиперкалциурия, полиурия, полидипсия, поллакиурия/никтурия, бош оғриғи, толиқиш, умумий ҳолсизлик, миалгия, суякларда оғриқ.
Д гипервитаминозининг кечки симпмтолари: бош айланиши, онгни чалкашиши, уйқучанлик, сийдикни тўқлашиши, юрак ритмини бузилиши, тери қичишиши, артериал босимни ошиши, конъюнктива гиперемияси, нефролитиаз, тана вазнини камайиши, ёруғликдан қўрқиш, панкреатит, гастралгия, психотик бузилишлар.
Сурункали Д гипервитаминозининг симптомлари: юмшоқ тўқималар, қон томирлар ва ички аъзолар (буйрак, ўпка) нинг калцинози, буйрак ва юрак-қон томир етишмовчилиги ҳатто ўлимгача, болаларда ўсишни бузилиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш керак.
Ўткир дозани ошириб юборилишининг эрта муддатларида – сўрилишни камайиши ва ичак орқали чиқарилишини оширишга ёрдам берувчи меъдани ювиш, минерал мойларни (вазелин) қўллаш.
Оғир ҳолларда тутиб турувчи даволаш муолажаларини қўллаш талаб этилиши мумкин – инфузион тузли эритмаларни юбориш билан гидратация ўтказилади (жадаллашган диурез), айрим ҳолларда – ГКС, “ҳалқали” диуретиклар, бифосфонатлар, калцитонин қўлланади, калцийни кам миқдорда сақловчи эритмаларни қўллаб гемодиализ ўтказилади.
Айниқса дигоксин ёки бошқа юрак гликозидларини қабул қилаётган пациентларда қонда электролитлар даражасини, буйрак фаолиятини ва юракнинг ҳолатини (ЭКГ маълумотлари асосида) назорат қилиш тавсия этилади.