Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизимининг гуруҳлари ва МедДРА бўйича учраш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача).
Иммун тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: аллергик реакциялар* Кам ҳолларда: сезувчанлдикни ошиши, аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар.
Руҳий томондан бузилишлар Кам ҳолларда: қўзғалиш, қўрқув ҳисси, шилқимлик, уйқуни бузилиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: бош оғриғи*.
Кам ҳолларда: эт увишиши, тремор, гипестезия, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши, юришни бузилиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳушдан кетиш.
Юрак функциясини бузилиши Кам ҳолларда: қон босимини ошиши/пасайиши, гипертензив криз, гиперемия, рангпарлик.
Нафас олиш тизими томонидан бузилишлар, кўкрак ва кўкс оралиғи касалликлари Кам ҳолларда: томоқни яллиғланиши, йўтал, диспноэ, апноэ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез: диспепсия*.
Кам ҳолларда: дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, газ тўпланиши, диарея, қоринда оғриқлар.
Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: тошмалар, умумий/макулёз/папулёз тошмалар, қичишиш.
Суяк-мушак ва унга ёндош тизим томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: белда оғриқлар, мушакни бўшашиши, мушак спазмлари.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: поллакиурия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар Кам ҳолларда: умумий ҳолсизлик, қақшаш, астения, шиш, юзни шиши, оёқни шиши, қизиб кетиш ҳисси, совуқ қотиш ҳисси, совуқ тер чиқиши.
Текширишлар Кам ҳолларда: электрокардиограммада (ЭКГ) силжишлар, юрак ишлашини тезлашиши, эозинофилия*.
* Эрта ўтказилган назорат қилиб бўлмайдиган клиник тажрибаларда кузатилган ножўя самаралар Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада эслатиб ўтилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.