МИЛДРОНАТрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 250 мг мелдоний дигидрати; ёрдамчи моддалар: қуритилган картошка крахмали, кремний диоксиди, калций стеарати. Капсула (корпуси ва қопқоғи): титан диоксиди (Е 171), желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мелдоний (мелдониум)

Препаратнинг савдо номи:

МИЛДРОНАТ

Фармакалогик гуруҳи:

юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – кучсиз ҳидли оқ кристалл кукун. Кукун гидроскопик хусусиятга эга.

юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

C01EB22.

Сўрилиши Бир марталик перорал дозадан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cмах) 2,23-2,43 мкг/мл ни, такрорий дозалар қўлланилганидан кейин эса 2,77 мкг/мл ни ташкил этади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти (тмах) 1-3 соатни ташкил этади. Перорал юборилганида биокираолишлиги 78% ни ташкил этади. Овқат ушбу дори воситасини сўрилишини бироз секинлаштиради. Тақсимланиши Мелдоний қон оқимидан тўқималарда тезда тарқалади. Тақсимланиш ҳажми 88,07±8,56 л ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиш 78% ни ташкил этади. Мелдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали қисман ўтади. Биотрансформацияси Экспериментал ҳайвонларда метаболизмни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда мелдонийни асосан жигарда метаболизмга учраши аниқланган. Чиқарилиши Мелдоний ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилишида буйрак орқали экскрецияси муҳим аҳамият касб этади. Бир марталик доза перорал қабул қилинганидан кейин мелдонийнинг организмдан эрта чиқарилишининг ярим даври (т1/2) тахминан 3,5-4,0 соатни ташкил этади. Такрорий дозалар қўлланганида мелдонийни ярим чиқарилиш даври фарқланади. Ушбу натижалар мелдонийни қон плазмасида тўпланиши мумкинлигидан далолат беради.

Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш учун қўлланилади: юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия, шунингдек бош мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (бош мия импульси ва цереброваскуляр етишмовчиликни) мажмуавий даволашда;гемофталм ва кўзнинг шох пардасига турли этиологиядаги қон қуйилишлари, кўзнинг шох пардаси марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли (диабетик, гипертоник) ретинопатиялар;иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар;сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада);бронхиал астма ва сурункали обструктив бронхитда (иммуномодулятор сифатида мажмуавий даволашда) қўлланади.

Қўзғатувчи самарасини ривожланиши эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.

Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизимининг гуруҳлари ва МедДРА бўйича учраш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш. Жуда кам ҳолларда: анафилактик шок. Руҳий бузилишлар Кам ҳолларда: қўзғалиш, қўрқув ҳисси, шилқимлик, уйқуни бузилиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: бош оғриқлари. Кам ҳолларда: парестезиялар, эт увишиши, гипестезия, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши, юришни бузилиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳушдан кетиш. Юрак томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: юракни тез уриб кетиши, тахикардия/синусли тахикардия, юрак бўлмачаларининг фибрилляцияси, аритмия, кўкракда дискомфорт/кўкракда оғриқлар. Қон томир тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: қон босимини ошиши/пасайиши, гипертензив криз, гиперемия, тери қопламаларини оқариши. Нафас олиш тизими томонидан бузилишлар, кўкрак ва кўкс оралиғи касалликлари Кам ҳолларда: томоқни яллиғланиши, йўтал, диспноэ, апноэ. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез: диспепсия. Кам ҳолларда: дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қоринда оғриқлар, оғизни қуриши ёки гиперсаливация. Метаболизмни бузилишлари Тез-тез: дислипидемия, С-реактив оқсил миқдорини ошиши. Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: тошмалар, умумий/макулёз/папулёз тошмалар, қичишиш. Суяк-мушак ва унга ёндош тизим томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: белда оғриқлар, мушакни бўшашиши, мушак спазмлари. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: поллакиурия. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар Кам ҳолларда: умумий ҳолсизлик, эт увишиши, астения, шиш, юзни шиши, оёқни шиши, қизиб кетиш ҳисси, гипертермия, совуқ қотиш ҳисси, совуқ тер чиқиши, юбориш жойида реакциялар, шу жумладан юборилган жойда оғриқ. Текширишлар Кам ҳолларда: электрокардиограммада (ЭКГ) силжишлар, эозинофилия.

Мелдонийга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик. Бош мия ички босимини ошиши (венада қон ўтиши бузилганида, бош мия ичи ўсмаларида). Буйрак ва жигар етишмовчилиги (қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас). Ҳомиладорлик, лактация даври. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (қўллаш хавфсизлиги текшириб кўрилмаган).

Мелдонийни узоқ таъсирга эга бўлган нитратлар ва бошқа антиангинал воситалар (стабил зўриқиш стенокардиясида), юрак гликозидлари ҳамда диуретик препаратлар (юрак етишмовчилигида) билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мелдонийни шунингдек антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар ва микроциркуляцияни яхшиловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мелдоний глицерилтринитрат, нифедипин препаратлари, бета адреноблокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкинлигини назарда тутиш керак. Сорбифер ва мелдонийни темир танқислиги оқибатидаги анемияси бўлган пациентларда бир вақтда қўлланиши натижасида қизил қон таначаларида ёғ кислоталарининг таркиби яхшиланган. Ишемия/реперфузия оқибатида юз берган шикастланишларни бартараф қилиш учун мелдонийни оротат кислотаси билан мажмуада қўлланилганида қўшимча фармакологик самара кузатилади. Мелдоний юракда азидотимидин (АЗТ) чақирган патологик ўзгаришларни бартараф қилишга ёрдам беради ва, митохондрияларни дисфункциясига олиб келувчи АЗТ чақирган оксидланиш стресси реакцияларига билвосита таъсир кўрсатади. Мелдонийни азидотимидин ёки ОИЦ ни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш орттирилган иммун танқислик (ОИЦ) ни даволашда ижобий таъсирга эга. Этанол чақирган мувозанат рефлексини йўқолиши юзасидан ўтказилган тестда мелдоний уйқуни давомийлигини камайтирган. Пентилентетразол томонидан чақирилган мушак тиришишлари вақтида мелдонийни мушак тиришишларига қарши яққол ифодаланган таъсири аниқланган. Ўз навбатида, мелдоний билан даволашдан олдин α2 адреноблокаторини, ёхимбинни 2 мг/кг дозада ва азот оксиди синтазаси (АОС) ингибитори Н-(Г)-нитро-Л-аргининни 10 мг/кг дозада қўлланилганида мелдонийнинг мушак тиришишларига қарши таъсири тўлиқ блокланади. Мелдонийнинг дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид келтириб чиқарган кардиотокцикликни кучайтириши мумкин. Мелдоний қўлланилганида ҳосил бўладиган карнитин танқислиги ифосфамид келтириб чиқарган кардиотокцикликни кучайтириши мумкин. Индинавир келтириб чиқарган кардиотокциклик ва эфавиренз келтириб чиқарган нейротокциклик юзага келган тақдирда мелдоний ҳимояловчи таъсирини кўрсатади. 500 мг мелдоний капсулаларини таркибида мелдоний сақлайдиган бошқа препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки ножўя таъсирларнинг намоён бўлиш хавфи ошиши мумкин.

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентлар препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя этишлари керак. Мелдонийни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси мелдоний ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати бўлиб ҳисобланмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага ножўя таъсиридан сақланиш учун ҳомиладорлик вақтида препаратни буюрилмайди. Мелдонийни онанинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши туфайли, препаратни лактация даврида қўлланганда эмизиш тўхтатилиши керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Намликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Мелдонийнинг дозасини ошириб юборилган ҳолатлар тўғрисида хабар берилмаган. Препарат кам заҳарли ва хавф солувчи ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди. Симптомлари: артериал қон босими паст бўлганида бош оғриқлари, бош айланиши, тахикардия, умумий ҳолсизлик юз бериши мумкин. Даволаш: симптоматик. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолатларида жигар ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим. Мелдонийни оқсиллар билан яққол боғланиши туфайли мелдонийнинг дозаси ошириб юборилганида гемодиализ сезиларли аҳамиятга эга эмас.

Рецепт бўйича

10 капсуладан поливинилиденхлорид қопламали поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 4 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.