Микстард 30 Пенфиллрецепт билан

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди Фаол модда: ген-инженерия йўли билан олинган одам инсулини 3,50 мг (100 ТБ)1, Ёрдамчи моддалар: рух (рух хлориди кўринишида) глицерин, фенол, метакрезол, натрий гидрофосфат дигидрати, протамин судьяи, хлорид кислотасининг 2М эритмаси, натрий гидроксиднинг 2М эритмаси рН 7,3 бўлгунича, инекция учун сув. 1Препарат 30% эрувчан одам инсулини ва 70% изофан – инсулин сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Микстард® 30 Пенфилл®

Фармакалогик гуруҳи:

Қандли диабетни даволаш учун воситалар. Инсулинлар ва ўртача таъсирга эга бўлган аналоглари тез таъсир этувчи инсулин билан мажмуада.

Дори шакли:

тери остига инекция қилиш учун суспензия, 100 ХБ/мл

оқ рангли сувли суспензия, тинч турганда рангсиз ёки деярли рангсиз чўкма устидаги суюқлик ва оқ чўкма қатламларини ҳосил қилади. Бироз чайқатилганда, чўкма осонгина қайта суспензияга айланади.

Қандли диабетни даволаш учун воситалар. Инсулинлар ва ўртача таъсирга эга бўлган аналоглари тез таъсир этувчи инсулин билан мажмуада.

A10AD01

Инсулин препаратларининг таъсир этиш давомийлиги асосан бир неча омилларга (масалан, инсулиннинг дозаси, юбориш жойи ва усули, тери ости ёғ қатламининг қалинлиги ва қандли диабетнинг турига) боғлиқ бўлган сўрилиш тезлиги билан бошланади. Шунинг учун инсулиннинг фармакокинетик параметрлари турли интер ва интра индивидуал ўзгаришларга учрайди. Сўрилиши Инсулиннинг плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) тери остига юборилгандан кейин 1,5-2,5 соат давомида эришилади. Тақсимланиши Плазма оқсиллари билан, инсулинга қарши антителолардан ташқари (улар бор бўлса), яққол боғланиши деярли рўй бермайди. Метаболизми Одам инсулини инсулин протеазаси ёки инсулинни парчалайдиган ферментлар, шунингдек протеин-дисулфид-изомераза таъсирида ҳам парчаланади. Одам инсулини молекуласида бир нечта парчаланиш (гидролиз) соҳалари мавжуд деб тахмин қилинади; лекин парчаланиш натижасида ҳосил бўлган метаболитларнинг биронтаси фаол эмас. Чиқарилиши Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тери ости тўқималаридан сўрилиши бўйича аниқланади. Шундай қилиб, Т1/2 инсулинни плазмадан чиқарилиш кўрсаткичи бўлмай (инсулининг қондаги Т1/2 даври ҳаммаси бўлиб бир неча минутга тенг), балки сўрилиш кўрсаткичи ҳисобланади. Тадқиқотлар препаратнинг Т1/2 тахминан 5-10 соатларни ташкил этишини кўрсатди.

– қандли диабетни даволаш.

Инсулининг мажмуавий препаратлари одатда тез ёки узоқ давом этувчи самарага эришиш керак бўлганида кунига бир ёки икки марта юборилади. Препаратнинг дозаси пациентнинг эҳтиёжини ҳисобга олиб, шахсий равишда танланади. Одатда инсулинга бўлган эҳтиёж суткада 0,3 дан 1 ХБ/кг гачани ташкил қилади. Инсулинга бўлган суткалик эҳтиёж инсулинга резистент бўлган пациентларда (масалан, жинсий балоғатга етиш даврида, шунингдек семиз пациентларда) юқори ва инсулинни эндоген қолдиқ ҳосил бўлиши бўлган пациентларда эса паст бўлиши мумкин. Агар қандли диабети бўлган пациентларда гликемиянинг оптимал назоратига эришилса, у ҳолда диабетнинг асорати уларда одатда кечроқ намоён бўлади. Шу боисдан, метаболик назоратни уйғунлаштиришга ҳаракат қилиш керак, хусусан қондаги глюкоза даражасини синчков мониторингини ўтказиш керак. Препарат овқат қабул қилишдан ёки углеводлар сақловчи енгил тамадди қилишдан 30 минут олдин юборилади. Қўллаш усули Препарат тери остига юбориш учун мўлжалланган. Инсулин суспензиясини вена ичига юбориш умуман мумкин эмас. Микстард® 30 Пенфилл® одатда тери остига, сон соҳасига тери остига юборилади. Агар қулай бўлса, инекцияларни шунингдек думба соҳасига ёки елканинг делтасимон мушаги соҳасига ҳам (тери остига) қилиш мумкин. Препарат қориннинг олдинги девори соҳасига юборилганда, бошқа соҳаларга юборилганига қараганда тезроқ сўрилади. Инекцияни тери бурмасига қилиниши мушакка тушиш хавфини камайтиради. Липодистрофияни ривожланиш хавфини олдини олиш учун, инекция жойини анатомик соҳа чегарасида ўзгартириш керак. Микстард® 30 Пенфилл® ни қўллаш бўйича йўриқномасини пациентларга бериш керак. Микстард® 30 Пенфилл® препаратини қўллашдан олдин: Инсулинни тури тўғри танланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўрамни текширингҲар доим картриджни, шу жумладан резинали почтальонни ҳам текширинг. Агар қандайдир шикастлар аниқланса, ёки каучукли почтальон ва маркировкали оқ тасма орасида очиқ жой аниқланса, бундай картриджни ишлатиш мумкин эмас. Кейинги кўрсатмалар бўйича инсулинни юбориш учун тизимни ишлатилиши бўйича йўриқномага мурожаат қилинг.Инфекция юқишини олдини олиш учун хар бир инекция учун доимо янги игна ишлатинг.Пахтали тампон ёрдамида резинали мембранани дизенфекция қилинг. Микстард® 30 Пенфилл® препаратини қуйидаги ҳолларда ишлатиш мумкин эмас: Инсулин насосларида (помпаларида)Агар картридж ёки инсулинни юбориш учун мосламадан суюқлик оқса, ёки агар уларда шикастлар бўлса, ёки эзилган бўлса, чунки бу ҳолларда инсулинни оқиб кетиш хавфи борАгар гипогликемия (қонда қанд миқдори камайиши) бошланаётган бўлса.Агар инсулин нотўғри сақланган бўлса, ёки агар у музлатилган бўлса.Қайта суспензия ҳолатига келтирилганидан кейин инсулин бир хил оқ ва лойқа бўлмаса. Микстард® 30 Пенфилл® ни ишлатишдан олдин: Инсулиннинг тури тўғри танлаб ишлатаётганингизга ишонч ҳосил қилиш учун, этикеткадаги ёзувни текширинг.Ҳимоя қалпоғининг ечингМикстард® 30 Пенфилл® игналари фақат индивидуал ишлатишга мўлжалланган Микстард® 30 Пенфилл® ни қандай қўлланади Микстард® 30 Пенфилл® препаратини тери остига юборишга мўлжалланган. Ҳеч қачон инсулинни вена ичига ёки мушак ичига юборманг. Инекция жойида қаттиқлашиш ва йириглашнинг хавфини олдини олиш учун инекция жойини анатомик соҳа чегарасида доимо ўзгартиринг. Инекция учун думба, соннинг олд юзаси ва елка энг яхши жойлар ҳисобланади. Инекция қилиш техникаси Инсулинни қандай юбориш тўғрисида пациент учун йўриқнома Пенфилл® картриджини инсулинни юбориш учун тизимига ўрнатишдан олдин картридж ичидаги шиша шарча картриджнинг бир томонидан иккинчисигача камида 20 марта силжиши учун картриджни расмда кўрсатилганидек а ва б ҳолатлар орасида камида 10 марта чайқатинг. Ҳар бир инекцияни бажаришдан олдин камида 10 та худди шундай харакатни амалга ошириш керак. Ушбу манипуляцияни суюқлик бир текис оқ ва хира бўлмагунича қайтариш керак. Ўша заҳоти инекция қилиш керак. Бир меёрда аралаштирилгандан кейин картриджда камида 12 бирлик инсулин қолганлигини текширинг. Агар картриджда 12 бирликдан кам қолган бўлса, у ҳолда янги Микстард® 30 Пенфилл® ни ишлатиш керак. Пациентга инсулинни тери остига юбориш техникасини тушунтиринг Инсулин тери остига юборилади. Бунинг учун “Инсулинни юбориш учун тизимни (шприц-ручка) қўллаш бўйича йўриқномада таърифланган усул қўлланади.Игна тери остида камида 6 секунд қолдирилиши керак, бу дозани тўлиқ юборилганлигини кафолатлайди.Ҳар бир инекциядан кейин игнани шприц-ручкадан ечиш керак. Акс ҳолда суюқлик шприц-ручка картриджидан оқиб чиқиши мумкин, бу препаратнинг концентрациясини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Пенфилл® картриджлари НовоНордиск инсулин дозаторлари ва НовоФайн® ва НовоТвист® игналари билан бирга ишлатишга мўлжалланган. Дозани коррекциялаш Ёндош касалликлар, айниқса иситма билан кечувчи юқумли касалликлар одатда, организмнинг инсулинга бўлган эҳтиёжини оширади. Препаратнинг дозасини коррекцияси, шунингдек пациентда ёндош буйрак, жигар касалликлари бўлганда, буйрак усти бези, гипофиз ёки қалқонсимон бези фаолияти бузилганда ҳам талаб этилиши мумкин. Дозани коррекция қилиш зарурати жисмоний зарурати юклама ўзгарганда ёки пациентнинг одатдаги овқатланиш тартиби ўзгарганда ҳам туғилиши мумкин. Беморни бир инсулин туридан бошқа турига ўтказилганда ҳам дозани коррекция қилиш талаб этилиши мумкин.

Микстард® 30 Пенфилл® препарати билан даволашда пациентларда кузатилган ножўя таъсирлар, асосан дозага боғлиқ бўлиб, инсулиннинг фармакологик таъсири билан белгиланади. Қуйида клиник синовлар вақтида Микстард® 30 Пенфилл® препаратини қўллаш билан боғлиқ деб ҳисобланган ножўя реакциялар тез-тезлигининг кўрсаткичлари келтирилган. Ножўя реакциялар тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100); жуда кам (<1/10000), алоҳида спонтан холатлар. Энг кўп – гипогликемия Гипогликемия инсулиннинг дозаси унга бўлган эҳтиёждан анча юқори бўлган холларда ривожланади. Оғир гипогликемияда ҳушни йўқотиш холлари ва/ёки тиришиш, бош мия фаолиятини вақтинча ёки доимий бузилиши ва ўлим юз бериши мумкин. – иммун тизими томонидан ўзгаришлар Тез-тез эмас – эшакеми, тошма – диабетик ретинопатия Агар узоқ вақт давомида гликемияни адекват назорати таъминланса, унда диабетик ретинопатия ривожланиш хавфи камаяди. Бироқ, гликемия назоратини яхши йўлга қўйиб, инсулинотерапия жадал олиб борилса, диабетик ретинопатияни вақтинча ривожланишига олиб келиши мумкин. – тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар – липодистрофия Липодисторофия тананинг маълум қисмида инекция жойини доимо ўзгартириб турилмаган ҳолларда, инекция ўтказилаётган жойда ривожланиши мумкин. – инекция жойида маҳаллий реакциялар (терини қизариши, шиш, қичишиш, оғриқ, гематома ҳосил бўлиши) кузатилиши мумкин. Бироқ кўпчилик ҳолларда бу реакциялар ўткинчи характерга эга бўлиб, даволаш жараёнида ўтиб кетади. – шиш Шиш одатда инсулинотерапиянинг бошланғич босқичида қайд этилади. Бу симптомлар одатда вақтинчалик характерга эга. – периферик нейропатия Агар қонда глюкоза даражасининг назоратини яхшиланишига тез эришилган бўлса, “ўткир оғриқли нейропатия” деб аталувчи холат юзага келади, одатда бу ҳолат қайтувчандир. Жуда кам – анафилактик реакциялар Бутун тананинг ўта юқори сезувчанлиги симптомида бутун тана бўйича тошма, қичишиш, терлаш, меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан ўзгаришлар, ангионевротик шиш, нафасни қийинлашиши, юрак уриши, қон босимининг пасайиши, хушдан кетиш холлари бўлиши мумкин. Ёйилган ўта юқори сезувчанлик реакциялари ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. – рефракцияни бузилиши Рефракция аномалиялари одатда инсулинотерапиянинг бошланғич даврида аниқланади. Ушбу симптомлар одатда вақтинча ҳисобланади.

Инсулинга бўлган эҳтиёжига таъсир қилувчи қатор дори воситалари мавжуд. Инсулининг гипогликемик таъсирини перорал гипогликемик воситалар, моноаминооксидаза ингибиторлари, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, карбоангидраза ингибиторлари, носелектив β-адреноблокаторлар, бромокриптин, сулфонамидлар, анаболик стероидлар, тетрациклинлар, клофибрат, кетоконазол, мемендазол, пиридоксин, теофиллин, циклофосфамид, фенфлурамин, литий препаратлари, этанол сақловчи препаратлар кучайтиради. Инсулининг гипогликемик таъсирини перорал контрацептивлар, глюкокортикостероидлар, тиреоид гормонлар, тиазид диуретиклар, гепарин, трициклик антидепрессанлар, симпатомиметиклар, диназол, клонидин, калций каналларининг блокаторлари, диазоксид, морфин, фенитоин, никотин сусайтиради. Резерпин ва салицилатлар препаратнинг таъсирини сусайтириши ҳам, кучайтириши ҳам мумкин. Бета-блокаторлар гипогликемия симптомларини ниқоблаши ва гипогликемияни йўқотишни қийинлаштириши мумкин. Октреотид/ланреотид инсулинга эҳтиёжни камайтириши, шунингдек ошириши ҳам мумкин. Алкогол инсулиннинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ва узайтириши мумкин. Тиазолидин гуруҳи препаратлари ва инсулин препаратларини бир вақтда қўлланиши Пациентларни даволашда тиазолидиндионларни инсулин препаратлари билан мажмуада қўлланганда, айниқса бундай беморларда димланган юрак етишмовчилиги ривожланиш хавф омиллари мавжуд бўлганда, димланган юрак етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари хабар берилган. Беморларга тиозолидиндионлар ва инсулин препаратлари билан мажмуавий даволашни тавсия этишда ушбу фактни ҳисобга олиш керак. Бундай мажмуавий даволаш буюрилганда, беморларда юрак етишмовчилигини аниқлаш, тана вазнини ошиши ва шишларни аниқлашга йўналтирилган тиббий текширишлар олиб бориш керак. Беморларда юрак етишмовчилиги симптоматикасини ёмонлашиши юз берганида, тиазолидионлар билан даволаш тўхтатилиши керак. Номутаносиблик Инсулин суспензияларини  инфузия учун эритмаларга қўшиш мумкин эмас.

Холодилникда 2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда (музлаткич камерасига яқин бўлмаган ҳолда) сақлш керак. Музлатилмасин. Картриджлар картон қутичада ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин. Ишлатилаётган картриджларни 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 ҳафта давомида сақлаш мумкин. Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайди. Ортиқча иссиқлик ва ёруғликдан сақлансин.

Рецепт бўйича

Препарат 3 мл дан бир томонидан каучук дисклар, бошқа томонидан каучук почтальон билан беркитилган гидролитик 1 синфга мансуб шиша картриджларда чиқарилади. Картридж ичига суспензияни енгил аралаштирувчи шиша шарик жойлаштирилган. Ҳар бир картриджда енгил ёпишадиган этикетка бор. 5 дона картридж поливинилхлорид плёнка ва алюминий фолга контур уяли ўрамларга жойланган. Бир контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга йиғма картон қутига жойлаштирилади.

2,5 йил.