Микотранрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1200 мг миконазол нитрати; ёрдамчи моддалар: витепсол С 55, твин 80.

Тасир этувчи модда(ХПН):

миконазол нитрати (миcоназоле нитрате)

Препаратнинг савдо номи:

Микотран

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши дори воситаси.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оқ, овал (торпеда шаклида), қавариқ суппозиторийлар.

маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши дори воситаси.

G01AF04.

1200 мг миконазол нитратини ўз ичига олган бир суппозиторий интравагинал юборилганидан кейин плазмадаги ўртача максимал концентрацияси 10,4 мкг/л, ярим чиқарилиш даври 56,8 соатни, плазмадаги концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги ўртача майдони (АУC) соатига 967 мкг/л ни, плазма оқсиллари билан боғланиши эса – 90-93% ни ташкил этади. Интравагинал юборилганида миконазол нитрати жуда оз миқдорда (бир дозанинг тахминан 1,4%) сўрилади.

Микотран® вагинал суппозиторийлари бир марталик дозада вулвовагинал кандидозни даволашда қўлланади. Шунингдек Микотран® вагинал суппозиторийлари замбуруғли вагинал инфекцияларини (айниқса Cандида спп. томонидан чақирилган инфекцияларни), шунингдек замбуруғлар ва граммусбат бактериялар (иккиламчи инфекцияни олиб келувчи стафилококклар, стрептококклар ва микококклар) томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволашда ишлатилади.

Микотран® вагинал суппозиторийлари вулвовагинал кандидозни даволашда бир марта қўлланади, 1 вагинал суппозиторий бир марта уйқудан олдин қинга чуқур қилиб киритилади. Зарурат туғилганида препаратни уч кундан кейин такроран қўллаш мумкин. Препаратни шифокор билан маслаҳатлашмасдан қўлланмасин. Микотран® вагинал суппозиторийларини, самарадорлигини пасайиши мумкинлигини ёки уни юборишдаги қийинчиликларни назарда тутиб, ҳайз кўриш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Вагинал суппозиторийларни қўллашдан олдин қўлларни ювинг ва қуритинг. Горизонтал ҳолатда ётинг ва оёқларингизни бироз кўтаринг. Суппозиторийни қинга иложи борича чуқурроқ юборинг. Ётган ҳолатда ярим соат давомида қолишга ҳаракат қилинг. Вагинал суппозиторийларни қўллагандан кейин қўлларни яна ювинг. Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар: Ёшроқ пациентлар учун тайинланганидек тавсиялар берилади. Болалар: Болаларга буюрилмайди. Қиз болаларда қўлланмасин. Ютиш ва бошқа усул билан қўллаш мумкин эмас.

Микотран® вагинал суппозиторийлари юборилганидан кейин айрим пациентларда (2-6%) қинда ачишиш ва қичишиш каби вагинит симптомлари кучайиши мумкин. Бундан ташқари, чаноқ мушакларини спазмлари (2%), бош оғриқлари (1,3%), шунингдек жуда кам ҳолларда – эшакеми кузатилиши мумкин. Нохуш  самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг!

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Миконазол нитратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир эҳтимолини пастлигига қарамай, Микотран® вагинал суппозиторийларини қуйидаги дори воситалари билан бирга қўлланганда ўзаро таъсири бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим: Астемизол, цизаприд ва терфенадин: миконазол бу моддаларнинг метаболизмини сусайтиради ва уларнинг плазмадаги концентрациясини оширади. Карбамазепин: карбамазепиннинг метаболизмини сусайтиради.

Микотран® вагинал суппозиторийларини вулвовагинал кандидоздаги самарадорлигини ҳисобга олиб, биоматериални КОН ёрдамида микроскопик текширувини ўтказиш ва/ёки културал текшириш усули ёрдамида “вулвовагинал кандидоз” ташхисини тасдиқлаш керак. Суппозиторийларнинг асоси таъсирида резинани шикастланиши эҳтимолини назарда тутиб, суппозиторийларни контрацептив диафрагмалар ва презервативлар билан бир вақтда ишлатиш тавсия қилинмайди. Контрацептив диафрагма ва презервативлар вагинал суппозиторийлар қўлланганидан кейин 3 кун ўтгач ишлатилиши мумкин. Микотран® вагинал суппозиторийлари қўлланганда тампонлар ишлатилмайди.

Ҳомиладорлик Микотран® вагинал суппозиторийларини ҳомиладорликнинг И уч ойлигида ишлатилиши юзасидан етарли маълумотларни йўқлигини назарда тутиб, препарат мазкур даврда қўлланмайди. Микотран® вагинал суппозиторийларини ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида ўткир зарурат туғилган ҳолларда шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин. Лактация Микотран® вагинал суппозиторийларини эмизикли оналарда қўллашни таъсири аниқ аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан паст бўлган хона ҳароратида, оригинал ўрамида сақлансин.

Микотран® вагинал суппозиторийларининг катта миқдори беҳосдан тасодифан ичга қабул қилиб юборилганида беморда сунъий равишда қусишни чақириш ва меъдани ювишни ўтказиш керак. Махсус антидоти йўқ, симптоматик даволаш буюрилади. Миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилиш симптомлари: оғиз бўшлиғи ва томоқда ачишиш ҳисси, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, диарея юз бериши мумкин.

Рецепт бўйича берилади

Микотран® вагинал суппозиторийлари, 1 дона пластик блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.