Микосептин

Таркиби:

Ҳар бир туба (30 г) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ундецилен кислотаси -1,500 г; рух ундециленати – 6,000 г; ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси – 0,390 г; оқ асал ари муми – 0,690 г; қаттиқ парафин-1,050 г, суюқ парафин- 10,110 г, қаттиқ парафин (эриш нуқтаси 64-680С) –      1,500 г, метилпарагидроксибензоат – 0,060 г, макрогол олеати -1,200 г; моноглицеридлар дистилланган – 0,990 г; оқ юмшоқ парафин  – 4,110 г; тозаланган сув – 2,400 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

): ундецилен кислотаси + рух ундециленати

Препаратнинг савдо номи:

Микосептин

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

деярли оқдан то оч-сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли, майда ёғли доналари бўлган суртма.

замбуруғларга қарши восита.

D01AE54

Сиртга қўллаш учун буюрилади. Шикастланган терининг тоза, қуруқ юзасига суткада 2 марта қўйилади. Даволаш курси давомийлиги 4-6 ҳафта. Касалликнинг клиник кўринишлари йўқолганидан кейин, қайталанишини олдини олиш учун суртмани суткада 1 марта бир ҳафта давомида ва кейин кунора ёки ҳафтада икки марта бир ой давомида қўйиш тавсия этилади, даволаш курсини қисқартириш касалликнинг қайталанишини хавфини оширади.

Қизариш, тери қопламаларининг қичишиши, шиш, ачишиш ҳисси, тери тошмалари кўринишидаги препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Юқори сезувчанликнинг белгилари пайдо бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

Микосептин® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар олинмаган. Сиртга қўллаш учун бошқа дори воситаларини бир вақтда ишлатиш мумкинлиги шифокор томонидан аниқланади.

Микосептин® препаратини очиқ жароҳат юзасига, тери қопламаларининг шикастланган юзаларига, периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас, суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор томонидан қатъий кўрсатмалар бўлгандагина ва она учун кутилган фойда бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида кўнгил айнаши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун суртма. 30 г дан суртма алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.