Микаминрецепт билан

Препаратнинг савдо номи:

Микамин

оқ рангли лиофилланган масса

J02AX05

Препарат вена ичига юборилади. 12,5-200 мг ва 3-8 мг/кг суткалик дозалар диапазонида микафунгин тўғри чизиқли фармакокинетикага эга. Такрор юборилганида препаратнинг тизимли кумуляцияси тўғрисида маълумотлар йўқ, мувозанатли концентрацияси, қўллаш бошланган вақтдан бошлаб 4-5 кун давомида аниқланади. Тақсимланиши Вена ичига юборилганидан кейин микафунгиннинг концентрацияси биекспоненциал пасаяди. Микафунгин тўқималарга тез тақсимланади. Тизимли қон оқимида микафунгин плазма оқсиллари билан, асосан албумин билан фаол (> 99%) боғланади. Албумин билан боғланиши 10-100 мкг/мл концентрациялар диапазонида барқарор қолади. Мувозанатли концентрацияга эришилганда тақсимланиш ҳажми (Всс) 18-19 л ни ташкил қилади. Метаболизми Микафунгин тизимли қон оқимида асосан ўзгармаган ҳолда айланиб юради. Микафунгинни бир неча бирикмани ҳосил бўлиши билан метаболизмга учраши кўрсатилган; улардан микафунгиннинг М-1 (катехол шакли), М-2 (М1 метокси ҳосиласи) ва М-5 (ён боғни гидроксилланиши натижасида ҳосил бўлади) ҳосилалари тизимли қон оқимида оз миқдорда аниқланади. Метаболитлари микафунгиннинг самарадорлигига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Ин витро шароитида микафунгин CЙП3А изоферментлари томонидан метаболизмга учраши мумкинлигига қарамасдан, CЙП3А изоферментлари иштирокида гидроксилланиш, препаратнинг ин виво шароитидаги метаболизмининг асосий йўли ҳисобланмайди. Элиминацияси ва экскрецияси Микафунгиннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 10-17 соатни ташкил қилади, препарат бир марта ва такроран юборилганидан кейин 8 мг/кг гача бўлган дозалар диапазонида ўзгармайди. Соғлом кўнгиллиларда ва катта ёшдаги пациентларда умумий клиренси хам бир марта, ҳам такроран юборишларда 0,15-0,3 мл/мин/кг ни ташкил қилди ва дозага боғлиқ бўлмаган. 25 мг 14С-микафунгин соғлом кўнгиллиларга бир марта юборилганидан кейин 28 кундан сўнг радиоактив нишоннинг 11,6% сийдикда ва 71,0% – аҳлатда аниқланган, бу микафунгиннинг асосан буйраклар орқали бўлмаган элиминациясидан далолат беради. М-1 ва М-2 метаболитлари плазмада жуда хам оз концентрацияларда аниқланган, М-5 метаболит эса, дастлабки бирикманинг 6,5% ни ташкил қилган. Турли гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикаси Болалар: Болаларда “концентрация-вақт” (АУC) фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдоннинг катталиги препаратнинг 0,5-4 мг/кг дозалар диапазонига пропорционалдир. Клиренси ёшга боғлиқ бўлиб, кичик (2-11 ёш) ёшли болаларда клиренснинг ўртача катталиклари, катта ёшли (12-17 ёш) болаларда ва катталардагига қараганда тахминан 1,3 марта юқори. Чала туғилган чақалоқлардаги (тахминан 26 ҳафталик) ўртача клиренси, катталарга қараганда тахминан 5 марта юқори. Кекса пациентлар: 50 мг микафунгин 1 соат давомида инфузион юборилганида кекса ёшли (66-78 ёш) шахсларда фармакокинетик параметрлари, ёшлардаги (20-24 ёш) шундай катталикдан аҳамиятли фарқ қилмаган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Жигар фаолиятининг ўртача даражада бузилиши (Чайлд-Пю индекси – 7-9) бўлган 8 пациент иштирокида ўтказилган тадқиқотда, микафунгиннинг фармакокинетикаси 8 нафар соғлом кўнгиллининг фармакокинетикасидан бироз фарқ қилган. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда микафунгиннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Буйрак дисфункцияси бўлган пациентлар: Оғир буйрак етишмовчилиги (калава февральацияси < 30 мл/мин) микафунгиннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Жинс/ирқ: Жинс ва ирқ микафунгиннинг фармакокинетик параметрларига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Катталар, шу жумладан кексалар ва >16 ёшли ўсмирлар:Инвазив кандидозни даволаш;Замбуруғларга қарши препаратларни вена ичига юбориш талаб қилинган пациентларда қизилўнгач кандидозини даволаш;Пациентларда қон яратувчи ўзак ҳужайраларни аллоген трансплантациясидан кейин ёки нейтропения (нейтрофиллар сони <500/мкл) тахмин қилинаётган беморларда 10 кун ва ундан ортиқ вақт давомида кандидозни олдини олиш.Болалар (шу жумладан янги туғилган чақалоқлар) <16 ёшли ўсмирлар:Инвазив кандидозни даволаш;Пациентларда қон яратувчи ўзак ҳужайраларни аллоген трансплантациясидан кейин ёки нейтропения (нейтрофиллар сони <500/мкл) тахмин қилинаётган беморларда 10 кун ва ундан ортиқ вақт давомида кандидозни олдини олиш.

Микамин® вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Микамин® препаратининг дозалаш тартиби кўрсатмалар, пациентнинг ёши ва тана вазнини ҳисобга олинган ҳолда 1- ва 2-жадвалларда келтирилган. 1-жадвал. Катталар, шу жумладан кексалар ва > 16 ёшли ўсмирларда дозалаш тартиби:

Хавфсизлик бўйича маълумотлар таҳлил қилинганида жинс ва ирққа боғлиқ клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган. Турли аъзолар ва тизимлар бўйича ноҳуш реакциялар, тез-тезлиги кўрсатилган ҳолда қуйида келтирилган: тез-тез: 1/100 дан < 1/10 гача, тез-тез эмас: ≥ 1/1000 дан < 1/100 гача, кам: ≥ 1/10 000 дан 1/1000 гача, тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар тез-тезлигини аниқлашга имкон бермайди).

Фаол моддага ёки ёрдамчи компонентларнинг бирига ўта юқори сезувчанлик ёки уларни ўзлаштираолмаслик (галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкоза-галактозани кам сўрилиши). Эҳтиёткорлик билан Жигар фаолиятини оғир бузилишлари, сурункали жигар касалликлари (жигар фибрози, жигар циррози, вирусли гепатит, жигарнинг неонатал касалликлари ва ферментларнинг туғма нуқсонлари), йўлдош гепатотоксик ва/ёки генотоксик терапия, болалик ёши (айниқса 1 ёшгача), буйрак етишмовчилиги, сиролимус, нифедипин, итраконазол ва амфотерицин В билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Микафунгин CЙП3А изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан паст потенциалли ўзаро таъсирга эга. Микамин®ни 0,9% натрий хлориди ва 5% декстроза эритмасидан ташқари, бошқа фармацевтик маҳсулотлар билан аралаштириш ва пациентларга бир вақтда юбориш мумкин эмас. Микафунгин мофетил, циклоспорин, такролимус, преднизолон, сиролимус, нифедипин, флуконазол, ритонавир, рифампицин, итраконазол, вариконазол ва амфотерицин Б каби препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, микафунгиннинг дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинмайди. Микафунгин ишлатилганида итраконазол, сиролимус ва нифедипиннинг АУC аҳамияциз – мувофиқ равишда 22%, 21% ва 18% га ошган. Микафунгин ва амфотерицин В дезоксихолатни бирга қўлланилиши амфотерицин В дезоксихолатнинг экспозициясини 30% га ошиши билан кечган. Бу ҳолат клиник аҳамиятга эгалиги туфайли, бундай препаратларни бирга қўлланишига фақат, фойда хавфдан яққол устун бўлган ҳолларда, амфотерицин В дезоксихолатнинг токциклигини синчков назорати остида жазм этиш лозим. Микамин® билан мажмуада сиролимус, нифедипин ёки итраконазол олаётган пациентларда сиролимус, нифедипин ёки итраконазолнинг токсик таъсирини аниқлаш мақсадида мониторинг ўтказиш ва зарурати бўлганида кўрсатилган препаратларнинг дозасини пасайтириш лозим.

Микафунгин юборилганида анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан шок юз бериши мумкин. Улар юз берганида микафунгин инфузиясини тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш лозим. Микафунгин қўлланганида Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари пайдо бўлиши мумкин. Агар пациентда тошма пайдо бўлса, уларни синчковлик билан назорат қилиш ва агар улар авж олса, микафунгинни қабул қилишни тўхтатиш керак. Кам ҳолларда микафунгин билан даволаш фонида гемолиз, шу жумладан ўткир томирлар ички гемолизи ва гемолитик анемия кузатилган. Гемолизнинг клиник ёки лаборатор белгилари пайдо бўлганида, пациентнинг ҳолатини синчков мониторингини таъминлаш ва даволашни давом эттиришнинг хавфи ва фойдасининг нисбатини баҳолаш лозим. Микафунгин ишлатилганида буйрак фаолиятини ўзгариши, шу жумладан буйрак етишмовчилигини ривожланиши аниқланган, шунинг учун даволаш вақтида буйрак фаолиятини синчков мониторингини таъминлаш лозим. Микафунгинни қўллаш соғлом кўнгиллиларда ҳам, беморларда ҳам жигар фаолиятини сезиларли ёмонлашиши (аланин трансаминаза, аспарагин трансаминазанинг ёки умумий билирубиннинг даражасини норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан кўпроқ ошиши) билан кечиши мумкин. Айрим ҳолларда жигарнинг оғир дисфункцияси (гепатит ёки ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги) аниқланган. 2 ёшгача бўлган пациентларда гепатотокциклик хавфи ошади. Каламушларда препарат >3 ой давомида қўлланганда ўзгарган гепатоцитларнинг локал ўчоқларини ва жигар хужайраларининг ўсмаларини шаклланиши кузатилган. Препаратни пациентларда қўллаш учун бундай ҳолатнинг аҳамияти аниқланмаган. Микафунгин билан даволаш жаранида жигар фаолиятини синчков мониторингини таъминлаш лозим. Адаптив регенерация хавфини минимумга келтириш учун ва жигар ўсмаларини кейинчалик ҳосил бўлиши мумкинлигини оқибати сифатида, аланин трансаминаза, аспарагин трансаминаза даражасини аҳамиятли ёки персистик ошишида, препаратни бекор қилиш тавсия қилинади. Микафунгин билан даволашни, айниқса жигарнинг яққол фибрози, цирроз, вирусли гепатит, чақалоқлардаги жигар касалликлари ёки туғма ферментопатиялар каби ўсмаолди ҳолатлари сифатида намоён бўлган жигар фаолиятининг оғир бузилишлари ёки сурункали жигар касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек гепатотоксик ва/ёки генотоксик таъсир кўрсатувчи препаратларни бир вақтда қўллаш ҳолларида, хавф ва фойда нисбатини синчков чамалаб ўтказиш керак. Айрим ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги катта пациентларга қараганда болаларда юқорироқ бўлган. 1 ёшгача бўлган болаларда, 1 ёшдан катта болаларга нисбатан аланин трансаминаза, аспарагин трансаминаза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини тахминан 2 марта ошиши аниқланган. Бу фарқларнинг энг ишонли сабаби катта ёшдаги болалар ва катта беморларга нисбатан, клиник тадқиқотлардаги 1 ёшгача бўлган болаларнинг турли дастлабки ҳолати ҳисобланади. Пациентларни тадқиқотга киритиш пайтида нейтропенияси бўлган, суяк кўмигини аллоген трансплантациясидан кейинги беморлар, шунингдек болалар орасида хавфли гематологик ўсмалари бўлган беморлар улуши (мувофиқ 40,2%, 29,4% ва 29,1%), катта пациентларга (мувофиқ 7,3%, 13,4% ва 8,7%) қараганада бир неча марта юқорироқ бўлган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорларда қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда микофунгинни йўлдош тўсиғи орқали ўтиши, шунингдек репродуктив токциклиги аниқланган. Шунинг учун Микамин® ни ҳомиладорлик вақида фақат хавф/фойда нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейингина қўллаш керак. Микафунгинни кўкрак сутига ўтиш, ёки ўтмаслиги номаълум. Эмизишни давом эттириш/тўхтатиш ёки Микамин® билан даволашни давом эттириш/тўхтатиш тўғрисидаги қарорни, бола учун эмизишнинг фойдаси ва она учун Микамин® билан даволашнинг фойдасини ҳисобга олиб қабул қилиш керак. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тестикулаларга нисбатан унингн токсик самарлари аниқланган. Микофунгин эркакларнинг репродуктив потенциалига потенциал таъсир кўрсатиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига микафунгинни таъсирини баҳолаш бўйича хеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумикн бўлган ноҳуш реакциялар юз бериши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Микафунгиннинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолларда умумий тутиб турувчи чоралар ва симптоматик даволашни қўллаш керак. Микафунгин оқсиллар билан юқори боғланиш даражаси билан характерланади ва диализ ёрдамида чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 50 мг ёки 100 мг. 52,5 мг (50 мг доза) ёки 106,0 мг (100 мг доза) дан микафунгин (микафунгин натрий кўринишида), тиқин, алюминий/полипропилен қопқоқча ва иссиқликда зичлашувчи ўрам плёнкаси билан беркитилган рангсиз шиша (И турдаги) флаконларда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил