Мидеризонрецепт билан

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: толперизон гидрохлориди – 50 ёки 150 мг, ёрдамчи моддалар: таблетканинг ядроси: бетаин гидрохлориди, микрокристалл целлюлоза, маннит, кросповидон, стеарин кислотаси, талк. плёнка қобиқ: Опадри ИИ оқ бўёвчиси [лактоза моногидрати, гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол 4000]

Тасир этувчи модда(ХПН):

толперизон

Препаратнинг савдо номи:

Мидеризон

Фармакалогик гуруҳи:

н-холинолитиклар (миорелаксантлар).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

50 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “50” гравировкаси ва бошқа томонида махсус коди бўлган таблеткалар. 150 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “150” гравировкаси ва бошқа томонида махсус коди бўлган таблеткалар.

н-холинолитиклар (миорелаксантлар).

M03VX04

Патологик  ошган мушак тонусини ва МНТ органик касалликлари оқибатидаги (шу жумладан пирамид йўлларни шикастланиши, тарқалган склероз, импульс, миелопатия, энцефаломиелит), шунингдек таянч-ҳаракат аппарати касалликлари билан бирга кечувчи (шу жумладан спондилез, спондилоартроз, цервикал ва люмбал синдромлар, йирик бўғимлар артрозлари) кўндаланг тарғил мушакларни спазмларини даволаш; ортопедик ва травматологик операциялардан кейинги тикловчи даволаш; қон томирларни облитерацияловчи касалликлари (облитерация қилувчи тромбангиит, Рейно синдроми), томирларни иннервациясини издан чиқиши негизида юз берувчи касалликлар (акроцианоз, вақти – вақти билан авж олувчи ангионевротик дисбазия) ни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Педиатрияда – Литтл касаллиги (болалар мия фалажи) ва мушак дистонияси билан кечувчи бошқа энцефалопатияларда қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин чайнамасдан, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталарга ва болаларга 14 ёшдан бошлаб – одатда 50 мг дан кунига 2-3 мартадан бошлаб, дозани аста – секин кунига 2-3 марта150 мг гача оширилади. 6 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 5 мг/кг суткалик дозада ичга буюрилади; 7-14 ёшга – 2-4 мг/кг (кун давомида 3 марта қабул қилиш учун) буюрилади.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: мушак кучсизлиги, бош оғриғи, уйқучанлик. Меъда ичак йўллари (МИЙ) аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, абдоминал дискомфорт (одатда доза пасайтирилганда ўтиб кетади). Аллергик реакциялар: анафилактик шок, бронхоспазм, эшакеми, эритема, терини қичишиши. Бошқалар: артериал босимни (АБ) пасайиши.

Препаратни қўллашни чекловчи ва ўзаро таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Гарчи толперизон МНТ га таъсир кўрсацада у седатив самара чақирмайди, шунинг учун седатив, ухлатувчи воситалар ва алкогол сақловчи препаратлар билан мажмуада қўлланиши мумкин. Алкоголни марказий нерв тизимига бўлган хусусиятига таъсир қилмайди. Толперизон нифлумат кислотасининг таъсирини кучайтиради, бу препаратларни бир вақтда қўллаганда нифлумат кислотанинг дозасини пасайтириш талаб қилинади. Умумий анестезия воситалари, периферик миорелаксантлар, психотроп препаратлар, клонидин – толперизоннинг самарасини кучайтиради.

Асоратлардан сақланиш учун қатъий шифокор тавсияси бўйича қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида (айниқса 1 уч ойлигида) ва эмизиш даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланиши мумкин. ФДА маълумоти бўйича ҳомилага таъсири тоифаси – аниқланмаган. Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Тадқиқотлар ўтказилмаган, аммо препаратни кўп йил қўллаш тажрибасига асосан  бундай маълумотлар бўлмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

5 йил.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган. Кенг терапевтик диапазонига эга, адабиётларда препаратни болаларда ичга 600 мг дозада қўлланганда жиддий токсик симптомлари намоён бўлмагани таърифланган. Препарат кунига 300-600 мг дозада ичга қабул қилинганда болаларда айрим холларда жиззакилик кузатилган. Ҳайвонларда ўтказилган ўткир перорал токциклик тадқиқотларида экспериментларда катта дозалар атакция, тоник ва клоник тиришишлар, хансираш ва нафас фалажини чақирган. Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: нафасни сусайиши (диафрагма парези ва нафас марказини тўғридан-тўғри тормозланиши ҳисобига) ва юрак фаолиятини сусайиши, артериал гипотензия. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

20, 30, 50 ёки 100 таблеткадан тиниқ, рангсиз ПВХ/алюмин фолгали блистерларда қутида.