Мезонит

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: мометазон фуроати – 1 мг; ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, стеарин кислотаси, октадецил спирти, глицерин, икки натрийли эдетати (ЭДТА–2На), сувсиз натрий сулфити, этилпарабен, перегал О, этанол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мометазон фуроати

Препаратнинг савдо номи:

Мезонит

Фармакалогик гуруҳи:

сиртга қўллаш учун тери касалликларини даволаш учун юқори фаол кортикостероидлар (ИИИ гуруҳ).

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ ёки деярли оқ рангли крем

сиртга қўллаш учун тери касалликларини даволаш учун юқори фаол кортикостероидлар (ИИИ гуруҳ).

D07AC13

Препаратни сўрилиши аҳамияциз. Одамларда ўтказилган тадқиқотлар Мезонит 0,1% ли кремини шикастланмаган терига қўйилган дозасининг тахминан 0,4% (окклюзион боғловсиз) 8 соатдан сўнг тизимли қон оқимида аниқланишини кўрсатди. Терида кечаётган яллиғланиш ва бошқа жараёнлар препаратни тери орқали ўтишини кучайишига олиб келиши мумкин.

екзема;атопик дерматит;тўқнашув дерматити;себореяли дерматит;фотодерматит, қуёш дерматити;эксфолиатив дерматит;стаз дерматити;радиацион дерматит;псориаз;аногенитал ва кексалар дерматитида қўлланади.

Крем терининг шикастланган соҳаларига кунига 1 марта юпқа қават қилиб қўйилади.

Кам ҳолларда: крем маҳаллий қўлланганидан сўнг ачишиш, қичишиш, қўйилган жойда ўткир оғриқ, атрофодермия бўлиши мумкин. Глюкокортикоидларни катта дозаларда ва узоқ муддат қўллаш чақирган ножўя самаралар атрофодермия, таъсирланиш, периорал дерматит, тери инфилтрати, иккиламчи инфекциялар, гипопигментация ва бошқаларни ўз ичига олади.

Тери қопламларининг бутунлигини бузилиши (шу жумладан, яқин вақтдаги жарроҳлик аралашувлари);препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Препарат ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади (фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг). 2 ёшгача бўлган болалар ва атрофодермияси бўлган кекса одамларга препарат шифокор буюриши бўйича қўлланади. 7 кун қўллашдан сўнг даволаш самараси бўлмаганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Кўзларга тушишидан сақлансин. Ачишиш, яллиғланиш пайдо бўлганида, препаратни терининг юзасидан оқар сув билан яхшилаб ювиш ва кейинчалик препаратни қўллаш мумкинлигини шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Даволанмаган замбуруғли, бактериал, вирусли инфекцияларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кремнинг ташқи кўриниши кўрсатилган таърифи билан мос келмаганида препарат ишлатилмасин. Сиртга қўллаш учун икки ва ундан ортиқ препаратлар бир вақтда қўлланган ҳолда, уларни қўшиш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирининг ўзига хослиги Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

+250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши тизимли самараларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун крем 10 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

2 йил.