Мецетамрецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 800 мг ёки 1200 мг пирацетам; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди. қобиғининг таркиби: Мецетам 800 мг: гипромеллоза, титан диоксиди, талк, макрогол, сариқ сансет. Мецетам 1200 мг: гипромеллоза, титан диоксиди, талк, макрогол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирацетам

Препаратнинг савдо номи:

Мецетам

Фармакалогик гуруҳи:

бошқа психостимуляция қилувчи ва ноотроп воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Мецетам 800 мг: узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Мецетам 1200 мг: узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

бошқа психостимуляция қилувчи ва ноотроп воситалар.

N06VX03

Пирацетам ичга қабул қилинганида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал даражасига қабул қилинганидан сўнг 1,5 соат давомида эришади. Перорал юборилганида, “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) бўйича баҳоланган биокираолишлик даражаси капсулалар, таблеткалар ва эритма учун 100% га яқин. Плазмада максимал даражаси ва (АУC) юборилган дозага пропорционалдир. Ёшроқ катта ёшдаги эркакларда пирацетамнинг тақсимланиш ҳажми 0,7 л/кг ни ташкил этади, плазмадан ярим чиқарилиш даври эса 5 соатни ташкил этади. Пирацетам гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва гемодиализда ишлатиладиган мембраналар орқали ўтади. Пирацетамнинг метаболитлари аниқланмаган. Пирацетам деярли бутунлай сийдик билан чиқарилади, организмдан сийдик билан чиқариладиган дозанинг бир қисми юборилган дозага боғлиқ эмас. Ярим чиқарилиш даврининг қийматлари плазма/қондаги маълумотлари бўйича ҳисобланган қийматлар билан мослаштирилади. Пирацетамнинг клиренси креатинин клиренсига боғлиқ ва кутилганидек, буйрак етишмовчилигида камаяди.

турли генезли когнитив бузилишлар;миоклонусда қўлланади.

Мецетам ичга овқат вақтида ёки оч қоринга суюқлик билан қабул қилинади. Миоклонус: даволаш суткада 7,2 г доза билан бошланади, ҳар 3-4 кунда дозаси суткада 24 г максимал дозагача эришилгунигача, суткада 4,8 г га оширилади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Даволаш бутун касаллик давомида давом эттирилади. Ҳар 6 ойда препаратнинг дозасини камайтиришга ёки бекор қилишга ҳаракат қилиш керак, бунинг учун дозаси ҳар 2 кунда суткада 1,2 г га аста-секин (Ланс-Адамс синдромида тўсатдан тиришишларни қайталаниши эҳтимолини бартараф қилиш мақсадида ҳар 3-4 кунда) камайтирилади. Турли генезли когнитив бузилишларни симптоматик даволаш: даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида бошланғич дозаси суткада 4,8 г ни ташкил этади, бир неча қабулга бўлинади; кейинчалик суткада 2,4 г дозада қабул қилинади, 2 ёки 3 марта қабул қилишга бўлинади, дозаси суткада 1,2 гача камайтирилиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга клиренс креатинини (КК) нинг катталигига қараб дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади. Дозалаш келтирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу жадвалдан фойдаланилганда КК қуйидаги формула бўйича мл/мин да ҳисобланган: ККе (эркаклар) = тана вазни, [кг] × (140 – ёши)/(72 × зарбод креатинини [мг/дл]). ККа (аёллар) = 0,85 × ККе.

Нохуш реакцияларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Қон ва лимфа тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – геморрагик бузилишлар. Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – анафилактоид реакциялар, ўта юқори сезувчанлик. Руҳият томонидан: тез-тез – асабийлик; тез-тез эмас – депрессия; учраш тезлиги номаълум – қўзғалувчанлик, безовталик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан: тез-тез – гиперкинезия; тез-тез эмас – уйқучанлик; учраш тезлиги номаълум – атакция, мувозанатни бузилиши, тутқаноқни зўрайиши, бош оғриғи, уйқусизлик. Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – бош айланиши. Меъда-ичак йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, дерматит, қичишиш, эшакеми. Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги реакциялар: тез-тез эмас – астения. Инструментал текширишлар: тез-тез – тана вазнини ошиши.

пирацетамга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;пирролидон ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;геморрагик импульс;оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК < 20 мл/мин);Гентингтон хореясида қўллаш мумкин эмас.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар Бошқа дори воситаларнинг таъсирида пирацетамнинг фармакокинетикасини ўзгариш эҳтимоли паст, чунки препаратнинг 90% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ин витро шароитларида пирацетам 142, 426 ва 1422 мкг/мл концентрацияларда цитохром Р450 нинг CЙП 1А2, 2Б6, 2C8, 2C9, 2C19, 2Д6, 2Э1 ва 4А9/11 изоферментларини ингибиция қилмайди. 1422 мкг/мл концентрацияларда қўлланганида CЙП 2А6 (21%) ва 3А4/5 (11%) минимал ингибицияси кузатилган. Бироқ, ингибициянинг юқори константа қийматига, эҳтимол, янада юқорироқ концентрациясида эришиш мумкин. Шундай қилиб, пирацетамни бошқа препаратлар билан метаболик ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам. Қалқонсимон без гормонлари Пирацетам қалқонсимон без экстракти (Т3+Т4) билан бир вақтда қўлланганида онгни чалкашиши, таъсирчанлик ва уйқуни бузилиши юзасидан хабарлар олинган. Аценокумарол Қайталанувчи веноз тромбоз бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотнинг чоп этилган натижаларига мувофиқ, пирацетам суткада 9,6 г дозада қўлланганида аценокумаролнинг халқаро нормаллаштирилган нисбати 2,5-3,5 га эришиш учун керакли, дозасини ўзгартирмайди, аммо фақат аценокумаролнинг самараларига нисбатан, пирацетамни суткада 9,6 г дозада қўшиш тромбоцитлар агрегацияси, β-тромбоглобулинни ажралиб чиқишини, фибриноген ва Виллебранд факторлари (ВИИИ : C; ВИИИ : вW : Аг; ВИИИ : вW : РCо) нинг концентрациясини, шунингдек қон ҳамда плазманинг қовушқоқлигини аҳамиятли даражада пасайтиради. Тутқаноққа қарши препаратлар Пирацетамни суткада 20 г дозада 4 ҳафта давомида қабул қилиш пирацетамни барқарор дозада қабул қилган тутқаноқ билан хасталанган пациентларда тутқаноққа қарши препаратлар (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, валпроат) нинг зардобдаги максимал концентрациясини ва АУC ни ўзгартирмаган. Алкогол Алкогол билан бирга қабул қилиш пирацетамнинг зардобдаги концентрациясига таъсир қилмаган; қон зардобидаги этанолнинг концентрацияси пирацетам 1,6 г дозада қабул қилинганида ўзгармаган.

Тромбоцитлар агрегациясига таъсири Пирацетам тромбоцитлар агрегациясига таъсир қилганлиги сабабли, анамнезида оғир даражадаги геморрагик бузилишлар, қон кетиш ҳавфи (масалан, меъда-ичак яраси), гемостазни бузилишлари, геморрагик цереброваскуляр бузилишлари бўлган пациентларга, жарроҳлик аралашувлари, жумладан стоматологик жарроҳлик аралашувлари, жумладан стоматологик аралашувлар ўтказилган пациентларга, антикоагулянтлар ва антиагрегантларни, шу жумладан аспиринни кичик дозаларда қабул қилаётган пациентларга Мецетам препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйрак етишмовчилиги Буйрак етишмовчилиги блган пациентларга Мецетам препарати эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки пирацетам буйраклар орқали чиқарилади. Кекса ёшдаги пациентлар Узоқ муддат даволанганда креатинин клиренсини мунтазам равишда баҳолаш ва зарурат бўлганида дозасига тузатиш киритиш керак. Даволашни тўхтатиш Даволашни тўсатдан тўхтатишдан сақланиш керак, чунки бу ҳолат миоклонуси бўлган айрим пациентларда миоклоник ёки тарқалган ҳуружларни чақириши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёлларда пирацетамни қўллаш бўйича адекват маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, ҳомиладорликка, эмбрионал/фетал ривожланишга, туғруқ ёки туғруқдан кейинги ривожланишга нисбатан билвосита ёки бевосита нохуш таъсир қилишини кўрсатмайди. Пирацетам йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг концентрацияси она қорнидаги концентрациясининг тахминан 70-90% ни ташкил этади. Ҳомиладорлик вақтида Мецетам препаратини фақат жуда зарур бўлганида, кутилган фойда ҳавфдан устун бўлган ҳолатда ва ҳомиладор аёлнинг клиник ҳолати пирацетамни қўллашни талаб этганидагина қўллаш мумкин. Лактация даври Пирацетам кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Лактация даврида пирацетамни қўллаш мумкин эмас, препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Эмизишни тўхтатиш ёки пирацетам билан даволашни бекор қилиш масаласини ҳал қилишда бола учун эмизишдан кутилган фойда ва она учун даволашдан кутилган фойдани инобатга олиш керак. Педиатрияда қўлланиши Препарат ушбу дори шаклида педиатрия амалиётида қўлланмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Пирацетамнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган қўшимча нохуш реакциялар аниқланмаган. Пирацетам суткада 75 г қабул қилинганидан сўнг пациентда қон аралаш диарея ва қоринда оғриқ ривожланган ҳолат қайд этилган, бу қабул қилинган препаратнинг таркибида сорбитнинг аҳамиятли даражадаги миқдори оқибатида деб тушунтирилган. Даволаш: препарат ичга қабул қилинган заҳоти меъда ювиш ва сунъий равишда қусишни чақириш керак. Специфик антидоти йўқ. Симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади, гемодиализдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Пирацетам учун гемодиализнинг самарадорлиги 50-60% ни ташкил этади.

Рецепт бўйича берилади

Мецетам 800 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Мецетам 1200 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Мецетам 800 мг: 3 йил. Мецетам 1200 мг: 2 йил.