Метронидазол СEЭМрецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: метронидазол – 5 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 7 мг, трилон Б – 0,1 мг, инекция учун сув 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол

Препаратнинг савдо номи:

Метронидазол-СEЭМ

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга ва протозойларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ бироз сарғиш рангли, яшил тусли суюқлик.

микробларга ва протозойларга қарши восита.

J01XD01

Анаэроб инфекцияси бўлган беморларга 500 мг метронидазолни 20 минут давомида вена ичига юборилганда препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси 1 соатдан кейин 35,2 мкг/мл ни, 4 соатдан кейин – 33,9 мкг/мл ни, 8 соатдан кейин – 25,7 мкг/мл ни ташкил қилган. Препарат организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сулак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиқлари, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришиб, аъзо ва тўқималарга яхши киради. Қон оқсиллари билан боғланиши суст ва 10-20% дан ошмайди. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига юборилгандан кейин метронидазолнинг қон плазмасидаги концентрациясидан аҳамиятли даражада ошиши мумкин. Метронидазолни чикарилиши асосан буйраклар орқали амалга оширилади – дозанинг 63% (20% препарат ўзгармаган кўринишда) чиқарилади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-7 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси минутига 10,2 мл ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препарат такроран юборилгандан кейин метронидазолни қон зардобида тўпланиши кузатилади. Шунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метронидазолни қабул қилиш сонини камайтириш лозим.

Метронидазол, инекция учун эритма, препарата сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларни: асосан қорин бўшлиғи ва сийдик-чиқариш йўллари аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларида анаэроб инфекцияларни олдини олиш ва даволаш,оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларни мажмуавий даволаш,ичақ ва жигар амёбиазини оғир шакли,сепсис,пертионит,остеомиелит,гинекологик инфекциялар,кичик чаноқ ва бош мия абсцесси,абсцесс ҳосил бўладиган пневмония,газли гангрена,тери ва юмшоқ тўқималар, суяк ва бўғимларнинг инфекцияларини даволаш учун тавсия қилинади.

Қон ва лимфатик тизим томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, анафилактик шок. Руҳиятни бузилиши: рухий бузилишлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, депрессия, уйқусизлик, жиззакилик, юқори қўзғалувчанли. Нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, энцефалопатияни ва нимўткир мия синдромини (ҳаракат координацияси ва синергизмини бузилиши, атакция, дизартрия, қадам ташлашни бузилиши, нистагм, тремор) ривожланиши тўғрисида хабарлар қилинган бўлиб, улар метронидазол бекор қилингандан кейин қайтувчандир, асептик менингит. Кўриш аъзолари томонидан: Кўришни ўткинчи бузилиши, диплопия, миопия, жисмларнинг контурларини ёйилиб кетиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, рангли кўришни бузилиши, нейропатия/кўриш нервини неврити. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрия соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш диарея, глоссит, стоматит оғизда “металл” таъми, иштаҳани пасайиши, анорекция, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қабзият, панкреатит (қайтувчан ҳолатлар), тил рангини ўзгариши/“карашланган тил” (замбуруғли микрофлорани ўсиб кетиши туфайли). Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар ферментлари фаоллигини ошиши (аспартатаминотрансфераза/аланиаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза), холестатик ёки аралаш гепатит ва жигарни баъзида сариқлик билан кечувчи гепатоцеллюлар шикастланиши. Метронидазолни бошқа антибактериал воситалар билан мажмуавий қабул қилаётган пациентларда жигарни кўчириб ўтказилишини талаб қиладиган, жигар етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари кузатилган. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:  тери тошмаси, терини қичишиши, терини қизариши, эшакеми, пуфакли тери тошмаси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик элидермал некролиз. Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикда метронидазолни сувда эрийдиган метаболитини бўлиши билан боғлиқ сийдикни жигарранг-қизил рангга бўялиши, дизурия, полиурия, цистит, сийдикни тутиб тураолмаспик, кандидоз. Умумий бузилишлар ва ва юбориш жойидаги бузилишлар: иситма, бурунни битиши, артралгия, холсизлик, тромбофлебит, (оғриқ, юбориш жойида оғриқ, қизариш ёки шиш). Лаборатор ва инструментал маълумотлар: электрокардиограммада Т тишчасини яссиланиши.

Буйрак, жигар касалликпарида эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истемол қилиш мумкин эмас, чунки метронидазол спиртли ичимликларга нисбатан жирканишни чақириш қобилиятига эта. Препаратни узоқ вақт қабул қилишни периферик қон манзарасини назорати остида ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Қуруқ, ёруғикдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Ҳаддан ташқари юқори дозалари ножуя самараларни, асосан кўнгил айниши, қусиш ва бош айланишини кучайишига сабаб бўлиши мумкин; оғирроқ холларда атакция, парестезиялар ва тиришишлар аниқланиши мумкин. Даволаш симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

Рецепти бўйича

100 мл дан полипропилен флаконда (шиша бутилкада). 1 флакон (шиша бутилка) қуллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.