Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Метронидазол
Препаратнинг савдо номи:
Метронидазол-РГ
Фармакалогик гуруҳи:
Протозойларга қарши воситалар
Протозойларга қарши воситалар
Препарат маҳаллий қўлланганда умумий қон оқимига жуда суст сўрилади.
Максимал коцентратцияси (Смах) тахминан 70 нг/мл ни ташкил қилади.
Умумий қон оқимига тушган метронидозол гематоэнцефалик ва гематоплацентар тўсиқлар орқали ўтади.
Препаратни қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда маҳаллий даволаш учун қўлланади: ҳуснбузар тошма, шу жумладан ўсмирларда жинсий етилиши даврида;пушти ҳуснбузар, шу жумладан гормонал препаратларни қабул қилиш фонида пайдо бўлган пушти ҳуснбузар;орқа тешик ёриғида ва геммороидал веналарнинг яллиғланишида инфекцияланиш хавфи;ёмон битадиган ётоқ яралар, оёқларнинг трофик характерга эга ярали шикастланишлари, шу жумладан қандли диабет ва/ёки веналарнинг варикоз кенгайиши билан асоратланган;себорея.
Сиртга.
Препаратни одатда юпқа қават қилиб шикастланган соҳага эрталаб ва кечқурун суртилади.
Гел билан ишлов бериладиган соҳани препаратни суртишдан олдин яхшилаб тозалаш зарур.
Зарурат бўлганида препаратни боғлов остига суртиш мумкин.
Одатда терапевтик самара препаратни қўллаш бошланганидан кейин икки ҳафтадан кейиноқ сезилади.
Суртилганда препаратни бармоқларнинг ёстиқчалари (дўмбоқ жойи) ёки кафт билан шикастланган сохага яхшилаб ишқаланади.
Препаратни ишлатишдан олдин ва кейин қўлларни яхшилаб ювиш тавсия қилинади.
Препаратни сиртга қўлланганда метронидазолнинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда оз, шунинг учун метронидозол учун хос бўлган тизимли ножўя таъсирларни ривожланиши кузатилмайди.
Аммо айрим пациентларда препаратни суртилган жойда терини қичишиши, эшакеми, таъсирланиш, ачишиш ҳисси, қизариш ва шиш ривожланиши мумкин.
Бундан ташқари, терини қуриши ва тортишиш ҳисси, тери қопламларини кўчиши юз бериши мумкин.
Препаратни компонентларига ва имидазол ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик.
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашга қарши кўрсатма йўқ.
Аммо уни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида ва лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда, фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Метронидазолни сулфаниламидлар ва антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.
Варфариннинг антикоагулянт таъсирини кучайтиради (протромбин ҳосил бўлиш вақтини оширади).
Дисулфирам билан бир вақтда қўллаш, гелнинг заҳарлилигини кучайтиради, бу неврологик белгиларни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Циметидин метронидазолни метаболизмини бостиради, бу метронидазолнинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий қўлланганда тизимли қон оқимига жуда оз сўрилишига қарамай, унинг таркибига кирувчи метронидазол, билвосита антикоагулянтлар ишлатилганда протромбин вақтини ошириши мумкин.
Гелни кўзга тушишидан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 1525°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Ҳозирги вақтда сиртга қўллаш учун гел шаклидаги препарат дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар тушмаган.
Рецепциз
1% гел 5, 10, 20, 30 г дан тубаларда ёки 30 г дан банкаларда.