Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарни амёбали абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиаз, лямблиоз, тери лейшманиози, трихомонадали вагинит, трихомонадали уретрит.Баcтероидес спп.
(шу жумладан фрагилис, Б.
дистасонис, Б.
оватус, Б.
тҳетаиотаомиcрон, Б.
вольтметрис) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизими (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, бош мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, эмпиема ва ўпка абсцесси.Баcтероидес нинг турлари, шу жумладан Фрагилис гуруҳи, Cлостридиум, Пептоcоccус, Пептострептоcоccус турлари чақирган инфекциялар: қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқ аъзолари инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, қин тубини жарроҳлик операциялардан кейинги инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, сепсис.Сохта мембраноз колит (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит).Ҳелиcобаcтер пйлори билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўн икки бармоқ ичак яраси.
Операциядан (айниқса, чамбар ичак, тўғри ичак атрофида ўтказилган аралашувлар, аппендектомия, гинекологик операциялар) кейинги асоратларни олдини олиш.Ўсмалари бўлган беморларни нур билан даволаш – радиосенсибилизация қилувчи восита сифатида, ўсманинг резистентлиги ўсма ҳужайраларида гипокция билан боғлиқ бўлган ҳолларда қўлланади.
Ацеталдегидрогеназани сусайтиради, қонда ацеталдегиднинг даражасини оширади ва алкоголли ичимликларнинг таъсирига нисбатан организмнинг сенсибилизация қилади.
Алкоголизм билан хасталанган беморларни даволаш учун қўллаш мумкин.